← Назад
Решение #2896211 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 2 | — | law | |
| илиши ва | 64 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| бандида ФК | 114 | — | law | |
| исмида ИПК | 180 | — | law | |
| онуни | 46 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2401/906-сон иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил21 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг котиблигида, даъвогар «N w gulist n tr ns
il» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Сирдарё туман йўллардан
фойдаланиш корхонаси давлат муассасасидан битимнинг ҳақиқий эмаслик
оқибатини қўллаб 7 055 415 600 сўм қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакиллари О.Рустамов
(ишончнома асосида), Х.Турсунбоев (ишончнома асосида) ва аризачи вакили
М.Умаров (ишончнома асосида)лар иштирокида, ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
а н и қ л а д и:
«N w gulist n tr ns il» масъулияти чекланган жамияти (кеийнги
матнларда “даъвогар”деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасаси (кеийнги матнларда “жавобгар”деб юритилади)дан битимнинг
ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб 7 055 415 600 сўм қарзни ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга Сирдарё вилояти Ғазначилиги ҳамда
Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб қилинган.
Боёвут туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 03 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантирилган.
Жавобгар Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат
муассасаси судга ариза билан мурожаат қилиб, Боёвут туманлараро иқтисодий
судининг 2024 йил 03 майдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, суд
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризадаги важларни
қувватлаб, жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2024 йил 07
октябрдаги ҳукми билан аризачи, яъни иш бўйича жавобгар корхонанинг
собиқ раҳбари Б.Бектемировнинг айби тасдиқланиб, 491.363.683 сўм зарар
етказгани аниқланганлигини билдириб, ушбу суммани тарафлар ўртасида
тўғридан-тўғри шартнома тузилганлиги натижасида жавобгар ҳисобидан
ундирилиши белгиланган 7.055.415.600 сўмдан 491.363.683 сўм миқдоридаги
пул маблағи камайтирилиши лозимлигини билдириб, даъвогарнинг даъво
талабини шунга мутаносиб равишда ундириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили аризани янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўришга асос йўқлигини билдириб, аризачининг
аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини эшитиб,
аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво
талабини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш хужжатларига кўра, аризачи (жавобгар) ва даъвогар ўртасида 2023
йил 01 апрелда 49-сонли маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги шартнома
тузилиб, унга кўра даъвогар жавобгар (аризачи)га шартномада белгиланган
ассортиментда 7.055.415.600 сўмлик битум маҳсулотлари етказиб берган,
бироқ аризачи (жавобгар) томонидан етказиб берилган маҳсулотлар ҳақи
даъвогарга тўланмасдан келган.
Сўнгра, етказиб берилган маҳсулотлар ҳақини ундириш учун
даъвогар судга мурожаат қилиб, даъвогар жавобгардан битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатини қўллаб, 7.055.415.600 сўм миқдоридаги қарзни
ундиришни сўраган.
Лекин, давлат муассасасига ҳуқуқ ва бурчларни вужудга келтирувчи
битимлар имзоланишида тендер (танлов) ўтказилиши ва улар иштирокида
имзоланган битимлар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилиши мажбурийдир,
лекин шартнома имзоланиши жараёнида тендер (аукцион, биржа савдолари)
ўтказилмаган ва шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган, шу
сабабли етказиб берилган маҳсулотлар қиймати даъвогарга тўланмасдан
қолган.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларига асосан ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали
ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар
мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва
ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат
харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддасига асосан ушбу қонун давлат
буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш чоғида амалга
ошириладиган давлат харидларига, Ўзбекистон Республикасининг бюджет
тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет ташкилотларида ташкил этилган
бошқа жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган давлат
харидларига амал қилиши ва 64-моддасида тендер мажбурий тартибда
электрон шаклда ўтказилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК) 112-116-моддаларига асосан битимнинг давлат рўйхатидан ўтказиш
талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради
ва бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди, ҳақиқий бўлмаган битим унинг
ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик
оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир.
Бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Давлат
ташкилотлари билан битимлар имзолашда Ўзбекистон Республикасининг
2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 64моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 03 июлдаги “Рақобат
тўғрисида”ги Қонунига асосан тендер ўтказилиши, Ўзбекистон
Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2022 йил 24 июндаги 345-сонли
қарори билан тасдиқланган Низом талабига асосан битим Ғазначиликдан
рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг 7-8, 20, 24-бандларида низоли бўлган
битимни ҳақиқий эмас деб топиш, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимни
ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида тушунтириш берилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги 17-сонли қарорининг 9-бандида хам тушунтириш берилган.
Маҳсулот етказиб бериш юзасидан шартномавий мажбуриятларни
вужудга келтириш жараёнида тендер (танлов) ўтказилмаган, иш
ҳужжатларида мавжуд ғазначилик тақдим этган маълумотномага асосан
шартнома ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган.
Шу сабабли, даъвода битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб
жавобгардан 7 055 415 600 сўм ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 28.11.2014
йилдаги 269-сонли қарорининг 7, 20, 22-бандларида ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битимни ҳақиқий эмаслиги оқибатлари даъвогарнинг ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талаби
қаноатлантирилганидан кейин ҳам, бундай қарор мавжуд бўлмаганда ҳам
қўлланилиши мумкинлиги, судлар битимнинг ҳақиқий эмаслиги
оқибатларини қўллашни қарорнинг асослантирувчи қисмида ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим факти мавжудлиги тўғрисидаги хулосалари билан
асослаб беришлари лозимлиги, 24-бандида ФК 114-моддасининг иккинчи
қисмига асосан битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири
бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган
нарсани аслича қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий
эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг
қийматини пул билан тўлаши шартлиги, 26-бандида битимнинг ҳақиқий
эмаслиги оқибатларини қўллашда суд, қарорнинг хулоса қисмида ИПКнинг
180-моддасига мувофиқ пул маблағларининг ундирилишини, мол-мулкнинг
олиб берилишини кўрсатиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд, гарчи даъвогар ва жавобгар ўртасида битум маҳсулотлари етказиб
бериш юзасидан 2023 йил 01 апрелда 49-сонли шартнома имзолансада,
бюджет маблағлари эвазига амалга оширилаётган ишларда тендер ўтказиш
тартибига риоя қилинмаганлиги ва шартнома ғазнадан ўтмаганлиги сабабли
мазкур битим ҳақиқий эмаслиги сабабли, даъвони асосли деб ҳисоблаб,
амалдаги Қонун ва Пленум қарорида берилган тушунтиришларга кўра,
ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллашни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ишдаги хужжатлар ва тарафлар вакиллари томонидан судга тақдим
этилган хужжатлардан маълум бўлишича, жиноят ишлари бўйича Сирдарё
туман судининг 2024 йил 07 октябрдаги ҳукмида тарафлар ўртасида “Давлат
харидлари тўғрисида”ги ЎРҚ-684-сонли Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 46-моддаси биринчи қисми талабларига зид равишда даъвогардан
7.055.415.600 сўмлик 1022.524 тонна БНД 60/90 битум маҳсулоти товар
ҳомашё биржаси орқали харид қилинмасдан тўғридан-тўғри, яъни биржа
нархига нисбатан 491.363.683 сўм қиммат нархга харид қилинганлиги
аниқланганлиги қайд қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг 2024 йил 07 октябрдаги
ҳукми бугунги кунда қонуний кучда ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд даъвогарнинг даъвосини қисман қаноатлантириб,
2023 йил 01 апрелдаги 49-сонли шартнома ҳақиқий бўлмаганлиги сабабли,
тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани
қайтариб бериши, олинган нарсани аслича қайтариб бериш мумкин
бўлмаганида эса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт деб ҳисоблаб,
даъвогардан жавобгар фойдасига қайтариш лозим бўлган мулк мавжуд эмас
ёки имкони йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг битум етказиб бериш билан
боғлиқ 6.564.051.917 сўм маблағини (харажатини) жавобгардан ундиришни,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига
асосан давлат божи тўловини шунга мутаносиб равишда тарафлар зиммасига
юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогар “N w gulist n tr ns il” масъулияти чекланган жамиятининг
жавобгар “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасаси ҳисобидан битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибатини қўллаб
7.055.415.600 сўм миқдоридаги қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби
қисман қаноатлантирилсин.
Битимнинг ҳақиқий эмаслик оқибати даъвогар манфаатига қўлланилиб,
жавобгар “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасасидан даъвогар “N w gulist n tr ns il” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 6.564.051.917 сўм миқдоридаги пул маблағи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасасидан даъвогар “N w gulist n tr ns il” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 34.000 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “Сирдарё туман йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат
муассасасидан Республика бюджетига 131.281.038,34 сўм миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Даъвогар “N w gulist n tr ns il” масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 9.827.273,66 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф, бир ой муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация шикояти
бериши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов