Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9859 Дата решения 21.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Z D K Y NGIY R
Source ID b8e02941-f5d7-41ed-b886-eac1ca891fea Claim ID PDF Hash de1b68f29c2e9768... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9859-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиковнинг раислигида, Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ш.Давронов (2025 йил 3 июлдаги 06/0668-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ ududi elektr t rm ql ri” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ Z D K Y NGIY R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 11 956 115 сўм асосий қарз ва 307 169 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “ ududi elektr t rm ql ri” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ Z D K Y NGIY R” масъулияти чекланган жамияти(жавобгар) ҳисобидан 11 956 115 сўм асосий қарз ва 307 169 сўм пеняни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 1 февралдаги 020509-сонли электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги шартнома (шартнома) тузилганлиги, жавобгарнинг электр энергиясини ҳисоблаш ускунаси орқали истеъмол қилинган электр энергияси ҳисоб-китоб қилинганда 2025 йил 1 май ҳолатига 11 956 115 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 307 169 сўм пеняни ташкил қилиши, даъвогарнинг Гулистон тумани электр тармоқлари корхонаси жавобгарга қарздорликни бартараф қилиш борасида талабнома берган бўлишига қарамасдан жавобгар мавжуд қарздорликни бартараф қилмаганлиги кўрсатилган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, тарафлар ўртасидаги тузилган шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилганлиги, 2025 йил 1 март ҳолатига 11 956 115 сўм асосий қарздорлик ва тўловини вақтида амалга оширмаганлиги учун 307 169 сўм пеня ҳисобланганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакиллари иштирокини таъминламади, даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бинобарин, суд ажрими жавобгар манзилига “Гибрид почта” орқали етказилган. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатлари ва даъвогарнинг вакилининг тушунтиришларидан аниқланишича, даъвогар шартнома шартларига мувофиқ жавобгарга электр энергиясини уланган тармоқлари орқали етказиб бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга уланган тармоқлари орқали электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш чораларини кўрмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 2025 йил 1 май ҳолатига муддати ўтган 11 956 115 сўм асосий қарзи вужудга келган. Даъвогар томонидан жавобгарни шартнома бўйича юзага келган қарздорлик суммасини тўлаш тўғрисида бир неча бор оғзаки равишда огоҳлантирган ва ёзма равишда унга талабнома юборган. Бироқ, жавобгар даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросини оқибатсиз қолдирган. Шу сабабли, судга даъво аризаси киритилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига қарздорлик ундириш тўғрисида талаб билдирилган. Жавобгарнинг истеъмол қилинган электр энергияси бўйича 11 956 115 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, талабнома, ишда иштирок этувчи шахс вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилганларга биноан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан асосий қарзундириш ҳақидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 11 956 115 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъво аризада жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 307 169 сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 3.12-бандининг тўртинчи қисмига кўра ҳисоб-китоб ойининг кейинги календарь ой тугагач қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблаб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 307 169 сўм пеня ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд Прокурорнинг даъво талаблари асосли киритилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўламаганлиги, жами даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 127, 128, 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Даъвогар даъво аризақаноатлантирилсин. Жавобгар “ Z D K Y NGIY R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан“ ududi elektr t rm ql ri” акциядорлик жамияти фойдасига11 956 115 сўм асосий қарз, 307 169 сўм пеня ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “ Z D K Y NGIY R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков