Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9809 Дата решения 21.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID aef3de95-2f09-42b6-a7a5-11c8431156f8 Claim ID PDF Hash 28fe6f825fce79f0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9809-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 21 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, Гулистон шаҳар прокурор ёрдамчиси Н.Отакулова, даъвогар вакили М.Суяров (2025 йил 1 мартдаги 198/01-04-сонли ишончнома асосида) Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида), Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси У.Норматов (ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти музейи ҳисобидан 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н иқ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти музейи(жавобгар) ҳисобидан 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар иштирокисиз ишдаги ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризада билдирилган талабларни қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан уч томонлама ижараси шартномаси тузилмаган ҳолда бинонинг бир қисмини бошқа шахсларга тўғридан-тўғри фойдаланишга берилганлиги, текширув қонуний ўтказилганлиги, далолатнома расмийлаштирилганлиги, 2025 йил 15 июлда қайта ҳисобланган ижара тўлови ва почта харажати тўлиқ тўланганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида Сирдарё вилояти ғазначилик хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакиллари даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида прокурор даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳолатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан 2025 йил 14 февраль куни давлат мулки объектларидан фойдаланиш ҳолати юзасидан мониторинг ўтказилиб, унга асосан жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига зид равишда давлат мулкини ижара шартномаси тузмасдан тўғридан-тўғри ўз балансида бўлган Гулистон шаҳар, Тараққиёт МФЙ, А.Навоий кўчасидаги бинонинг 4 кв.м. қисмини фуқаро Ж.Маматқуловга чакана савдо фаолияти учун берганлигини аниқланган. Шунга асосан, даъвогар томонидан 2025 йил 1 январидан 2025 йил 6 июнга қадар бўлган давр мобайнида ижара шартномаси тузмаган ҳолда фойдаланилганлиги учун 2 428 444,82 сўм миқдорда ижара тўлови ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 58-бандига асосан ижара ҳақи тўловлари икки баробарга кўпайтирилган ҳолда 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинган. Даъвогарнинг жавобгарга юборган 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини 10 иш куни мобайнида тўлаш ҳақидаги талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Натижада, даъвогар жавобгарга нисбатан 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундиришни сўраб, судга мурожаат қилган. Жавобгарнинг даъвогардан 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловидан қарздорлик ҳолати давлат мулкини хатловдан ўтказиш далолатномаси, маълумотнома, тарафларнинг ёзишмалари, даъвогарнинг берган тушунтиришлари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан 2025 йил 15 июлда 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўлови ва почта харажатлари тўланганлиги аниқланди. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқорида қайд этилганларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 4 856 889,64 сўм миқдорида қайта ҳисобланган ижара тўловини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, бироқ судга даъво ариза тақдим этилгандан сўнг жавобгар томонидан 2025 йил 15 июлда 4 856 889,64 сўм миқдоридаги қайта ҳисобланган ижара тўлови тўланганлиги боис, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Қайд этилганларга асосланиб, суд даъвогарнинг даъво аризаси асосли деб ҳисобланганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлиги, даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига жами 375 000 сўм миқдорида давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатлари жавобгар томонидан ихтиёрий сўндирилганлигини инобатга олишни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 68, 74, 118, 170, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд-, қарор қилди: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар Сирдарё вилоят тарихи ва маданияти музейи ҳисобидан Республика бюджетига 375 000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков