← Назад
Решение #2896215 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 217 | — | law | |
| Мазкур кодекс | 221 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2866-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 21 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
аризачи ишончли вакили М.Игамназаров (ишончнома асосида) иштирокида,
аризачи Сирдарё вилояти Солиқ бошқармасининг жавобгар “B Y VUT
TEZK R
D D” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 115.742.721,78
сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатларни, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Аризачи Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда
Аризачи деб аталади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
“B Y VUT TEZK R
D D” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда - Жавобгар)га нисбатан 115.742.721,78 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили аризани қўллабқувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар, шунингдек ишга низони предметига нисбатан мустақил
талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сирдарё
вилоят Божхона бошқармаси суд муҳокамасига келмади ёки вакили
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК” деб аталади) 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма
нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар
маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган
деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда
ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад
этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бу ҳолда суд, ИПКнинг 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд
материаллар асосида учинчи шахс вакил(лар)и иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Суд
аризачи
вакилинингтушунтиришларини
тинглаб,
иш
материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
тегишли ёзма хати билан тақдим этилган маълумотга асосан 2025 йил 01 март
ҳолатига муддати ўтган дебитор қарздорликлар аниқланган.
Унга кўра, G R NT GID S N TI LTD STI (Туркия) - IDN рақами:
200547792304520884230100001 ўртасида тузилган экспорт шартномалари
тузилганлиги ва мазкур экспорт-имкорт шартномалари бўйича 162.810 АҚШ
долларига тенг миқдорда дебиторлик қарздорлик юзага келганлиги
аниқланган.
Мазкур қарздорликлар мавжудлиги юзасидан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Сирдарё вилоят божхона бошқармаси томонидан жавобгарнинг чет
эл ҳамкорлари билан тузилган шартнома бўйича ёзма маълумотномада ҳам
қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига мувофиқ даъвогар жавобгарга
115.742.721,78 сўм миқдорида молиявий жаримани ихтиёрий равишда
тўлашни сўраб, ёзма талабнома билан мурожаат қилган, талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилгандан сўнг, жавобгарга нисбатан
115.742.721,78 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
ИПКнинг 217-моддаси иккинчи қисмига кўра,суд қонун ҳужжатларига
мувофиқ бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини ҳам қўллаши мумкин.
Мазкур кодекснинг 221-моддасига биноан суд ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганда суд мажлисида: ҳуқуқбузарлик
ҳодисаси бўлган-бўлмаганлигини ва унинг содир этилганлиги фактини;
текшириш учун ва текшириш натижалари бўйича далолатнома ёки бошқа
ҳужжат тузиш учун асослар ва назорат қилувчи органнинг ваколатлари борйўқлигини; мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун қонунчиликда
жавобгарлик назарда тутилган-тутилмаганлигини ва ҳуқуқий таъсир чорасини
қўллаш учун асослар бор-йўқлигини аниқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги
“Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик
субъектларини қўллаб қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига асосан импорт операциялари
бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги
учун импорт қилувчиларга нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати
ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар
учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сон қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади)нинг 5-бандига
асосан Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда
контрактлар билан бўлгани сингари тартибда Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ)
киритилиши, Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган
контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ
хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий шериклар ва уларнинг реквизитлари
ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги
маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган
божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича
давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт.
Низомнинг 9-бандига асосан Ташқи савдо операциялари устидан
мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур
назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат
қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва
тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича
ТСОЯЭАТ орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Низомнинг 10-бандига асосан ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди
ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.
Низомнинг 11-бандига асосан контракт билан хўжалик юритувчи
субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида
фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонунчилик ҳужжатларида
белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга
оширадиларБунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш
назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб
маълумотномалари ТСОЯЭАТга товарларнинг божхона расмийлаштирувига
қадар киритилиши лозим.
Низомнинг 22-бандига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи
савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи
органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга
оширилади.
Низомнинг 23-бандига асосан товарларни республикага олиб кириб,
«эркин муомалага чиқариш (импорт)», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ёки
кейинчалик хорижга сотиш мақсадида «божхона омбори», «эркин омбор»,
«эркин божхона зонаси» божхона режимларидан бирига расмийлаштириш,
шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун
тўланган пул маблағларни қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича
тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Низомнинг 27-бандига асосан ташқи савдо контрактлари бўйича
активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар
келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг
қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган
муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик
субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи
субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли ёзма (хдфу)
хати билан тақдим этилган маълумотга илова қилинган жадвалда
жавобгарнинг 2025 йил 18 июнь ҳолатига муддати ўтган жами 162.810АҚШ
долларига тенг миқдорда дебитор қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган.
Аризачи жавобгар томонидан экспорт, импорт шартномаси бўйича
муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги
сабабли жавобгар (шахсий кабинети)га юқорида қайд этилган Қарор
(Низом)лар талаблари асосида 10 кун муддатда муддати ўтган дебиторлик
қарздорлик учун АҚШ долларининг сўмга нисбатан эквивалентда Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 22 май куни ҳолатига доллар
курсидан ҳисоблаб, жами 162.810 АҚШ долларининг 35 фоизи = жами
115.742.721,78 сўм миқдорида бюджетга қўшимча жарима тўланганлиги ёки
муддати ўтган дебиторлик қарздорлик бартараф этилганлиги ёхуд жарима
тўлашни рад этиш тўғрисидаги тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиш
юзасидан талабнома юборган.
Бироқ, жавобгар талабномада белгиланган муддатда аризачига
асослантирилган эътирозларини, дебитор қарз ундирилганлиги ёки
ҳисобланган жарима ихтиёрий тўланганлигини ёхуд асослантирилган бошқа
тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган.
Шу сабабли аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
нисбатан 115.742.721,78 сўммиқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган.
Юқоридагиларга асосан суд, жавобгар томонидан юқорида қайд этилган
Низом талаблари бузилган деб ҳисоблаб, аризачининг аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни ва жавобгарга нисбатан 115.742.721,78 сўм миқдорида
молиявий жарима қўллашни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддасига мувофиқ, почта харажатини ундирувсиз қолдиришни,
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод
этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118, 170, 176-179, 217, 220, 222-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Аризачи Сирдарё вилоят Солиқ бошқармасининг аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “B Y VUT TEZK R
D D” масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида Низом”га асосан 115.742.721,78 сўм миқдорида
молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган молиявий жарима суммасини қонунда белгиланган
тартибда ундириш аризачи зиммасига юклатилсин.
37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирувсиз қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали ўн кунлик
муддат ичида апелляция шикояти бериши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 28-бандига асосан,
ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг
тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши,
ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди;
молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга
киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш
пайтида - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган
барча чоралар бекор қилинади. (давлат солиқ хизмати органлари ва
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси томонидан);
ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида
банк ҳисобварағига қайтариб берилади.
Судья
А.Я. Олламов