← Назад
Решение #2896217 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ФКнинг | 1023 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| ФК | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9406-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 21 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида,
тарафлардан даъвогар вакили А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси)
иштирокида, даъвогар “GULIS N G` LL
KL S R” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “SIRD RY
U F SI” фермер хўжалиги
ҳисобидан 137 382 567 сўм асосий қарз, етказиб берилган маҳсулот учун ўзи
тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида
20 607 385 сўм жарима ва олдиндан тўлаб чиқилган суд харажатларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш (суд) бошқарувчиси(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда “SIRD RY
U F SI”
фермер хўжалиги (жавобгар) ҳисобидан 137 382 567 сўм асосий қарз, етказиб
берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг
15 фоизи миқдорида 20 607 385 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суднинг ажримига асосан “SIRD RY
U F SI” фермер хўжалиги
унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланган “
L
SILI 2024” фермер
хўжалигига (жавобгар) билан алмаштирилган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси
ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб,
тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 137 382 567 сўмлик
уруғлик буғдой, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель
ёқилғиси ва бошқа зарур маҳсулотлар ажратилганлиги, хизматлар
кўрсатилганлиги, натижада 137 382 567 сўмлик қарздорлик вужудга
келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига
қайтарилмаганлиги, етказиб берилган маҳсулотлар қийматига мутаносиб
ишлар
бажарилганлигини
тасдиқловчи
ҳужжатлар
мавжуд
эмаслигинибилдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Ишда иштирок этувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво қисман талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октбярда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактураларга асосан жами 137 382 567 сўмлик уруғлик буғдой,
ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа
зарур маҳсулотлар ажратилганлиги, хизматлар кўрсатилганлиги, натижада
137 382 567 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан ҳеч
қандай маблағ даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги, етказиб берилган
маҳсулотлар қийматига мутаносиб ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартномалар, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари ва берилган
маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар
топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга 2025
йил 27 мартда талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 137 382 567 сўм асосий қарз, етказиб берилган маҳсулот
учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида 20 607 385 сўм жарима ундиришни сўраган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгардан даъво аризага нисбатан эътироз ёки ишлар
бажарилганлиги ёҳуд пул маблағи қайтганлиги ҳақидаги маълумотлар келиб
тушмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 137 382 567 сўм асосий қарздорлик
ҳолати
иш
ҳужжатларида
мавжуд
ҳисобварақ-фактурлар,
банк
маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра,суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ФКнинг 1023-моддасига кўра қонунчиликда ёки битимда белгиланган
асосларсиз бошқа шахс (жабрланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб
олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки
тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабрланувчига
қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган
ҳоллар бундан мустасно.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
ҳисобварақ-фактуралар, банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, жавобгардан даъво талабларига
эътироз келиб тушмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 137 382 567 сўм
асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъводаетказиб берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки
бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида 20 607 385 сўм жарима ундириш
талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонунининг
32-моддаси талаби асосида жарима ундиришни сўраган.
Мазкур Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тўлов
талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик,
шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини
тўлашдан
бош
тортганлик
(банк
муассасасига
тўлов
топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни
тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот
етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида жарима тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг
2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Даъвогар жавобгарга нисбатан 137 382 567 сўм асосий қарзнинг 15
фоизи миқдорида, яъни 20 607 385 сўм жарима ҳисоблаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган ёхуд
бош тортганиги ҳолати низоли бўлиб, бироқ даъвогар томонидан жавобгарнинг
маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганигиниисботловчи
далиллар тақдим этилмади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг жарима ундириш талаби низоли
эканлиги, жавобгарнинг жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар
ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганиги ҳолати исботланмаганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгарданетказиб берилган маҳсулот учун ўзи
тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида
20 607 385 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 20 607 385 сўмнинг 2 фоизи,
яъни 412 147,7 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 137 382 567 сўмнинг 2
фоизи, яъни 2 747 651,34 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига
37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “
L
SILI 2024” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 137 382 567 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2 747 651,34 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
“GULIS N G` LL KL S R” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 412 147,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков