← Назад
Решение #2896220 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| онуни | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 38 | — | law | |
| онуни | 26 | — | law | |
| онуни | 28 | — | law | |
| тисодий процессуал Кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/1246-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАД ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил 21 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар –
“Алоқабанк”АТ манфаатида жавобгар – “МG GL SS” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгарлар “ S-S - R DE” масъулияти чекланган
жамияти, “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 21 760 003,67АҚШ
доллар ива 37 500 сўм почта харажатларини ундириш, ундирувни ундирувни
“ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Эъзоз МФЙ, Мустақиллик кўчаси,
31-уй манзилида жойлашган “Ишлаб чиқариш заводи(кадастр рақами
11:11:09:01:03:0629) нотурар бино навбатдаги гаровга барча литерлари билан,
“ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Боғизилол МФЙ,
6-уй манзилида жойлашган “Енгил типдаги иссиқхона” (кадастр рақами
11:11:09:01:01:0662) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан,
“ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Келес шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 72-уй манзилида
жойлашган солод ишлаб чиқариш заводи (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0640)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Келес
шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 1 уй манзилида жойлашган ун
ишлаб чиқариш заводи ва омборхона (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0347)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
B X LI
SU ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Эъзоз МФЙ, янгиобод кўчаси, 59-уй
манзилида жойлашган “Чорва фирмаси” (кадастр рақами 11:11:09:01:03:0451)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга 0001 дан 0026 гача литерлари билан,
“Андижон Пиво” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон
вилояти, Андижон шаҳар, Андижон МФЙ, Шимолий саноат кўчасида
жойлашган нотурар бино (кадастр рақами 17:15:02:01:01:8745) кўчмас мулк
навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “XISOR K BESHYOG`O HI”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор
тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган нотурар бино
(кадастр рақами 10:08:05:03:02:0038) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча
литерлари билан бўлган кўчмас мулкларга қаратиш гаров мулкига
қаратишҳақидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишини даъвогар вакили
И.Азимов (15.08.2024 йилдаги 07-04/636-сонли ишончнома асосида),,
жавобгар вакили С.Муҳамаджонов (2025 йил 21 февралдаги 4-12/8-сонли
ишончномага асосан)ларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, суд мажлислар залида, видеконференц алоқа режими орқали
(ZOO
орқали), очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)
“Алоқабанк”АТ (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади)
манфаатида жавобгар “МG GL SS” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади) ва қўшимча жавобгарлар “ SS - R DE” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда
қўшимча жавобгар деб юритилди), “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган
жамияти (бундан кейинги матнларда қўшимча жавобгар-1 деб юритилади),
“ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда қўшимча жавобгар-2 деб юритилади), “ EHN
DON”
масъулияти
чекланган
жамияти
(бундан
кейинги
матнларда
қўшимча жавобгар-1 деб юритилади), “ EHN
B X LI SU ” масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда қўшимча жавобгар-3 деб
юритилади), “Андижон Пиво” масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейинги матнларда қўшимча жавобгар-4 деб юритилади), “XISOR K
BESHYOG`O HI” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда
қўшимча жавобгар-5 деб юритилади)дан солидар тартибда 21 760 003,67АҚШ
доллар ва 37 500 сўм почта харажатларини ундириш, ундирувни “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Эъзоз МФЙ, Мустақиллик кўчаси, 31-уй манзилида
жойлашган “Ишлаб чиқариш заводи(кадастр рақами 11:11:09:01:03:0629)
нотурар бино навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Боғизилол МФЙ, 6-уй манзилида
жойлашган “Енгил типдаги иссиқхона” (кадастр рақами 11:11:09:01:01:0662)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Келес
шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 72-уй манзилида жойлашган солод
ишлаб чиқариш заводи (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0640) кўчмас мулк
навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
DON” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Келес шаҳар,
Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 1 уй манзилида жойлашган ун ишлаб
чиқариш заводи ва омборхона (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0347) кўчмас
мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
B X LI SU ”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент
тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Эъзоз МФЙ, янгиобод кўчаси, 59-уй манзилида
жойлашган “Чорва фирмаси” (кадастр рақами 11:11:09:01:03:0451) кўчмас
мулк навбатдаги гаровга 0001 дан 0026 гача литерлари билан, “Андижон
Пиво” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти,
Андижон шаҳар, Андижон МФЙ, Шимолий саноат кўчасида жойлашган
нотурар бино (кадастр рақами 17:15:02:01:01:8745) кўчмас мулк навбатдаги
гаровга барча литерлари билан, “XISOR K BESHYOG`O HI” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё
МФЙ, Шифонур кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган нотурар бино (кадастр
рақами 10:08:05:03:02:0038) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари
билан бўлган кўчмас мулкларга қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо саноат палатасининг даъво талабини ошириш
тўғрисида 2025 йил 25 мартдаги 09/02-07-18-4212-сонли ариза киритиб, даъво
талабини 20 651 605,59 АҚШ долларига даъво миқдорини оширишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 27 мартдаги ажрими билан даъво талаби
кўпайтирилган.
Палата 2025 йил 12 июлда судга илтимоснома киритиб, даъво
миқдорини 21 760 003,67 АҚШ долларига оширишни сўраган. Суднинг
2025 йил 14 июлдаги ажрими билан илтимосномаси қаноатлантирилган.
Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата, қўшимча жавобгарлар
“ S-S - R DE” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
PIVO”
масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти
чекланган жамияти, “ EHN
DON” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади ҳамда вакили иштирокини
таъминламади. Бироқ палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш
кўрилишини сўраган.
Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
170-моддасига асосан низони палата, қўшимча жавобгарлар “ S-S - R DE”
масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган
жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти,
“ EHN
DON” масъулияти чекланган жамияти вакиллари йўқлигида ҳал
қилиш мумкин деб топади.
Суд мажлисида иштирок этганжавобгар жамияти вакили ўз важларини
баён этиб, даъвогардан олинган кредит маблағи йирик инвестиция ишларини
бажариш, иш ўрни яратиш мақсадида олинганлигини, олинган кредит маблағи
бўйича маблағ етмаганлиги учун ишлар охирига етказилмаганлигини, банк
томонидан ажратилган кредитлар тўлиқ берилмаганлигини, бунинг оқибатида
жамият иқтисодий аҳволи оғирлашганлигини билдириб, даъво талабини
қаноатлантиришдан рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво
талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар ва
Сирдарё вилоят Марказий банки бош бошқармаси томонидан ўтказилган
ўрганишда тасдиқланганлигини билдириб, даъво талабини 21 851 791,50
АҚШ долларига миқдорига кўпайтириш тўғрисида илтимоснома тақдим этиб,
даъво талабини оширилган талаб бўйича кўриб чиқиб, ундирилиши
қаратилиш сўралган гаровдаги мулкларнинг бошланғич аукцион савдосида
сотилиш баҳосини белгилаб беришни сўраб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи даъвогар ҳамда жавобгар ва қўшимча
жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни
ўрганиб
чиқиб,
даъвогарнинг
даъво
талабини
21 851 791,50 АҚШ долларига миқдорига кўпайтириш тўғрисида
илтимоснома ўрганиб, уни қаноатлантириб, иқтисодий ишни оширилган даъво
талаби бўйича кўриб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар
ўртасида 2021 йил 08 ноябрда №576Y000136-сонли шартномаси имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандида кредитор қарздорга шартномада назарда
тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул суммасини бериш, қарздор эас
олинган кредит суммасини мақсадли ишлатиш, кредитнинг асосий суммаси
ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Ушбу шартноманинг 1.2 бандига асосан даъвогар жавобгарга 84 ой
муддатга (асосий қарз тўловларидан 24 ой имтиёзли давр асосида) йиллик
6,75 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан шиша идишлар ишлаб чиқариш
инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш
учун 17 829 000 АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи жавобгар ажратиб
берган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф
- банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз
шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган
бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга
ҳақли.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш
берилган.
ФК 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар. Ушбу модданинг иккинчи
қисмига кўра, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб
беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд
чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга пул маблағлари
(кредит)ни ажратиб берган бўлса-да, жавобгар ўз зиммасига олган
мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг
ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича асосий кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган.
Даъвогар томонидан юборилган 2023 йил 18 декабрдаги, 2023 йил
20 сентябрдаги огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган.
Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида
2025 йил 18 июль ҳолатига пенядан ташқари, кредитнинг муддати ўтган
фоиздан 1 432 262,78 АҚШ доллари, муддати ўтган асосий қарздан
17 829 000 АҚШ, муддатли ва муддати узайтирилган фоиздан
2 115 465,92 АҚШ жами 21 376 728,70 АҚШ доллари миқдорида қарздорлиги
мавжудлиги қайд этилган.
Суд даъво талабидаги кредит қарздорлигига киритишни лозим деб
ҳисоблаб, иш бўйича кредит қарздорлигининг тўғри ҳисобланиши юзасидан
экспертиза тайинланиб, уни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки зиммасига юклатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий
банкининг
2025
йил
3 апрелдаги 359 ХS-сонли Фармойиши билан Марказий банк томонидан
кредит қарздорлигини тўғри ҳисобланиши юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Судга ўтказилган текшириш якуни бўйича 2025 йил 11 апрель куни
тузилган маълумотнома тақдим этилиб, унда жавобгарнинг банк олдида даъво
талабидаги кредитнинг муддати ўтган асосий қисми бўйича банк олдида
2025 йил 24 март ҳолатига
m und d SOFR 6 ойлик +6.75 фоиз бўйича
ҳисобланганда 20 634 301,52 АҚШ доллари миқдорида, SOFR
E 6 ойлик +
6.75 бўйича ҳисобланганда 20 904 750,92 АҚШ қарздорлиги мавжудлиги
қайд этилган бўлиб, тарафлар ўртасида ёки бошқа келишувларда SOFR фоиз
ставкаси ҳисобланишида m und d SOFR 6 ойлик +6.75 фоиз ёинки, SOFR
E 6 ойлик + 6.75 бўйича фоиз ҳисобланишига келишилмаганлиги
аниқланган.
Суд, даъвогарнинг жавобгардан 2025 йил 18 июль ҳолатига пенядан
ташқари, кредитнинг муддати ўтган фоиздан 1 432 262,78 АҚШ доллари,
муддати ўтган асосий қарздан 17 829 000 АҚШ, муддатли ва муддати
узайтирилган фоиздан 2 115 465,92 АҚШ жами 21 376 728,70 АҚШ доллари
миқдорида қарздорлиги мавжудлиги ишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи
шахсларнинг кўрсатмалари билан асосланганлиги сабабли даъво талабининг
қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар 475 062,80 АҚШ доллари миқдорида кредит
қарздорлигига ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1 бандида,
қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган
суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар
бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.7 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди
деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан 475 062,80 АҚШ
доллари миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга деб белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли
Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган
неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг
бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида,
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб,
неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб
белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб,
даъво талабидаги 475 062,80 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни 72 000 АҚШ
долларигача камайтиришни лозим топди.
қўшимча жавобгарлар “ S-S - R DE” масъулияти чекланган
жамияти, “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда кредит қарздорликни
солидар ундиришни сўраган.
Кредит таъминоти сифатида қўшимча жавобгар “ S-S - R DE”
масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 08 ноябрда 1-сонли,“ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил 14 декабрда
4-сонли, “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган жамияти билан 2022 йил
14 декабрда 3-сонли кафиллик, “ EHN
DON” масъулияти чекланган
жамиятибилан 2023 йил 27 июлда 5-сонли кафиллик шартномалари тузилган.
Кафиллик шартномаларининг 3.1-бандида “Кафил” кредит шартномаси
бўйича мазкур шартнома асосида “қарздор”нинг барча мажбуриятларини
бажарилиши юзасидан “Кредитор” олдида “Қарздор” билан солидар тартибда
жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Унда кредит суммаси
17 829 000 АҚШ долларини, фоиз ставкаси йиллик 6.75 фоизни, кредит
муддати 84 ойни, имтиёзли давр асосий қарз тўловларидан 24 ой имтиёзли
давр асосида (фоиз тўловларини кредитнинг дастлабки 2 йил давомида ҳар
чоракда қайтариб бериш шарти билан) кафиллик олинган.
Кафиллик шартномасининг 3,2-бандида “Кафил” кредит шартномаси
бўйича кредитга ҳисобланган фоизлар ва кредитнинг тўлаш жадвалига мос
равишда “Қарздор”нинг молиявий ҳолатидан қат-ий назар ўз
ҳисобварақларида маблағларни тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Бундан ташқари, ушбу шартноманинг 4.2-бандида “Кафил” мазкур
шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда неустойкадан ташқари етказилган зарарни тўлиқ
миқдорда тўлаши белгилаган.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг кредит қарздорлигини
ундириш талаби бўйича жавобгар ва қўшимча жавобгарлар “ S-S - R DE”
масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган
жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти,
“ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
21 448 728,70 АҚШ доллари кредит қарздорликни солидар ундиришни лозим
топади.
Бундан ташқари даъвогар кредит қарздорлик бўйича ундирувни
“ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Эъзоз МФЙ, Мустақиллик кўчаси,
31-уй манзилида жойлашган “Ишлаб чиқариш заводи(кадастр рақами
11:11:09:01:03:0629) нотурар бино навбатдаги гаровга барча литерлари билан,
“ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Боғизилол МФЙ,
6-уй манзилида жойлашган “Енгил типдаги иссиқхона” (кадастр рақами
11:11:09:01:01:0662) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан,
“ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Келес шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 72-уй манзилида
жойлашган солод ишлаб чиқариш заводи (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0640)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Келес
шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 1 уй манзилида жойлашган ун
ишлаб чиқариш заводи ва омборхона (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0347)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
B X LI
SU ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Эъзоз МФЙ, янгиобод кўчаси, 59-уй
манзилида жойлашган “Чорва фирмаси” (кадастр рақами 11:11:09:01:03:0451)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга 0001 дан 0026 гача литерлари билан,
“Андижон Пиво” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон
вилояти, Андижон шаҳар, Андижон МФЙ, Шимолий саноат кўчасида
жойлашган нотурар бино (кадастр рақами 17:15:02:01:01:8745) кўчмас мулк
навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “XISOR K BESHYOG`O HI”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор
тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган нотурар бино
(кадастр рақами 10:08:05:03:02:0038)ларга қаратишни сўраган.
Суд даъвогарнинг ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво
талабларини ҳам муҳокама қилиб қуйидаги асосларга кўра ушбу даъво
талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Кредит таъминоти сифатида 2022йил 19 ноябрдаги гаров шартномасига
асосан “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Эъзоз МФЙ,
Мустақиллик кўчаси, 31-уй манзилида жойлашган “Ишлаб чиқариш
заводи(кадастр рақами 11:11:09:01:03:0629) нотурар бино навбатдаги гаровга
барча литерлари билан гаровга қўйилган.
Шунингдек, 2022йил 19 ноябрдаги гаров шартноасига асосан “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Боғизилол МФЙ, 6-уй манзилида
жойлашган “Енгил типдаги иссиқхона” (кадастр рақами 11:11:09:01:01:0662)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Келес
шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 72-уй манзилида жойлашган солод
ишлаб чиқариш заводи (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0640) кўчмас мулк
навбатдаги гаровга барча литерлари билан гаровга қўйилган.
Бундан ташқари, 2023йил 27 июлдаги гаров шартномасига
асосан “ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган
Тошкент вилояти, Келес шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 72-уй
манзилида жойлашган солод ишлаб чиқариш заводи (кадастр рақами
11:11:01:01:04:0640) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан,
“ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Келес шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 1 уй манзилида
жойлашган ун ишлаб чиқариш заводи ва омборхона (кадастр рақами
11:11:01:01:04:0347) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан
гаровга қўйилган.
Худди шундай, 2022 йил 19 ноябрдаги гаров шартномасига “ EHN
B X LI SU ” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент
вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Эъзоз МФЙ, янгиобод кўчаси, 59уй
манзилида
жойлашган
“Чорва
фирмаси”
(кадастр
рақами
11:11:09:01:03:0451) кўчмас мулк навбатдаги гаровга 0001 дан 0026 гача
литерлари билан гаровга қўйилган.
Шу каби 2022 йил 2 декабрдаги гаров шартномасига асосан, “Андижон
Пиво” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти,
Андижон шаҳар, Андижон МФЙ, Шимолий саноат кўчасида жойлашган
нотурар бино (кадастр рақами 17:15:02:01:01:8745) кўчмас мулк навбатдаги
гаровга барча литерлари билан гаровга қўйилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 28 ноябрдаги гаров шартномасига
асосан, “XISOR K BESHYOG`O HI” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур
кўчаси, 8-уй манзилида жойлашган нотурар бино (кадастр рақами
10:08:05:03:02:0038) гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддасига кўра
гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган
вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга
қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин.
2007 йил 5 апрелдаги “Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни 36-моддаси биринчи қисмига кўра, ипотекага
олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки
лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги
ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга
келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека
тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан
қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда
тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Ушбу Қонун 38-моддасининг биринчи қисмида, ипотекага олувчининг
талаблари бўйича ундирув ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга
қўйилган мол-мулкка суднинг қарори асосида қаратилиши, 39-моддасининг
иккинчи қисмида эса, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги
бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги
келишув асосида белгиланиши қайд этилган.
“Гаров
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикасининг
Қонуни
26-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш
учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада
бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин.
Даъво талабида ундирувни кредит таъминоти сифатида кредит
таъминоти сифатида кредит таъминоти сифатида 2022йил 19 ноябрдаги гаров
шартномасига асосан “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Эъзоз МФЙ,
Мустақиллик кўчаси, 31-уй манзилида жойлашган “Ишлаб чиқариш
заводи(кадастр рақами 11:11:09:01:03:0629) нотурар бинога навбатдаги
гаровга барча литерлари билан, 2022йил 19 ноябрдаги гаров шартноасига
асосан “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ,
Боғизилол МФЙ, 6-уй манзилида жойлашган “Енгил типдаги иссиқхона”
(кадастр рақами 11:11:09:01:01:0662) кўчмас мулкка навбатдаги гаровга барча
литерлари билан, 2023йил 27 июлдаги гаров шартномасига асосан “ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Келес шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 72-уй манзилида жойлашган
солод ишлаб чиқариш заводига (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0640) кўчмас
мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Келес
шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 1 уй манзилида жойлашган ун
ишлаб чиқариш заводи ва омборхонага (кадаст рақами 11:11:01:01:04:0347)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан,2022 йил 19 ноябрдаги
гаров шартномасига “ EHN
B X LI SU ” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ
ҚФЙ, Эъзоз МФЙ, янгиобод кўчаси, 59-уй манзилида жойлашган “Чорва
фирмаси”га (кадастр рақами 11:11:09:01:03:0451) кўчмас мулк навбатдаги
гаровга
0001
дан
0026
гача
литерлари
билан,
2022
йил
2 декабрдаги гаров шартномасига асосан, “Андижон Пиво” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти, Андижон шаҳар,
Андижон МФЙ, Шимолий саноат кўчасида жойлашган нотурар бинога
(кадастр рақами 17:15:02:01:01:8745) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча
литерлари билан, 2022 йил 28 ноябрдаги гаров шартномасига асосан,
“XISOR K BESHYOG`O HI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 8-уй
манзилида жойлашган нотурар бино (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0038)
кўчмас мулкка навбатдаги гаровга барча литерлари билан, ердан фойдаланиш
ҳуқуқи билан қаратишни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар гаровдаги мулкларнинг кимошди савдосидаги
бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб беришни суддан оғзаки
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров тўғрисида”ги Қонунининг
28-моддасига асосан гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги
бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги
келишувга асосан белгиланади.
Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича
келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот
жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб
белгиланади.
Тарафлар ўртасида гаровдаги мулк баҳоси бўйича тарафлар ўртасида
ўзаро келишув мавжуд. Суд ишни кўрган вақтда тарафлар ўртасида гаровдаги
гаровдаги мулк нархи бўйича келишмовчиликлар келиб чиқмаган.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг гаров мулкларининг
кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини белгилаб бериш
тўғрисидаги оғзаки илтимосномаси бўйича, гаровдаги мулкни нархи тарафлар
ўртасида тузилган келишувга асосан белгиланишини тушунтиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг
68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Ишда иштирок этувчи шахслар фақат ишда иштирок этувчи бошқа
шахслар олдиндан таништирилган далилларга асосланишга ҳақли.
Суд, “Алоқабанк” АЖ фойдасига “МG GL SS” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгарлар “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган
жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти,
“ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
кредитнинг муддати ўтган фоиздан 1 432 262,78 АҚШ доллари, муддати ўтган
асосий қарздан 17 829 000 АҚШ, муддатли ва муддати узайтирилган фоиздан
2 115 465,92 АҚШ, пенядан 72 000 АҚШ доллари миқдорида жами
21 448 728,70АҚШ долларикредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни
гаров мулкларига қаратишни, қолган даъво талабларини қаноатлантиришдан
рад этишни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво
талабининг қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи миқдорида (даъво
талабининг АҚШ долларининг даъво киритилган кундаги сўмдаги қийматига
нисбатан) 5 637 611 587,79 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни
ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар
фойдасига, иқтисодий иш видеоконферец алоқа режими орқали кўрилганлиги
учун 93 750 сўм ВКА харажатини жавобгардан Олий суд депозити
рақамига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – “Алоқабанк”АТ манфаатида жавобгар – “МG
GL SS” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгарлар “ S-S R DE” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
PIVO” масъулияти
чекланган жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган
жамияти, “ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятидан солидар
тартибда 21 851 791,50АҚШ долларива 37 500 сўм почта харажатларини
ундириштўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“Алоқабанк” АЖ фойдасига “МG GL SS” масъулияти чекланган
жамияти ва қўшимча жавобгарлар “ EHN
PIVO”масъулияти чекланган
жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти,
“ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда
кредитнинг муддати ўтган фоиздан 1 432 262,78 АҚШ доллари, муддати ўтган
асосий қарздан 17 829 000 АҚШ, муддатли ва муддати узайтирилган фоиздан
2 115 465,92 АҚШ, пенядан 72 000 АҚШ доллари миқдорида жами
21 448 728,70АҚШ долларикредит қарздорлиги ва 37 500 сўм почта
харажатларисолидар тартибда ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми
қанотлантиришдан рад этилсин.
Ундирув ундирувни кредит таъминоти сифатида кредит таъминоти
сифатида кредит таъминоти сифатида 2022йил 19 ноябрдаги гаров
шартномасига асосан “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Эъзоз МФЙ,
Мустақиллик кўчаси, 31-уй манзилида жойлашган “Ишлаб чиқариш
заводи(кадастр рақами 11:11:09:01:03:0629) нотурар бинога навбатдаги
гаровга барча литерлари билан, 2022йил 19 ноябрдаги гаров шартноасига
асосан “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ,
Боғизилол МФЙ, 6-уй манзилида жойлашган “Енгил типдаги иссиқхона”
(кадастр рақами 11:11:09:01:01:0662) кўчмас мулкка навбатдаги гаровга барча
литерлари билан, 2023йил 27 июлдаги гаров шартномасига асосан “ EHN
DON” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти,
Келес шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 72-уй манзилида жойлашган
солод ишлаб чиқариш заводига (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0640) кўчмас
мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Келес
шаҳар, Ифтихор МФЙ, Бинокорлар кўчаси, 1 уй манзилида жойлашган ун
ишлаб чиқариш заводи ва омборхонага (кадастр рақами 11:11:01:01:04:0347)
кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча литерлари билан,2022 йил 19 ноябрдаги
гаров шартномасига “ EHN
B X LI SU ” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Қизғалдоқ
ҚФЙ, Эъзоз МФЙ, янгиобод кўчаси, 59-уй манзилида жойлашган “Чорва
фирмаси”га (кадастр рақами 11:11:09:01:03:0451) кўчмас мулк навбатдаги
гаровга
0001
дан
0026
гача
литерлари
билан,
2022
йил
2 декабрдаги гаров шартномасига асосан, “Андижон Пиво” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Андижон вилояти, Андижон шаҳар,
Андижон МФЙ, Шимолий саноат кўчасида жойлашган нотурар бинога
(кадастр рақами 17:15:02:01:01:8745) кўчмас мулк навбатдаги гаровга барча
литерлари билан, 2022 йил 28 ноябрдаги гаров шартномасига асосан,
“XISOR K BESHYOG`O HI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли
бўлган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зиё МФЙ, Шифонур кўчаси, 8-уй
манзилида жойлашган нотурар бино (кадастр рақами 10:08:05:03:02:0038)
кўчмас мулкка навбатдаги гаровга барча литерлари билан, ердан фойдалиниш
ҳуқуқи билан қаратилсин.
Даъвогар “Алоқабанк” АТга гаров мулкларининг бошланғич реализация
баҳоси тарафлар ўртасида ўзаро келишув асосида белгиланган бошланғич
қийматдан келиб чиқиб, белгиланиши кўрсатиб ўтилсин.
Жавобгар “МG GL SS” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча
жавобгарлар “ EHN
PIVO” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
GROFIR
SI” масъулияти чекланган жамияти, “ EHN
DON”
масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда 5 637 611 587,79
сўм, давлат божи тўлови Республика бюджетига, 93 750 сўм ВКА харажати
Олий суд депозит рақамига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция, олти
ойлик муддатда кассация тартибида шикоят (прокурор протест) келтириши
мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов