Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3864 Дата решения 21.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Сардоба туман ҳокимлиги Ответчик / Подсудимый МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022
Source ID 12bd66dc-87bb-467d-aa3a-3a1b11e69956 Claim ID PDF Hash a8bca514b62cf7c5... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси збекистон Республикасининг Ер кодекси 36 code_article
аролик кодексининг 384-моддаси аролик кодекси 384 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3864-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025 йил 21 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили Ж.Фозилов (ишончнома асосида), жавобгар вакили (раҳбар) О.Ғоибназаров, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Ж.Абдувалиев (ишончнома асосида), Давлат Кадастрлар палатаси вакили Ҳ.Йўлдошев (ишончнома асосида), Сардоба туман солиқ инспекцияси вакили М.Рўзиев (ишончнома асосида), Сардоба туман Фермерлар кенгаши вакили С.Алимов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда Жавобгар) ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Суднинг ажримига асосан Сардоба туман Қишлоқ хўжалиги бўлими ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ҳамда Сардоба Солиқ инспекциясидан, Сардоба туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасидан ишга мутахассислар жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, келгусида бу каби қонунбузилишга йўл қўймаслигини билдириб, ерни ўзида қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган Сардоба туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвогар томонидан келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорида экинлар экилиши кўрсатилмаган бўлсада, ажратилган ер майдоннига 7.0 гектар майдонига шоли экиш учун тайёрлаган. Суд мажлисида иштирок этган Сардоба туман Солиқ бошқармаси вакили жавобгарнинг солиқлардан жами 137.210 сўм миқдорида қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан ер солиғи 37.222 сўм қисмини ер солиғи ташкил этишини билдириб, судга бу ҳақдаги ёзма маълумотномани тақдим этилганлигини билдирди. Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича жуда кўп миқдорда қарздорликка йўл қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 16 сентябрь куни 273451/123-22-сонли ижара шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва шунга асосан 8.9 гектар ер майдони ер участкаси жавобгарга ижарага топширилган. Сардоба туман Қишлоқ хўжалик бўлими шўъба бошлиғи Ж.Абдувалиев, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сардоба туман бўлими раҳбари И.Ибодуллаев, Давлат кадастрлар агентлиги бўлими бошлиғи С.Уролов, туман Қишлоқ хўжалик бўлими мутахассиси Б.Нишонов, туман Фермерлар кенгаши раиси Н.Рахимовлар томонидан 2025 йил 12 май куни Ф.Хўжаев ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ2022» масъулияти чекланган жамияти томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни белгиланган ер майдонларига 7.0 гектар ер майдонинп шоли экиш учун тайёрлаганлиги, ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 26 май куни 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. Бироқ, жавобгар ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган. Шартноманинг 17-бандида ердан белгиланган мақсадда фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда шартнома бекор бўлиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми 6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг 21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг 2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган талабларга риоя этилмаганда ва норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганда, хўжалик фаолияти самарасиз ёки паст рентабеллик билан юритилганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек етказиб берилган моддий-техника ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганда, сўнгги уч йил давомида етиштирилган маҳсулотларни сотишдан тушадиган маблағлар банк ҳисобварақларида айланиши таъминламаганда - қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб ўтилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида “Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак” деб белгиланган. Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин” деб қайд этилган. Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сардоба туман бўлимининг 2025 йил 22 майдаги қарорида жавобгар томонидан ердан бошқа мақсадларда фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги ҳолатлари қайд қилинган. ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган. Жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланилмасдан 13.6 гектарга ноқонуний равишда беда ва полиз экинлари экилганлиги оқибатида фермер хўжалиги томонидан ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз исботини топади. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни лозим деб топади. Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган 3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Сардоба туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги ва жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2022 йил 16 сентябрда тузилган 273451/123-22-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартнома муддатидан олдин бекор қилинсин. Жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар «МИРЗАЧЎЛ ДЕҲҚОНИ-2022» масъулияти чекланган жамияти дан даъвогар Сардоба туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиши мумкин. Судья А.Я. Олламов