← Назад
Решение #2896239 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 68 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| ЕКнинг | 24 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 6 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 24 | — | code_article | |
| ФКнинг | 384 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3772-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 18 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, Сайхунобод туман
ҳокимлигининг жавобгар “Гулистон ирмоғи” фермер хўжалиги билан
тузилган 02.11.2018 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги 5-сонли шартномани бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Н.Расулова (2025 йил
01 июлдаги 10-3167-сонли ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Ў.Эргашев,
Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили Х.Қиличев (02.07.2025
йилдаги 01-226-сонли ишончнома асосида) Сирдарё туман прокурори катта
ёрдамчиси З.Ильясов иштирокида,Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Сайхунобод туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво киритиб, “ГУЛИСТОН ИРМОҒИ” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) билан тузилган
02.11.2018 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
тўғрисида”ги 5-сонли шартномани бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2025 йил 26 июндаги ажрими билан ишга низони предметига
нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Сайхунобод туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Сайхунобод туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Сайхунобод туман солиқ
инспекцияси жалб қилинган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Сирдарё туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши, Сайхунобод туман солиқ инспекцияси, Агросаноат мажмуи устидан
назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси, Давлат кадастрлар
палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси суд мажлисида вакиллари иштирокини
таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни ушбу шахслар иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Судда иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб,
жавобагр озуқа экини экилиши лозим бўлган 16 гектар ер майдонига жавобгар
шартнома шартларига зид равишда шоли экиб олганлигини, ердан
белгиланган мақсадларда фойдаланмаганлик юзасидан далолатнома
тузилганлигини, туман ҳокимлигига тақдимнома киритилганлиги, аниқланган
ҳолат юзасидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сайхунобод туман бўлимининг 20.05.2025 йилдаги қарорига асосан, жавобгар
раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилганлигини, халқ депутатлари
Сайхунобод туман кенгаши томонидан 2025 йил 29 майдаги 7-чақириқ 9сессиясида қабул қилинган қарорга кўра, фермер хўжалиги билан тузилган ер
ижара шартномасини бекор қилиш бўйича таклифга розилик берилганлигини,
ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича жавобгарга таклиф хати
юборилганлиги, таклифга жавобгар ердан ихтиёрий воз кечмаслиги ҳақида
ёзиб берганлигини, шундан кейин ер ижара шартномасини бекор қилиш
бўйича судга даъво ариза киритилганлигини билдириб, даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар раҳбари ер майдонига шоли экмасдан аввал
макка экканлигини, макка униб чиқмаганлиги, шундан кейин қишлоқ
хўжалиги бўлими томонидан бу ҳақда далолатнома тузилганлиги,
далолатнома туман қишлоқ бўлими бошлиғиниинг биринчи ўрибосари ва
мутахассислари томонидан имзоланганлиги, ер бўш қолмаслиги учун шоли
экини экканлигини, ер ижара шартномаси бекор қилиниши оиласининг
моддий жиҳатдан қийналиб қолишига олиб келишини билдириб, даъво
аризани қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
ҳақиқатан жавобгар фермер хўжалиги ер майдонининг 12,10 гектарига шоли,
16 гектарига озуқа экини экилиши режалаштирилганлиги, 16 гектарга макка
экилганлиги, макка униб чиқмаганлиги сабабли бу ҳақда далолатнома
тузилиб, жавобгар ер майдонига бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини
экиш мақсадга мувофиқ деб топилганлигини, жавобгарнинг ер ижара
шартномасидаги ихтисослиги чорвачилик эканлигини билдириб, қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Судда қатнашган прокурор катта ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни
сўради.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини,
прокурор катта ёрдамчисининг даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги
фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 68-моддасининг
биринчи қисмига кўра, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот
дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойликдир, улардан
оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида ерлардан
оқилона, самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш,
қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган
ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда
улардан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаш ер
тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принципларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал кодексининг (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан кейинги матнларда
“ЕК” деб юритилади) 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи
қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара
ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга
оширилиши, ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида
назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг
ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши
белгиланган. ЕКнинг 24-моддасининг йигирма биринчи қисмида, ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади, деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2022 йилдаги
“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда мониторинг ишларини амалга
ошириш, ерларни муҳофаза қилиш ва ер тузиш фаолиятини тартибга солувчи
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарори нинг 1-банди
“б” кичик бандида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни муҳофаза
қилиш бўйича давлат назорати республиканинг бутун ҳудудида Агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилиши
белгиланган.
Ушбу қарор билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби
тўғрисидаги Низомнинг 3-бобида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни
муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати амалга оширувчи давлат
органларининг вазифалари қайд қилинган бўлиб, мазкур бобнинг 12-банди
ўнинчи хатбошида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида назарда
тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини тўлиқ
ёки қисман олиб қўйиш тўғрисида тақдимномалар ҳамда қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни унумдорлигининг пасайиш ҳолатлари ҳақида
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига маълумотлар киритиш ҳуқуқи
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 02 ноябрда 5-сонли
ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Гулистон СИУ
массивида жойлашган 29,5 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага
топширишни, ижарага олувчи эса, ер участкасини қабул қилиб олиши
белгиланган.
Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачиликқишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган.
2025 йил ҳосили учун жавобгар фермер хўжалигига қарашли ер
майдонининг 12,10 гектарига шоли, 5 гектарига соя, 10,95 гектарига беда
экилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 6-моддасига мувофиқ
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат
назоратини амалга ошириш туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер
муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатларидан бири
ҳисобланади.
Жавобгарга қарашли ер майдонида ўтказилган мониторингда жавобгар
томонидан ер ижара шартномасининг ихтисослиги бузилиб, 28,1 гектар ер
майдонига шоли экиб олганлиги аниқланган.
Даъвогар 2025 йил 30 майда таклиф хати билан жавобгарга мурожаат
қилиб, ер ижара шартномасини бекор қилишни таклиф этган. Ушбу таклиф
хатига жавобан жавобгар раҳбари ердан ихтиёрий воз кечмаслигини
билдирган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сайхунобод
туман бўлими томонидан фермер хўжалиги раҳбари Ўзбекистон
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 65моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб
топилган ва маъмурий жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судларда ерга оид
низоларни кўришда қонунчилик ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2023 йил 20 ноябрдаги 28-сонли қарорининг 26бандида судлар фермер хўжаликлари билан ер участкаси ижара шартномасини
бекор қилиш тўғрисидаги ишларни кўришда Фуқаролик кодексининг 384моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил
31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида»ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига риоя қилинганлигини
текширишлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан судга даъво тақдим қилишда Фуқаролик
кодексининг 384-моддаси ҳамда Низом талабларига риоя қилинган. Ушбу
ҳолат иш ҳужжатларида мавжуд туман қишлоқ хўжалиги бўлими
тақдимномаси, агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
Сайхунобод туман бўлимининг тақдимномаси, халқ депутатлари Сайхунобод
туман Кенгашининг қарори, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа
ер эгалари кенгашининг хулосаси, далолатнома, туман ҳокимининг ер
участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида фермер
хўжалиги раҳбарига таклифи билан тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддасида ер
участкаларини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш
тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса,
суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилиши белгиланган, худди
шундай қоида шартноманинг 16-бандида ҳам назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тарафлардан
бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф
шартномани жиддий равишда бузса ҳамда ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва
шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор
қилиниши мумкинлиги, ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ
тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома
тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум
бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланиши
белгиланган.
ФКнинг 384-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ бир тараф шартномани
ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби
олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки
шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз
кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки
бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисмининг
6-бандида ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига
номувофиқ фойдаланилганида, 7-бандида ер участкасидан оқилона
фойдаланилмаганда бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик қилиш
ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер
участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгиланган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Гарчи, суд муҳокамаларида жавобгар фермер хўжалигига қарашли ер
майдонида макка униб чиқмаганлиги сабабли бошқа турдаги экинни экишга
рухсат олинганлиги бўйича қишлоқ хўжалиги бўлими ўринбосари ва
мутахассислар иштирокида тузилган далолатномани судга тақдим қилган
бўлса-да, ушбу далолатномани расмийлаштиришга асос бўлган, қишлоқ
хўжалиги бўлими ўринбосарига жавобгарга шартнома ихтисослигидан четга
чиққан холда, бошқа турдаги экинни экишга ҳуқуқ беришини тасдиқловчи
ҳужжатни жавобгар ҳам, туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили ҳам тақдим
қила олмади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда ишда иштирок этувчи шахсларнинг
суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар ер майдонидан
белгилангандан бошқа мақсадларда (рухсат этилган фойдаланишнинг турига
номувофиқ фойдаланилганлиги) фойдаланганлиги исботини топганлиги боис
суд даъво талабини қаноатлантириб, ер участкасини узоқ муддатли ижарага
олиш шартномасини бекор қилишни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган давлат божи ставкаларига кўра номулкий тусдаги даъволар
юзасидан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи
ундирилиши лозим.
Суд даъво талаби асосли бўлганлиги боис суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига
3 750 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта ҳаражати
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
Сайхунобод
туман
ҳокимлигининг
даъво
аризаси
тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Сайхунобод
туман
ҳокимлиги
билан
“Гулистон
ирмоғи”
фермер ўртасида тузилган 02.11.2028 йилдаги “Ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш” тўғрисидаги 5-сонли шартнома бекор қилинсин.
“Гулистон ирмоғи” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига
3 750 000 сўм давлат божи, Сайхунобод туман ҳокимлиги фойдасига эса
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида, апелляция тартибида кўрилмаган тақдирда эса ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида
шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.У. Сулайманбекова