Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3675 Дата решения 18.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Q LTIN B BUR T M RQ IZM TI U H Ответчик / Подсудимый Q LTIN SIRD RY GULSH NI
Source ID b0e9a5a9-26e2-4ab2-a3d3-8916dfc05093 Claim ID PDF Hash 96932fe4cc197bec... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3675-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ______________ 2025 й л 18 юль Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ Q LTIN B BUR T M RQ IZM TI U H” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган, жавобгар “ Q LTIN SIRD RY GULSH NI” фермер хўжалиги ҳисобидан 64.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундириш ҳақидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили Ф.Турдиев (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар вакиллари Ў.Тоштемиров (ишончнома асосида), И.Примов (жавобгар раҳбари)лар иштирокида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда - палата) даъвогар “ Q LTIN B BUR T M RQ IZM TI U H” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар) манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар “ Q LTIN SIRD RY GULSH NI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - жавобгар) ҳисобидан 64.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Палата судга тақдим этилган даъво аризада ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисобрақамига 64.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи хатолик туфайли ўтказилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни рад этиб, жавобгарнинг даъвогар олдида ҳеч қандай қарзи мавжуд эмаслигини, даъвогар томонидан 64.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи хатолик сабабли ўтказилмаганлигини, аслида ушбу пул маблағи “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар олдидаги қарздорлиги эканлигини, ушбу қарздорлик суммаси “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, “Сардоба универсал кластер ” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасидаги уч томонлама қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномага асосан ўтказиб берилганлигини, бу бўйича Оқолтин туманида жойлашган фермер хўжаликларининг “T l gr m” ижтимоий тармоғидаги гуруҳига жавобгар ва “Сардоба универсал кластер” масъулияти чекланган жамияти ўша вақтдаги таъсисчиси бўлган Ш.Муқимовнинг “ХХХ” масъулияти чекланган жамиятида дебитор қарзи мавжуд бўлган айрим фермерларга уч томонлама шартнома тузиш орқали уларнинг қарзларини тўлаб бериш ва бунинг учун уч томонлама шартномаларни келиб имзо қўйиб бериш (расмийлаштириш) лозимлиги тўғрисида видео шаклида мурожаат қилганлигини, шундан сўнг шартномалар расмийлаштирилиб, пул маблағлари жавобгар томонидан ўтказиб берилганлигини, аммо имзоланган ушбу шартномани бугунга кунга қадар жавобгарга тақдим этилмасдан келинаётганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Ахмедова бугунги кунда суднинг ҳал қилув қарорига асосан “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти тўловга қобилиятсиз деб топилганлигини, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, “Сардоба универсал кластер” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасидаги уч томонлама қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома мавжуд эмаслигини, шунингдек ушбу шартноманинг тузилган ёки тузилмаганлиги тўғрисида маълумот беролмаслигини билдирди. Дастлабки суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган “Сардоба универсал кластер” масъулияти чекланган жамияти вакили Д.Ҳакимов ўз тушунтиришида, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, “Сардоба универсал кластер” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасидаги уч томонлама қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома тузилмаганлиги, шу муносабат билан мазкур шартномани тақдим этиш имконияти мавжуд эмаслигини билдириб, бу ҳақда судга ёзма маълумот берди. Дастлабки суд мажлисида ишга мутахассис сифатида чақиртирилган акциядорлик тижорат “Халқ банки” Оқолтин туман филили ходими Ш.Бойназаров ўз тушунтиришида, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисобрақамига 64.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи электрон шаклдаги илова орқали ўтказилганлигини, “ХХХ” масъулияти чекланган жамияти, “Сардоба универсал кластер” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар ўртасидаги уч томонлама қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома банкда сақланмаслигини, шу сабабли қайси шартнома асосида ўтказилганлиги тўғрисида маълумот бера олмаслигини билдирди. Суд, ишда иштирок этган мутахассис, шунингдек тарафлар вакилларининг иш бўйича важларини, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда — ИПК) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб-рақамига 64.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағи 2024 йилнинг 25 апрель куни 943-сонли тўлов ҳужжатига асосан ўтказиб берилган. Даъвогар жавобгарга 2025 йилнинг 03 март куни 15-сонли талабнома жўнатиб, унда 2024 йилнинг 25 апрель куни 943-сонли тўлов тўлов топшириқномаси билан даъвогарнинг ҳисоб-рақамидан жавобгарнинг ҳисобрақамидан ўтказилиб, хатоликка йўл қўйилганлигини, мазкур нотўғри ўтказилган 64.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағини 10 кунлик муддат ичида даъвогарнинг тегишли ҳисоб-рақамига нақд ёки пул кўчириш йўли орқали қарздорликни бартараф этишни сўраган. Даъвогарнинг жавобгарга жўнатган ушбу талабномасига жавобгар томонидан жавоб берилмаган ва оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг, палата даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгар “ Q LTIN SIRD RY GULSH NI” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар фойдасига 64.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси мобайнида жавобгарнинг даъвогар олдида қарздор эканлигини тасдиқловчи далиллар даъвогар томонидан тақдим этилмади, шунингдек даъвогарнинг важлари ишдаги далиллар билан ўз исботини топмаганлиги сабабли унинг талабини асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. Шунга асосан, суд даъвогар вакилининг жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи (асосий қарздорлиги) мавжудиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди ва даъвогарнинг важлари ўз исботини топмади, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 68-моддаси биринчи ва учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ФК 333-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Суд томонидан ишда мавжуд ва судга тақдим этилган ҳужжатлар, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларидан келиб чиқиб, жавобгарнинг даъвогар олдида 64.000.000 сўм миқдорида қарздорликнинг мавжудлиги ҳолати тасдиқловчи далиллар билан ўз исботини топмади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 64.000.000 сўм миқдоридаги асосий қарздорликни ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб ҳисобланиб, даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 13, 68, 74, 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ Q LTIN B BUR T M RQ IZM TI U H” масъулияти чекланган жамияти манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “ Q LTIN B BUR T M RQ IZM TI U H” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.280.000 сўм миқдоридаги давлат божи республика бюджетига ундирилсин. Даъвогар “ Q LTIN B BUR T M RQ IZM TI U H” масъулияти чекланган жамияти томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ўз зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят (протест) бериши мумкин. Судья А.Я. Олламов