Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3806 Дата решения 17.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый ANVAR ZUFAROV
Source ID 75dbe8f2-3c53-492c-b66a-99afff9e1119 Claim ID PDF Hash 667c01cf9e35de42... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 39-моддаси онуни 39 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3806-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 17 июль Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова Сирдарё туман прокурорининг даъвогар - “ДД” акционерлик жамияти манфаатида жавобгар-“ANVAR ZUFAROV” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 2 303 537сўм асосий қарз, 1 946 439 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани соддалаштирилган тартибда Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Сирдарё туман прокуратураси “ДДД” акционерлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб жавобгар “ANVAR ZUFAROV” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2 303 537 сўм асосий қарз, 1 946 439 пеня, жами 4 249 976 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 08 июнь электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2024 йил 01 июнь ҳолатига электр энергияси учун қарздорлиги 2 303 537 сўмни ташкил қилган. Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар томонидан юборилган талабнома ижроси таъминланмаган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унда истеъмолчи истеъмол қилинган электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий шартномада белгиланган муддатларда тўлаши белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар 2 303 537 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 01 июнь ҳолатига таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд 2 303 537 сўм асосий қарздорликни ундириш даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан тўловлар кечиктирилганлиги учун 1 946 439 сўм пеня ундиришни сўраган. Шартноманинг 3.12 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, электр энергияси махсус тартибда етказиб бериладиган корхоналар учун 0,2 фоиз миқдорида пеня ҳисоблаб ёзилади. Бунда пенянинг умумий миқдори муддати ўтган тўловнинг 50%идан ошмаслиги лозим, деб белгиланган. Шундан келиб чиқиб, даъвогар жавобгардан асосли равишда 1 946 439 сўм пеня ҳисоблаган. Ҳисобланган пеня тарафлар томонидан солиштирма таққослаш далолатномада тасдиқланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра,қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 1 946 439 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, уни шу миқдорда қаноатлантиришни лозим топади. Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва ИПКнинг 118, 176-179, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Сирдарё туман прокуратурасининг “ДДакциядорлик жамияти манфаатида жавобгар-“ANVAR ZUFAROV” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 2 303 537 сўм асосий қарз, 1 946 439 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “ANVAR ZUFAROV” фермер хўжалиги ҳисобидан: -“ООО” акционерлик жамияти фойдасига 2 303 537 сўм асосий қарз, 1 946 439 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова