← Назад
Решение #2896248 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| Конституция | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| онуннинг | 32 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9399-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
судья ёрдамчиси Р.Садуллоевнинг котиблигида, даъвогар вакили
А.Эшонқулов (тугатиш (суд) бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар
“ ududg zt `min t” МЧЖнинг жавобгар “ ududg zt `min t” фермер
хўжалиги () ҳисобидан 163 980 539 сўм асосий қарз, етказиб берилган
маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида 24 597 081 сўм жарима ва суд харажатларини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ тугатиш (суд) бошқарувчиси
(даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (жавобгар)
ҳисобидан 163 980 539 сўм асосий қарз, етказиб берилган маҳсулот учун ўзи
тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида
24 597 081 сўм жарима ундиришни сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)
127,128,170-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодекс-да назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган
фьючерс шартномаси бўйича жавобгарга буғдой етиштириш учун тарафлар
ўртасида тасдиқланган ҳисобварақ-фактурага асосан уруғлик буғдой, моддий
ресурслар ва агротехник тадбирларни ўтказишдан жами 163 980 539 сўмлик
қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар томонидан ушбу маблағлар
даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги ёки буғдой маҳсулоти
топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслигини билдириб,
даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва
учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда
тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши
қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд
томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида
одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва
234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур
ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан.
Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ишдаги
ҳужжатлардан
аниқланишича,
даъвогар
суднинг
4-1201-2403/2550-сонли иш юзасидан 2024 йил 7 октябрда қабул қилинган ҳал
қилув қарорига асосан банкрот деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш
бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб А.Эшонқулов тайинланган.
Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан
юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий
аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги қарзларни ундириш чораларини
кўришни бошлаган.
Тарафлар ўртасида 2021-2022-2023 йиллар давомида тузилган фьючерс
шартномалари бўйича жавобгар учун тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактурага асосан 163 980 539 сўмлик буғдой уруғи, моддий
ресурслар берилганлиги, бу тарафлар ўртасида электрон равишда
расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура билан тасдиқланганлиги, шундан
жами 163 980 539 сўмлик қарздорлик вужудга келганлиги, жавобгар
томонидан маблағлар даъвогар ҳисоб рақамига қайтарилмаганлиги ёки буғдой
маҳсулоти топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги
аниқланган.
Даъвогарнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларда
шартномалар, жавобгарга ўтказилган пул маблағлари ва берилган
маҳсулотлар бўйича ишлар бажарилганлигини асословчи ҳужжатлар
топилмаганлиги сабабли даъвогар тугатиш бошқарувчиси жавобгарга
талабнома юбориб, пул маблағларини қайтариш сўралган.
Талабномага жавобгар томонидан жавоб берилмаганлиги сабабли
даъвогар тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан жами 163 980 539 сўм асосий қарз, етказиб берилган
маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида 24 597 081 сўм жарима ундиришни сўраган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар ўзининг эътирозларини тасдиқловчи
ҳужжатларни тақдим этмади.
Жавобгарнинг даъвогар олдида жами 163 980 539 сўм қарздорлиги
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд ҳисобварақ-фактуралар, банк
маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг қарздорлиги ишда мавжуд
ҳисобварақ-фактуралар, банк маълумотномаси ва ишга алоқадор бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 163 980 539 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода етказиб берилган маҳсулот учун ўзи тўлашни рад этган ва ёки
бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида 24 597 081 сўм жарима ундириш
талаби ҳам мавжуд.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
қонунининг 32-моддаси талаби асосида жарима ундиришни сўраган.
Мазкур Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига мувофиқ тўлов
талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик,
шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар)
ҳақини
тўлашдан
бош
тортганлик
(банк
муассасасига
тўлов
топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни
тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот
етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи
миқдорида жарима тўлайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган ёхуд
бош тортганлиги ҳолати низоли бўлиб, бироқ даъвогар томонидан
жавобгарнинг маҳсулот ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганлигини
исботловчи далиллар тақдим этилмади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг жарима ундириш талаби низоли
эканлиги, жавобгарнинг жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар
ҳақини тўлашни рад этган ёхуд бош тортганлиги ҳолати исботланмаганлигини
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан етказиб берилган маҳсулот учун
ўзи тўлашни рад этган ва ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида
24 597 081 сўм жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли
деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд
харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан
Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 24 597 081 сўмнинг 2 фоизи,
яъни 491 941,62 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 163 980 539 сўмнинг 2
фоизи, яъни 3 279 610,78 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига
37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд
ҚА Р О Р
Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан:
- даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 163 980 539 сўм асосий
қарз ва 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 3 279 610,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига
491 941,62 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов