← Назад
Решение #2896251 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 465 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9276 - сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 17 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, “Gulist n lust r” МЧЖ вакили – раҳбар А.Ибодуллаев
ва Ғ.Намуратов (25.022025 йилдаги 16-сон ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг
даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ манфаатида жавобгар ududg zt `min t)
ҳисобидан 10 714 582,37 сўм қарздорлик ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(палата)“ ududg zt `min t” МЧЖ (даъвогар ёки тайёрловчи) манфаатида судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ ududg zt `min t” фермер
хўжалиги (жавобгар ёки хўжалик) ҳисобидан 10 714 582,37 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Жавобгар даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг
128-моддаси ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини
қувватлашиб, фьючерс шартномасига асосан 2024 йилда етиштириладиган
бошоқли дон маҳсулоти учун даъвогар жавобгарга моддий ресурслар
ажратганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган дон уруғлиги ва моддий
ресурслар ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлигини тушунтиришиб,
даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча
усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон
Республикасининг
Фуқаролик
кодекси
(ФК) нинг
465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки
сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини
олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида
2023 йил 30 августда 352-сонли бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс
шартномаси (шартнома) тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик 2024 йил ҳосилидан 8 гектар ер
майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида
кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни
ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан
таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.2-бандида хўжалик, тайёрловчига 20 тонна буғдой
маҳсулотини етказиб бериши мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда
етиштириладиган буғдой учун жами 47 911 441,11 сўм миқдорида ёқилғи мойлаш
материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур нарсалар
етказилган. Ушбу дон уруғлиги ва моддий ресурслар жавобгар томонидан қабул
қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар билан
тасдиқланган.
Шартноманинг 2.2-банди в-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига
2024 йил 5 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва
ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш, ушбу
банднинг д-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини
мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятларини олган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмасдан даъвогарга 33 357 005,94 сўмлик бўлган буғдой маҳсулотлари
етказиб берилган бўлиб, 10 714 582,37 сўмлик буғдой маҳсулотлари етказиб
берилмаган.
Натижада, жавобгарга етказилган бўнак буғдой уруғлиги ва моддий
ресурслар ҳақи жавобгар ҳисобидан чегириб ташланганда, жавобгарнинг
даъвогар олдида 10 714 582,37 сўм қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогарнинг қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 47-моддасига асосан
товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка
тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда
тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга
ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида
тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон
шаклда расмийлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги
“Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан
фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 522-сон қарори
билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги
ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низомнинг
2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура - товарларни (ишлар, хизматларни)
реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, электрон ҳисобварақфактура айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул
қилинадиган, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда
расмийлаштирилган электрон ҳужжатлиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020 йил 14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари
билан боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг
шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган
электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан
электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад
этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда
тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган
ҳисобланиши қайд этилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
— иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади
ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни судга
тақдим этмади.
Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 10 714 582,37 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
асосли деб ҳисоблаб, палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Палатанинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига
биноан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги
ПФ - 108-сонли Фармони билан БҲМ ойига 2024 йил 01 октябрдан 375 000 сўм
этиб белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан кам
эканлигини боис, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 375 000 сўм давлат божи ва
даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини
ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 10 714 582,37 сўм асосий қарз ҳамда 37 500
сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор
протест келтириши мумкин.
Судья
З.Т. Раджабов