Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9282 Дата решения 17.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e8c471f5-79c2-41b7-a47b-29d68f795cb0 Claim ID PDF Hash 078123f93bbb97bb... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9282 - сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНРЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакиллари – раҳбар А.Ибодуллаев, Ғ.Намуратов(25.02.2025 йилдаги 16-сон ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (СТИР ududg zt `min t)ҳисобидан 18 481 962,02 сўм асосий қарз, 9 240 000 сўм пеня ва 12 890 068 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (палата)“ ududg zt `min t” МЧЖ (даъвогар ёки тайёрловчи) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги (жавобгар ёки хўжалик) ҳисобидан 18 481 962,02 сўм асосий қарз, 9 240 000 сўм пеня ва 12 890 068 сўм жарима ундиришни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК)нинг 128-моддаси ва 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво талабини қувватлашиб, тарафлар ўртасида тузилган фьючерс шартномасига асосан 2024 йилда етиштириладиган бошоқли дон маҳсулоти учун даъвогарга моддий ресурслар ажратганлиги, бироқ жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги, бошоқли дон етиштириш учун олинган дон уруғлиги ва моддий ресурслар ҳисобига даъвогардан қарздор бўлиб қолганлигини тушунтиришиб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўрашди. Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 465-моддасига кўра, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –– тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 2023 йил 29 декабрда ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш бўйича 24-39776/G-20041-24-сонли фьючерс шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, хўжалик тайёрловчига 2024 йил ҳосилидан 5,16 гектар ер майдонидан давлат стандарти бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3-бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириш мажбуриятини, тайёрловчи эса хўжаликни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандида хўжалик, тайёрловчига 14,351 тонна буғдой маҳсулотини етказиб бериши мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан жавобгарга 2024 йилда етиштириладиган буғдой учун жами 18 481 962,02 сўм миқдорида ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, дизель ёқилғиси ва бошқа зарур нарсалар етказилган. Ушбу дон уруғлиги ва моддий ресурслар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ва тарафлар ўртасидаги электрон ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланган. Шартноманинг 2.2-банди в-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчига 2024 йил 10 августдан кечиктирмай шартномада белгиланган миқдор ва ассортиментда тегишли сифатга эга бўлган маҳсулотни топшириш, ушбу банднинг д-кичик бандига асосан хўжалик тайёрловчидан олган уруғлик ҳақини мазкур шартномада белгиланган муддатда тўлаш мажбуриятларини олган. Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилмасдан даъвогарга 18 481 962,02 сўмлик буғдой маҳсулотлари етказиб берилмаган. Натижада, жавобгарга етказилган бўнак буғдой уруғлиги ва моддий ресурслар ҳақи жавобгар ҳисобидан чегириб ташланганда, жавобгарнинг даъвогар олдида 18 481 962,02 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаш тўғрисидаги талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига унинг вакил (лар)и келмади ҳамда судга даъвога қарши эътирозларини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмади. Қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 18 481 962,02 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари палата жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 9 240 000сўм пеня ундиришни сўраган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартнома 4.2-бандининг иккинчи хатбошида жавобгар даъвогарга тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида тушунтириш берилган. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни ҳамда талаб этилаётган пенянинг тўлиқ ундирилиши жавобгарнинг молиявий аҳволига салбий таъсир кўрсатишини ҳамда кредиторнинг манфаатлариниинобатга олиб, пеня суммасини камайтириб, пеняни 3 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан шартноманинг 4.1-бандига асосан топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида 12 890 068 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг маҳсулотни топширишдан бош тортганлиги ҳолати низоли бўлиб, бироқ, даъвогар томонидан жавобгарнинг маҳсулотни топширишдан бош тортганлигини исботловчи далиллар тақдим этилмади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвонинг жарима ундириш талаби низоли эканлиги, жавобгарнинг маҳсулотни топширишдан бош тортганлиги ҳолати исботланмаганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг жарима ундириш талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига биноан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд палатанинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлигини сабабли, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига рад этилган даъво баҳоси 12 890 068 сўмнинг 2 фоизи, яъни 257 801,36 сўм миқдорида давлат божи, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган жами даъво баҳоси 27 721 962,02 сўмнинг 2 фоизи, яъни 554 439,24 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 18 481 962,02 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 554 439,24 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “Gulist n Kl st r” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 257 801,36 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов