Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/9785 Дата решения 17.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 74528bc1-489b-4942-abb7-2e9746a69874 Claim ID PDF Hash bf63768331ee4041... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 386-моддаси ФКнинг 386 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/9785-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 17 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар ududg zt `min tнинг жавобгар “ ududg zt `min t”МЧЖ ҳисобидан 241 319 315,58 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакиллари У.Камолов (30.04.2025 йилдаги 08-26/922-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – адвокат Р.Маматхонов (10.07.2025 йилдаги 17-сон ордер ва 09.07.2025 йилдаги 244-сон ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ududg zt `min t(даъвогар ёки сотувчи) судга мурожаат қилиб, жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар ёки харидор) 241 319 315,58 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгаролди-сотди шартномасига асосан электрон савдолар орқали харид қилинган ер участкаси бўйича тўловларини тўлиқ тўлаганлиги, бироқ асосий қарздорликни тўлаш мажбуриятларни кечиктирганлиги учун ҳисобланган пеняни ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво талабини тан олишини, асосий қарздорлик тўловларини қисман кечиктириб тўланганлигини, тўловларни кечиктириш бевосита ўзларига боғлиқ бўлмаганлигини, асосий қарздорлик тўловларини график бўйича 2025 йил 03 июнда тўлиқ тўлаб берилганлиги, қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, пенянинг тўлиқ ундирилиши тадбиркорнинг молиявий аҳволига жиддий салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, пеняни қисман қаноатлантиришни сўради ва судга илтимоснома тақдим қилди. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига асосан, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида ер участкасини сотиб олиш тўғрисида тузилган 2024 йил 27 мартдаги 53-юр-сон олди-сотди шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан. ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, 2024 йил 19 мартдаги “Электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисида”ги YU-1019872-сон баённомага асосан сотувчи Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Бунёдкор МФЙда жойлашган 4,9556 га бўлган ер G1724235005/58-ер участкасини харид қийматида харидорга сотиш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.1-бандига асосан, сотиб олиш тўловлари 1 103 989 950 сўмни ташкил этган. 26 285 475,10 сўм закалат пули объектни сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилинган. Харидор қолган 1 077 704 475 сўм тўловни шартноманинг 3.2-бандида кўрсатилган ҳисобрақамига тўлов жадвалига асосан амалга оширилади. Бироқ, жавобгар томонидан тўловларни амалга оширишда шартномада кўрсатилган графиклар муддатларига тўлиқ риоя этилмасдан, кечиктирилиб амалга оширилмаганлиги сабабли даъвогар томонидан тўловлар кечиктирилган кунлар учун 2024 йил июль ойидан бошлаб 2025 йил 03 июнь кунига қадар бўлган давр учун 241 319 315,58 сўм пеня ҳисобланган. Даъвогар томонидан жавобгарга шартномада белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилмаслиги туфайли пеня ҳисобланиши ҳақидаги 2024 йил 28 июнь кунги 08-26/1060-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Жавобгар шартномада белгиланган мажбуриятларини кечиктириб бажарган. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. Шартноманинг 5.3-бандида шартноманинг 3.3-бандига мувофиқ сотиб олиш тўловлари ўз вақтида тўламаган тақдирда, харидор ҳар бир кечиктирилган кун учун ўз вақтида тўламаган тўловларнинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда сотувчига пеня тўлаши белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини шартномага мувофиқ асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд даъвогар томонидан ўз муддатида тўланмаган қарздорликлар учун 2024 йилнинг июль ойидан бошлаб ҳисоблаб келинган пенянинг кўпайишига, даъвогарнинг ҳаракатсизлиги, шу вақтга қадар пеняни ундириш чораларини кўрмаганлиги сабаб бўлганлиги, ушбу ҳолатда даъвогарнинг ўзини ҳам айбдор деб ҳисоблайди. ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Шунингдек, суд, жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, хусусан, шартнома бўйича асосий қарздорлик тўловлари тўлиқ тўлаганлигини, жавобгар кечикиб бўлса-да шартнома интизомига риоя этиб келганлиги, жавобгартадбиркорлик субъекти эканлиги, пенянинг тўлиқ ундирилиши тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини, ушбу мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 35 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг учинчи қисмида даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. Даъвогарнинг даъво талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида (241 319 315,58 х 2% =) 4 826 386,31 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар ududg zt `min tнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар ududg zt `min tбошқариш агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 35 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 4 826 386,31 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья З.Т. Раджабов