Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3768 Дата решения 16.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0103e11f-2b0f-4836-bde1-7f2e68ba1025 Claim ID PDF Hash c37e159b963f225f... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3768-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 16 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар-“TE TILE INDUSTRY PRODU TS”масъулияти чекланган жамиятидан 16 474 617,9 сўм асосий қарз, 4 612 893,02 сўм пеня, 31 880 558,77 сўм устама ҳақи ундириш тўғрисидаги иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Камалов (30.04.2025 йилдаги 08-26/992сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари Ш.Сирожиддиновларнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “TE TILE INDUSTRY PRODU TS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 16 474 617,9 сўм асосий қарз, 4 612 893,02 сўм пеня, 31 880 558,77 сўм устама ҳақи жами 52 968 069,71 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, бугунга қадар қисман тўлов амалга оширилганлигини билдириб, қарздорликнинг қолган қисмини ундиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари қарздорликни тан олиб, судга даъво киритилгандан кейин 25 300 000 сўм тўлов амалга оширилганлигини билдириб, жавобгар МЧЖ вақтинча фаолият юритмаётганлигини, моддий имкониятлари яхши эмаслигини билдириб, пеняни камайтириб беришни сўради. Суд, тарафлар фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қўйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинчалик матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беришлиги белгиланган. ФК 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани Ишонч МФЙ, Ш.Рашидов кўчаси 52-уйда жойлашган “Савдо дўкони маиший хизмат кўрсатиш” объектини “Электрон онлайн аукцион” натижалари тўғрисида 2024 йил 4-ноябрдаги DA-1220792-ғолиблик баённомасига кўра, тарафлар ўртасида 13.11.2024 йилда 10/01-984509а-сонли олди-сотди шартномаси тузилган. Шартноманинг 3.1 бандига кўра, объектни сотиб олиш тўловлари 1 032 000 000 сўмни ташкил этиши, бунда закалат пули сифатида тўланган 34 400 000 сўм миқдордаги пул маблағи объектни сотиб олиш тўловларининг бир қисми сифатида қабул қилиниши белгиланган. Шартномага кўра, жавобгар дастлабки (35%) сотиб олиш тўловларини (закалат пулини инобатга олган ҳолда) амалга оширса, шартноманинг 3.1 бандидаги тўлов графиги асосида тўловларни амалга ошириши (бунда Марказий банк асосий ставкасини йиллик фоизи ҳисобланмайди), агар сотиб олиш тўловининг дастлабки 35 фоизлик тўлови амалга оширилмаганда шартноманинг 3.3 бандида кўрсатилган график асосида Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида йиллик фоизлар ҳисобланиши белгиланган. Жавобгар дастлабки 35 фоизлик сотиб олиш тўловини амалга оширмагалиги учун шартноманинг 3.3 бандида назарда тутилган график асосида тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар томонидан 22.05.2025 йил ҳолатига 16 474 617,9 сўм асосий қарз, 31 880 558,77 сўм устама ҳақи (Марказий банк асосий ставкаси фоизи) бўйича тўлов амалга оширилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво киритиб, 16 474 617,9 сўм асосий қарз, 31 880 558,77 сўм устама ҳақи қарздорликни ундиришни сўраган. Мавжуд 16 474 617,9 сўм асосий қарз, 31 880 558,77 сўм устама ҳақи (фоиз қарзи) бўйича қарздорликнинг асослилиги шартнома, маълумотнома, тараф(лар) вакиллари тушунтиришлари билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан устама ҳақи учун 25 300 000 сўм тўлов амалга оширилган ва бу ҳақда тўлов квитанцияси тақдим қилинган. Бундан кўринадики, жавобгарнинг даъвогар олдида 16 474 617,9 сўм асосий қарзи ҳамда 6 580 558,77 сўм устамадан бўлган қарздорлиги сақланиб қолган. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгардан даъвогар ҳисобига 16 474 617,9 сўм асосий қарз ҳамда 6 580 558,77 сўм устамадан бўлган қарздорликни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 4 612 893,02 сўм пеня ундириб беришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.3 бандида сотиб олувчи кечиктирилган тўлов суммасининг ҳар бир куни учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4% миқдорида пеня тўлаши, бироқ, ўз вақтида тўланмаган тўлов қийматининг 50% идан ошмаслиги лозимлиги белгиланган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 4 612 893,02 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгарнинг пеняни камайтириш тўғрисидаги илтимосини инобатга олиб,даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1 500 000 сўм пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига кўрадаъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридаги нормалардан келиб чиқиб, ҳисобланган 1 059 361,40 сўм давлат божи тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 333, 386-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 4-бандини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси “TE TILE INDUSTRY PRODU TS” масъулияти чекланган жамиятидан 16 474 617,9 сўм асосий қарз, 4 612 893,02 пеня, 31 880 558,77 сўм устама ҳақи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “TE TILE INDUSTRY PRODU TS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Давлат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 16 474 617,90 сўм асосий қарз, 6 580 558,77 сўм устама, 1 500 000 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. “TE TILE INDUSTRY PRODU TS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 1 059 361,40 сўм давлат божи тўлови ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Х.У. Сулайманбекова