Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1204-2501/3855 Дата решения 16.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Бизнесни ривожлантириш банки Ответчик / Подсудимый Шербеков Жасур Тоҳир ўғли
Source ID 8a9c545b-7e84-47ad-955d-57a683627bf3 Claim ID PDF Hash 687437233732c343... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3855-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оқолтин тумани 2025йил 16 июль Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусаноновнинг суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган, жавобгар “Шербеков Жасур Тоҳир ўғли” якка тартибдаги тадбиркордан 49.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Сойибжонов (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Шербеков Жасур Тоҳир ўғли” якка тартибдаги тадбиркор (кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан 49.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига мувофиқ, банк томонидан жавобгарга чорвачилик фаолиятини йўлга қўйишмақсадида 49.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит шартномаси талаблари бузилиб, ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлигини ва бу ҳақда бирнечта маротаба тегишлича далолатнмоа расмийлаштирилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгарнинг вакил (лар)и иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 29 апрелда тузилган 123-сонли кредит шартномасига мувофиқ, банк хизматлари маркази томонидан жавобгарга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида 84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик 18 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти билан 49.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун келишилган кредит маблағини ўтказибберган. Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 49.000.000 сўм кредит маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун ҳеч қандай тадбиркорлик жиҳозлари сотиб олмаганлигини учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда далолатнома расмийлаштирилган. Жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар жиддий равишда бузилиб, кредит маблағлари эвазига ҳеч қандай жиҳозлар олиб келинмаган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажарганлигига қарамай, жавобгар кредит шартномасида назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти учун зарур жиҳозларини сотиб олмаган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.2, 4.2.6, 5.1.3бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Иш ҳужжатларида кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг даъвогар банк олдида 49.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзи мавжудлиги аниқланган. Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосан кредит шартномаси бўйича жавобгардан 49.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзини ундиришни лозим топади. Суд даъвогарнинг жавобгардан 49.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзини ундириш талабини қаноатлантириб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгар ҳисобидан 980.000 сўм миқдоридаги давлат божини Республика бюджетига, жавобгардан даъвогар фойдасига 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд қарорқилди: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгар “Шербеков Жасур Тоҳир ўғли” якка тартибдаги тадбиркордан 49.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “Шербеков Жасур Тоҳир ўғли” якка тартибдаги тадбиркордан 49.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзи ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажати ундирилсин. Жавобгар “Шербеков Жасур Тоҳир ўғли” якка тартибдаги тадбиркор ҳисобидан 980.000 сўм миқдорида давлат божи Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья А.Я. Олламов