Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9262 Дата решения 16.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID ca8e5e69-2907-46cb-aaaa-760266bdfae8 Claim ID PDF Hash 083d782536f3dca4... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 318-моддаси ФКнинг 318 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9262-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 16 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – А.Комолиддинов (01.07.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ (СТИР ududg zt `min t) манфаатида жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ (СТИР _________) ҳисобидан 900 000 000 сўм асосий қарз ундириш, ундирувни жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ тегишли мулкларга қаратиштўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ(даъвогар, гарвога қўювчи) судга “ ududg zt `min t” МЧЖ (жавобгар, қарздор) га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 900 000 000 сўм асосий қарз ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли кўчмас мулкка қаратишни сўраган. Жавобгар вакиллари иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади. Жавобгар низо юзасидан муносабат билдирмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу боис суд, ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар, жавобгар ва “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ (банк) ўртасида 2018 йил 29 майда нотариал тартибда тузилган ва реестрда 2Г-66-сон билан қайд этилган ипотека шартномаси (ипотека шартномаси) дан келиб чиққан. Аниқланишича, қарздорнинг банкдан олган 8 168 000 000 сўм кредит маблағларининг таъминоти сифатида ипотека шартномасига асосан даъвогарга тегишли Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дўрмон қишлоғи, Юқори юз маҳалласи, О.Гозихонов кўчаси 2 тор кўчада жойлашган нотурар бино (гаров мулки) гаровга қўйилган. Жавобгарнинг банк олдидаги кредитдан юзага келган қарздорлиги туфайли банкнинг даъвосига биноан фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2021 йил 24 декабрдаги 2-1201-2104/2353-сонли иш бўйича ҳал қилув қарори билан қарздордан жами 1 177 855 708 сўм кредит қарздорлиги ундирилган. Ундирув даъвогарга тегишли гаров мулкига қаратилган. “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 07 апрелдаги электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги 1007-884478 баённомасига кўра, гаров мулки учинчи шахс “G K S vd ” МЧЖга 900 000 000 сўмга сотилган. ФКнинг 318-моддасига кўра, кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари қуйидаги ҳолларда бошқа шахсга ўтади: 1) кредитор ҳуқуқларидаги универсал ҳуқуқий ворислик натижасида; 2) кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги суднинг қарорига мувофиқ; 3) қарздорнинг мажбурияти ушбу мажбурият бўйича қарздор бўлмаган кафил ёки гаровга қўювчи томонидан бажарилиши оқибатида; 4) суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида; 5) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда. Мазкур ҳолатда агар қарздор бўлиб ҳисобланмаган гаровга қўювчи қарздорнинг мажбуриятини бажарса, гаровга олувчи кредиторнинг мазкур мажбуриятга оид ҳуқуқлари унга ўтади. Ўзбекистон Республикасининг “гаров тўғрисида”ги қонуни 25моддасига кўра, қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақлидир. Ундириш гаров нарсасига уни реализация қилиш йўли билан қаратилган тақдирда, мулкий кафил қарздордан унинг қийматини ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолларда, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 900 000 000 сўм қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосли ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ жавобгар томонидан 900 000 000 сўм қарзни тўлаб берилганлиги фактини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, даъво талабаларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 900 000 000 сўм қарзни ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво аризасида ундирувни жавобгарга тегишли кўчмас мулкка қаратишни сўраган. Ундирувни қарздор юридик шахснинг мол-мулкига қаратиш Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонунига мувофиқ давлат ижрочиси томонидан амалга оширилади. Шу сабабли суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Суд, палатанинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво суммасининг 2 фоизи - 18 000 000 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар ҳисобига 37 500 сўм почта харажати ундиришни лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “ ududg zt `min t” МЧЖ фойдасига 900 000 000 сўм қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ ududg zt `min t” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 18 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Т. Раджабов