← Назад
Решение #2896276 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1204-2501/3861-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 16 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусаноанинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг жавобгар “MUBIN B L S LI”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 22.787.526,4 сўм асосий
қарздорлик ва 24.250.587,44 сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили У.Камолов
(ишончнома асосида) ва жавобгар вакили (раҳбар) Х.Исмоиловлар
иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда Даъвогар) судга мурожаат қилиб, жавобгар “MUBIN
B L S LI”
масъулияти чекланган жамияти(кейинги ўринларда - Жавобгар)га нисбатан
22.787.526,4 сўм асосий қарздорлик ва 24.250.587,44 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан олди-сотди шартномасига асосан электрон
савдолар орқали харид қилинган ер участкаси учун тўловлар ҳанузгача амалга
оширилмаганлигини билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талабларини тан олиб, жавобгарнинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли пеня
суммасини камайтирган ҳолда ундириб беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим
этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг
даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил
01 декабрда 742566/123-23-сонли олди-сотди шартномаси тузилиб, унга
асосан даъвогар жавобгарга жавобгар томонидан шартноманинг 3.1-бандида
белгиланган тўлов графигига асосан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ва
шартномавий белгиланган тўлов графиги бўйича жами 183.565.711,91 сўм
миқдоридаги тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Бироқ,
жавобгар томонидан шартноманинг ушбу графигида белгиланган 22.787.526,4
сўм миқдоридаги тўловлар амалга оширилмасдан қолган.
Шу сабабли, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги натижасида сотиб олинган ер участкаси учун жавобгарнинг
даъвогар олдида 22.787.526,4 сўм миқдоридаги қарздорлиги вужудга келган.
Суд ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ушбу ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 01
декабрдаги 742566/123-23-сонлиолди-сотди шартномасиданкелиб чиққан.
ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ олдисотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни
қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш
мажбуриятини олади.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасидаги шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажариш
натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 22.787.526,4 сўм миқдоридаги
қарздорлик юзага келган ва ушбу қарздорлик суммаси жавобгар томонидан
бартараф этилмасдан келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасидаги шартномада
белгиланган мажбуриятларни жавобгар (сотиб олувчи) томонидан ўз вақтида
бажарилмаганлиги туфайли вужудга келган қарздорликни бартараф этиш
тўғрисидаги огоҳлантириш хатлари тақдим этилган. Аммо, ушбу
огоҳлантириш хатларига жавобгар томонидан жавоб хати тақдим этилмаган
ва унинг натижаси оқибатсиз қолдирилган.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов
топшириқномаси, ҳисоб-фактуралар, ҳисоб-китобларнинг солиштирма
далолатномаси, талабнома, даъвогар вакилларининг тушунтиришлари ва ишга
алоқадор бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 22.787.526,4 сўм
миқдоридаги асосий қарзни ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгар ҳисобидан 24.250.587,44 сўм
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 261-моддаси учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига асосан неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасидаги 2023 йил 01 декабрдаги 742566/123-23-сонли олди-
сотди шартномасининг 6.3-бандида сотиб олувчи (жавобгар) томонидан
тўловлар ўз вақтида тўланмаса, сотиб олувчи (жавобгар) маҳсулот етказиб
берувчи (даъвогар)га кечиктирилган ҳар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида,
аммо пеня тўланмаган тўлов қийматининг 50 фоизигача бўлган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан пеня
ундириш тўғрисидаги даъво талабини ҳам қонунчиликка мувофиқ асосли деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Суд, ФК 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларига таяниб,
ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, 4.000.000 сўм
миқдорида қаноатлантириб ундиришни, пенянинг қолган қисмини
қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг
олтинчи қисмида эса, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани
ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган
бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда
ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд
харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 66, 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ўзбкистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “MUBIN
B L S LI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар Ўзбкистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига 22.787.526,4 сўм
миқдоридаги асосий қарз, 4.000.000 сўм миқдоридаги пеня ва олдиндан
тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “MUBIN
B L S LI” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 940.762,28 сўм миқдоридаги давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция ёки кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов