Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/3812 Дата решения 16.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 4b79362b-5d98-495d-ade6-90de7a07cbf3 Claim ID PDF Hash 6551e558f0b7a94d... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3812-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 16 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк” акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “ISLO BEK NUR UH D KEL J GI” фермер хўжалигидан асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 24 411 361,86 сўм, ҳисобланган пенядан 2 596 498,24 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили А.Аманов (11.02.25 йилдаги 1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили С.Усманова, адвокати Ж.Худайбердиев (24.03.2025 йилдаги 26-сонли адвокатлик ордери асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Агро банк” акциядорлик тижорат банк (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар – “ISLO BEK NUR UH D KEL J GI” фермер хўжалиги (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 24 411 361,86 сўм, ҳисобланган пенядан 2 596 498,24 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Белгиланган тарзда хабардор килинган палата суд мажлисга келмади. Бироқ палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони палата йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилидаъво аризасидаги даъво талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланганлигини, даъво талабида кредитнинг муддати ўтган фоиздан 24 411 361,86 сўм, пенядан 2 596 498,24 сўм қарздорлигини ундирилиши сўралганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Судда жавобгар вакили ва адвокати томчилатиб суғориш ишларини ташкиллаштириш учун кредит олганлигини, лекин лойиҳа охирига етказилмаганлиги учун кредит қарздорликларини ўз вақтида тўлай олмаганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Агро банк банк” Сайхунобод филиали ва жавобгар ўртасида 2024 йил 2 апрелда 6-сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра, банк жавобгарга 24 ой муддатга 14 % устама ҳақ тўлаш эвазига 20 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мақсадида кредит беришга келишилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун 531 914 894 сўм миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогар томонидан юборилган жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 13 июнь ҳолатига кредитнинг муддати ўтган фоиздан 24 411 361,86 сўм, пенядан 2 596 498,24 сўм қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Суд, даъвогарнинг жавобгардан кредитнинг муддати ўтган фоиздан 24 411 361,86 сўм қарздорлик юзага келганлиги эканлиги ишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи шахсларнинг кўрсатмалари билан асосланганлиги сабабли даъво талабининг қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар 2 596 498,24 сўм кредит қарздорлигига ҳисобланган пеняни ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 10.3-бандида, қарзларни белгиланган муддатда тўламаганлик ва улар бўйича муддати ўтган суммалар вужудга келгани учун қарздор банкка кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0.05 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган ҳолда пеня тўлайди деб белгиланган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга деб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-соли Қарорининг 2-бандида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт деб, 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга судлар шуни эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим деб белгиланган. Бундай ҳолатда, суд жавобгарнинг манфаатларини эътиборга олиб, даъво талабидаги 2 596 498,24 сўм миқдоридаги пеняни 370 000 сўмгача камайтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини қисан қаноатлантириб, , давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи миқдорида 540 157,20 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк” АТБ манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Агро банк” АТБ фойдасига “ISLO BEK NUR UH D KEL J GI” фермер хўжалигидан кредитнинг муддати ўтган кредит фоиздан 24 411 361,86 сўм, ҳисобланган пенядан 370 000 сўм қарздорлиги ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. “ISLO BEK NUR UH D KEL J GI” фермер хўжалиги ҳисобидан “Агро банк” АТБ фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 540 157,20 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести) келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов