Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/3807 Дата решения 16.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение HA KOR DON Ответчик / Подсудимый URODJON
Source ID 770aa78a-259f-407e-955a-8b846ad6a9a1 Claim ID PDF Hash c23164b62a374c53... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3807-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 16 июль Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар “HA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар " URODJON" FER ER XO’JALIGIдан 42 343 286 сўм асосий қарз ва 9 741 420 сўм жаримани ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар тугатиш бошқарувчиси А.Эшонқуловнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “HA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, " URODJON" FER ER XO’JALIGI (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 42 343 286 сўм асосий қарз ва 9 741 420 сўм жаримани ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъво талабларини қувватлаб, жавобгардан 2024 йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун 2 300 сўмни ташкил этишини, 2024 йилда 71.1тонна ўрнига 56.982 тонна ғалла топшириб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлигини ва шартномада келишилган миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023йил 04 сентябрда 81/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик) шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва пахта маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган. Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан қабул қилиб олган. Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган. Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар (хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли маҳсулотлар етказилиб берилган. Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 42 343 286 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар шартномага асосан 9 741 420 сўм миқдорида жарима ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.1-бандида, шартномада белгиланган маҳсулотни ассортимент ва турларда, муддатларда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда “хўжалик” “тайёрловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлаши, жарима миқдори ўтган давр (ой, чорак, йил)да маҳсулотнинг шаклланган ўртача нархидан келиб чиқиб, харид нархларига белгиланган устамалар тўлашни ҳисобга олмасдан ҳисобланиши белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, даъвогарга шартномада белгиланган миқдордан кам яъни 71.1 тонна ўрнига 56.982 тонна ғалла маҳсулоти етказиб берган. Жавобгар томонидан даъвогарга топширилган буғдой маҳсулоти нархи 1 тоннаси учун 2 300 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Топширилмаган маҳсулот миқдори 32 471 400 сўмни ташкил этади. Ушбу топширилмаган маҳсулот қиймати 32 471 400 сўмни ташкил этган ҳолатда, жарима сўрашга ҳақли жарима миқдори 9 741 420 сўм бўлади. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса жавоб беради. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, жарима ундириш талабини 9 741 420 сўмни тўлиқ қаноатлантириш жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жарима ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 1 370 000 сўм жарима ундиришни, қолган жарима ундириш қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 1 041 694,12 сўм давлат божи харажатини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар “HA KOR DON” масъулияти чекланган жамиятинингдаъво аризаси қисманқаноатлантирилсин. Жавобгар " URODJON" FER ER XO’JALIGIҳисобидан даъвогар “HA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 42 343 286 сўм асосий қарз, 1 370 000 сўм жаримаҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Жавобгар " URODJON"FER ER XO’JALIGIдан 1 041 694,12 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья У.Р. Курбанов