Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/3810 Дата решения 16.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID d443831b-083c-49a0-bc65-5e9c9cfc4fd2 Claim ID PDF Hash 7929b161de19c528... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
тисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал Кодекси 68 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3810-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 16 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида, Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк” акциядорлик тижорат банк манфаатида жавобгар – “P XT KOR BO`STON H KOR” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 12 157 951,01 сўм, ҳисобланган пенядан 2 164 949,63 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар вакили А.Аманов (11.02.25 йилдаги 1-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади)нинг “Агро банк” акциядорлик тижорат банк (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида жавобгар – “P XT KOR BO`STON H KOR” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан асосий қарзга ҳисобланган фоиздан 12 157 951,01 сўм, ҳисобланган пенядан 2 164 949,63 сўм кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Белгиланган тарзда хабардор қилинган палата ва жавобгар суд мажлисга келмади. Бироқ палата даъво аризасида унинг иштирокисиз иш кўрилишини сўраган. Суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан низони палата, жавобгар йўқлигида ҳал қилиш мумкин деб топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги даъво талабини қувватлаб, кредит қарздорлиги судга тақдим этилган ҳужжатлар билан тасдиқланганлигини, даъво талабида кредитнинг муддати ўтган фоиздан 12 157 951,01 сўм, пенядан 2 164 949,63 сўм қарздорлигини ундирилиши сўралганлигини билдириб, судга даъво аризаси киритилгандан сўнг пеня тўловидан қарздорликни тўланганлигини, асосий фоиз қарзидан ҳам 3 358 657,36 сўм тўланганлигини, даъво талаби бўйича 8 799 293,65 сўм фоиз қарздорлиги тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг “Агро банк банк” Сайхунобод филиали ва жавобгар ўртасида 2024 йил 27 февралда 1-сонли кредит шартномаси имзоланган. Унга кўра, банк жавобгарга 24 ой муддатга 14 % устама ҳақ тўлаш эвазига 20 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш мақсадида кредит беришга келишилган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Шунингдек, ФКнинг 736-моддаси иккинчи хат бошига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 22.12.2006 йилдаги № 13/150-сонли қарорида тушунтириш берилган. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, жавобгарга томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун 531 914 894 сўм миқдорида пул маблағлари (кредит)ни ажратиб берган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасининг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги бўйича асосий кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўламаган. Даъвогар томонидан юборилган жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Судга тақдим этилган даъво аризасида жавобгарнинг банк олдида 2025 йил 13 июнь ҳолатига кредитнинг муддати ўтган фоиздан 12 157 951,01 сўм, пенядан 2 164 949,63 сўм қарздорлиги мавжудлиги қайд этилган. Бироқ, даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан кейин пеня бўйича қарздорлик тўлиқ тўланган ва фоиз қарздорлигидан 3 358 657,36 сўм қарздорлик тўланган. Даъво талаби бўйича 8 799 293,65 сўм қарздорлик тўланмай қолган. Суд, даъвогарнинг жавобгардан кредитнинг муддати ўтган фоиздан 8 799 293,65 сўм қарздорлик тўлаб берилмаганлиги, қолган фоиз қарздорлик ва пеня тўлови тўланганлигини ишдаги ҳужжатлар ва ишда қатнашувчи даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан асосланганлиги сабабли даъво талабининг 8 799 293,65 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарздорлигини ундириш талабини қаноатлантиришни, қолган даъво талабларини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 68-моддаси биринчи, учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Қайд этилганларга асосан суд даъво талабини қисман қаноатлантириб, , давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвогар даъво талабининг қаноатлантирилган қисмининг 2 фоизи миқдорида 375 000 сўм давлат божини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агро банк” АТБ манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “Агро банк” АТБ фойдасига “P XT KOR BO`STON H KOR” масъулияти чекланган жамиятидан кредитнинг муддати ўтган кредит фоиздан 8 799 293,65 сўм қарздорлиги ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. “P XT KOR BO`STON H KOR” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Агро банк” АТБ фойдасига 37 500 сўм почта харажати, Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилояти судига апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация шикояти (прокурор протести) келтириши мумкин. Судья У.Р. Курбанов