← Назад
Решение #2896283 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/3862-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025йил 16 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусаноновнинг суд мажлиси котиблигида,
Ўзбекистон
Савдо-саноат
палатаси
Сирдарё
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик
тижорат банки манфаатида киритган, жавобгар «ШАҲЗОД МУСЛИМА
ҲАМКОР» масъулияти чекланган жамиятидан 90.000.000 сўм миқдорида
муддатли асосий кредит қарзи, 8.073.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз
қарзи, тўлов кечиктирилганлиги учун 1.103.304 сўм миқдорида пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили У.Сойибжонов (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб аталади) даъвогар «Бизнесни
ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда
даъвогар деб аталади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар «ШАҲЗОД МУСЛИМА ҲАМКОР» масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда жавобгар деб аталади)дан 90.000.000 сўм миқдорида
муддатли асосий кредит қарзи, 8.073.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз
қарзи, тўлов кечиктирилганлиги учун 1.103.304 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, банк ва жавобгар ўртасида тузилган кредит шартномасига
мувофиқ, банк томонидан жавобгарга чорвачилик фаолиятини йўлга
қўйишмақсадида
90.000.000
сўм
миқдорида
кредит
маблағи
ажратилганлигини, жавобгар томонидан кредит шартномаси талаблари
бузилиб, ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз ишлатилганлигини ва бу
ҳақда бир нечта маротаба тегишлича далолатнома расмийлаштирилганлигини
билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган палата ва жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгарнинг вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, ишда даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъвогар манфаатида
киритган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
ФК деб аталади) 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарва жавобгар ўртасида 2024 йил 01
августда тузилган 5054-сонли кредит шартномасига мувофиқ, даъвогар банк
томонидан жавобгарга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида
84 ой муддатга, 24 ой имтиёзли давр билан, йиллик18 фоиз устама ҳақи тўлаш
шарти билан 90.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Даъвогар кредит шартномасига асосан ўз мажбуриятини бажариб,
жавобгарга кредит шартномасида кўзда тутилган боғча фаолиятини
ривожлантириш учун келишилган кредит маблағини ўтказиб берган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ажратилган 90.000.000 сўм кредит
маблағининг мақсадли ишлатилиши ўрганилганида, жавобгар томонидан
боғча фаолиятини ривожлантириш учун ҳеч қандай боғча жиҳозлари сотиб
олмаганлигини учун кредит мақсадсиз ишлатилгандеб топилган ва бу ҳақда
далолатнома расмийлаштирилган.
Жавобгар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар
жиддий равишда бузилиб, кредит маблағлари эвазига ҳеч қандай чорва
моллари олиб келинмаган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларини ўз вақтида бажарганлигига қарамай,
жавобгар кредит шартномасида назарда тутилган боғча фаолияти учун зарур
жиҳозларини сотиб олмаган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 4.2.2, 4.2.6, 5.1.3бандида, қарз олувчи томонидан кредит маблағларидан мақсадсиз
фойдаланганлиги аниқланганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган
ҳар қандай тўлов мажбуриятлари бажарилмаганда, бизнес-режа
кўрсаткичлари тўлиқ бажарилмаганда ва бошқа ҳолларда банк бундан буён
кредитлашни тўхтатиш, фоизларни ва кредит бўйича асосий қарзни
муддатидан олдин, жумладан,ундирувни кредит таъминотига қаратиш орқали
ундириш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган.
Иш ҳужжатларида кредит шартномаси бўйича жавобгарнинг даъвогар
банк олдида 90.000.000 сўм миқдорида муддати келмаган асосий кредит қарзи
мавжудлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат ишдаги мавжуд шартнома, маълумотнома ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
ФК 738-моддасига кўра, қарз олувчи қарз суммасининг қайтариб
берилишини таъминлаш юзасидан қарз шартномасида назарда тутилган
мажбуриятларни бажармаса, шунингдек қарзнинг таъминоти қарз берувчи
жавобгар бўлмаган вазиятларда йўқотилса ёки унинг шартлари ёмонлашса,
агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини муддатидан олдин қайтаришни ва тегишли
фоизларни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил
22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар
бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорида
тушунтириш берилган.
Қайд этилганларга асосан кредит шартномаси бўйича жавобгардан
90.000.000 сўм миқдорида муддатли асосий кредит қарзи ва 8.073.000 сўм
миқдорида муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, палата даъво аризада даъвогар фойдасига жавобгардан
кредитга ҳисобланган фоизларини ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун тўлов
кечиктирилганлиги учун 1.103.304 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддасига кўра, неустойка жарима ёки пеня шаклида
бўлади, қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида
ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. Қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор
қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
ФКнинг 326-моддаси биринчи қисмига кўра, агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда
қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши кераклиги ва мазкур модда иккинчи қисмига кўра, суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги 670-сонли қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмига кўра,
етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида
тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантириш
жавобгарнинг кейинги фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб
ҳисоблаб, пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантириб, жавобгардан
1.000.000 сўм миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда
2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, 1.983.527 сўм миқдоридаги давлат божини
жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 68, 118, 176-180-моддаларига асосланиб, суд
қарорқилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик
тижорат
банки
манфаатида
киритган
даъво
аризаси
қисман
қаноатлантирилсин.
Даъвогар «Бизнесни ривожлантириш банки» акциядорлик тижорат
банки фойдасига жавобгар «ШАҲЗОД МУСЛИМА ҲАМКОР» масъулияти
чекланган жамиятидан 90.000.000 сўм миқдорида муддатли асосий кредит
қарзи, 8.073.000 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз қарзи, 1.000.000 сўм
миқдоридаги пеня ва олдиндан тўланган 37.500 сўм миқдоридаги почта
харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «ШАҲЗОД МУСЛИМА ҲАМКОР» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1.983.527 сўм миқдорида давлат божи Республика
бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, олти ойлик
муддатда кассация тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши)
мумкин.
Судья
А.Я. Олламов