Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2502/9781 Дата решения 15.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 64fca2c8-0197-4ca2-95a1-c2bcaa01a44e Claim ID PDF Hash 6b56c391c80b8ad0... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 2034-моддаси ИПКнинг 2034 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2502/9781-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 15 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Раджабов, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг “ ududg zt `min t” АЖ манфаатида жавобгар ududg zt `min t ҳисобидан 208 883 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (Палата) даъвогар ududg zt `min t АЖ (даъвогар) манфаатида судга жавобгар ududg zt `min t(жавобгар)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 208 883 сўм қарз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 2 203 -моддаси биринчи қисмига асосан агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПКнинг 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, даъво аризаси даъвогар томонидан жавобгарга юборилган ҳамда суд томонидан даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган бўлса-да, жавобгар томонидан даъво аризаси бўйича иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрни тақдим этмади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 28.04.2022 йилда 1922304252-сон телекоммуникация хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган ҳамда ушбу шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб, кўрсатилган хизматлар тегишли электрон хисобварақ-фактураларни жавобгарга юборган. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги натижасида, 2025 йилнинг 3 апрель ҳолатига тўловлардан 208 883 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги шартнома, солиштирмадалолатнома, ҳисобварақ-фактуралар, қарзнинг ҳисоб-китоби, огоҳлантириш хати ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) нинг 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Юқорида қайд этилганларга асосан суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 208 883сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг судга тақдим этган 2025 йил 08 июлдаги 10622-сонли маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 2025 йил 08 июль ҳолатига даъвогар олдида шартнома бўйича қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилган. Шу боис суд, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли палатанинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланади. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво миқдорининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 69-72, 118, 176-177, 2031-2035-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар ududg zt `min tҳисобидан даъвогар ududg zt `min tАЖ фойдасига 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар ududg zt `min tҳисобидан республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ўн кунлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (прокурор протест келтириши) мумкин. Судья З.Т. Раджабов