Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/7858 Дата решения 15.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк Ответчик / Подсудимый GULIS ON GOLD Y RN
Source ID ee83ce1a-1421-47fa-b4a7-d6a799b14027 Claim ID PDF Hash b1df10be4a297e03... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПК 13-моддаси ИПК 13 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/7858-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 15 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, “Агробанк” акциядорлик тижорат банки вакили Д.Норбоев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Ж.Тожибоев (ишончнома асосида), С.Умиров (ишончнома ва ордер асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдосаноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки манфаатида жавобгар “GULIS ON GOLD Y RN” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банки(кейинги ўринларда – даъвогар ва/ёки банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар “GULIS ON GOLD Y RN” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар ва/ёки қарз олувчи) ҳисобиданАҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 Евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзни ундиришнисўраган. Суднинг 2025 йил 4 июлдаги ажрими тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномалари бўйича қарздорликнинг тўғри ва асосли ҳисобланганлигига аниқлик киритиш мақсадида малакали мутахассис хулосасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкга юборилган. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили жавобгар томонидан кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигини маълум қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари қарзни сўндириш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилиб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўтган суд мажлисида мутахассис сифатида иштирок этган Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармаси кредит ташкилотларини инспекция қилиш бошқармаси бош инспектори Ш.Ҳосилбеков ажримда қўйилган саволлар бўйича кредит ҳужжатлари ва банк ҳисобварағи айланмалари асосида ўрганиш ўтказганлиги, ўрганиш давомида нотўғри ҳолатлар аниқланмаганлиги, 2025 йил 8 апрель ҳолатига даъво аризадаги ундириш сўралган АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 Евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз тўғри ҳисобланганлиги ҳақида тушунтиришлар бериб, далолатнома ва кредит қарздорлиги ҳисоб-китобига оид жадвалларни тақдим қилди. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган палата суд мажлисига келмади ҳамда келмаганлик сабабларини судга маълум қилмади. Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128,170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида палата иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан палатанинг банк манфаатида киритилган даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2019 йил 25 июндаги 06/05-сонли кредит шартномасига биноан банк томонидан карз олувчига Германиянинг “L nd sb nk B d n-Wurtt mb rg” банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан пахта толасидан ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган йигирув ускуналарини сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида 3 052 200 (уч миллион эллик икки минг икки юз) евро миқдорида 6 ой urib r+1% хорижий банк маржаси +2% “Агробанк” маржаси тўлаш шарти асосида, 505 800 (беш юз беш минг саккиз юз) евронинг АҚШ долларидаги қиймати миқдорида 6 ой Lib r +4% устама фоиз +2 % “Агробанк” маржаси тўлаш шарти асосида 5 йил муддатга кредит ажратилиши келишилиб, амалда 3 056 814,66 евро миқдорида (24552-сонли анкета асосида) ва 571 503,42 АҚШ доллари миқдорида (14299-сонли анкета асосида) кредит маблағлари ажратилган. Шунингдек, даъвогар билан жаобгар ўртасида тузилган 2020 йил 14 январдаги 01-01-сонли кредит шартномасига биноан банк томонидан карз олувчига Швецариянинг “ R DI SUISS G” банкидан жалб килинган маблағлар ҳисобидан пахта толасидан ип-калава ишлаб чикаришга мўлжалланган йигирув ускуналарини сотиб олиш ва ўрнатиш мақсадида 16 833 400 (ўн олти миллион саккиз юз ўттиз уч минг тўрт юз) евро миқдорида хизмат кўрсатишни молиялаштириш, 1 474 864 (бир миллион тўрт юз етмиш тўрт минг саккиз юз олтмиш турт) евро миқдорида эксперт кредит агентлиги харажатларини молиялаштириш инобатга олиниб, 9 йил муддатга, 12 ой имтиёзли даври асосида, 2 970 600 (икки миллион тўккиз юз етмиш минг олти юз) евронинг АҚШ долларидаги киймати микдорида 5 йил муддатга, 12 ой имтиёзли давр асосида йиллик 10 фоиз устама ҳамда 6 ой urib r +1% ҳорижий банк маржаси +2 % “Агробанк” маржаси тўлаш шарти билан кредит ажратилиши келишилиб, амалда 18 481 217,05 евро миқдорида (24565-сонли анкета асосида) ва 3 500 000 KIII доллари миқдорида (22111-сонли анкета асосида) кредит маблағлари ажратилган. Бундан ташқари, даъвогар билан жавобгар ўртасида тузилган 2022 йил 23 декабрдаги 37821-сонли кредит шартномасига биноан банк томонидан қарз олувчига пахта толасини сотиб олиш мақсадида айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр асосида йиллик rm SOFR (3 ойлик)+9,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 2 300 000 АҚІІІ доллари миқдорида кредит ажратилиши келишилиб, амалда 2 300 000 АҚІІІ доллари миқдорида (37821-сонли анкета асосида) кредит маблағлари ажратилган. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномалари шартларига кўра, карз олувчи кредит суммалари ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вактида тўлаб бориш мажбуриятини олган, шунингдек, кредитни ўз вақтида тўлаш тўғрисида белгиланган тартибда огохлантирилган бўлса-да, кредит тўловларини ўз вақтида тўламаганлиги оқибатида қарз олувчининг банк олдида кредит қарздорлиги вужудга келган. Натижада 2025 йил 8 апрель ҳолатига жавобгарнинг АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит карздорликни ташкил этиб, шундан: - 2019 йил 25 июндаги 06/05-сонли кредит шартномасига асосан (14299-анкета бўйича) 81 818,20 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит карздорлиги, (24552-анкета бўйича) 182 453,43 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги; - 2020 йил 14 январдаги 01-01-сонли кредит шартномасига асосан (22111-анкета бўйича) 575 505,57 евро миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги, (24565-анкета бўйича) 746 383,2 евро миқдорида муддати ўтган кредит карздорлиги; - 2022 йил 23 декабрдаги 37821-сонли кредит шартномасига асосан 920 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келган. Даъвогар жавобгарни кредит қарздорлигини қоплаш тўғрисида бир неча бор оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар натижасиз қолдирилган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Марказий банк Сирдарё вилоят бош бошқармасининг 2025 йил 11 июлдаги далолатномасига кўра, ўрганиш давомида нотўғри ҳолатлар аниқланмаганлиги, 2025 йил 8 апрель ҳолатига даъво аризадаги ундириш сўралган АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз тўғри ҳисобланганлиги қайд этилган. Жавобгарнинг банк олдидаги 2025 йил 8 апрель ҳолатига АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги ҳолати фактлари иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов жадваллари, маълумотнома, банк айланмаси ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топиши муносабати билан инкор этиб бўлмайди. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан банк фойдасига АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб топиб, даъвогарнинг ушбу талабларини қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Шу боис суд, даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 1 001 818,2 АҚШ долларининг 2 фоизи, яъни 258 206 621,81 сўм (даъво аризаси судга тақдим этилган кун 2025 йил 28 май санасига 1 АҚШ доллари 12 886,9 сўмга тенг), 1 504 342,2 евронинг 2 фоизи, яъни 440 030 323,03 сўм (даъво аризаси судга тақдим этилган кун 2025 йил 28 май санасига 1 евро 14 625,34 сўмга тенг), жами миқдорида 698 236 944,84 сўм давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 127, 128 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “GULIS ON GOLD Y RN” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “Агробанк” акциядорлик тижорат банкифойдасига кредит шартномалари бўйича АҚШ долларида ажратилган кредитлардан 1 001 818,21 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарзи ва еврода ажратилган кредитлардан 1 504 342,2 евро миқдорида муддати ўтган асосий кредит қарз ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “GULIS ON GOLD Y RN” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 698 236 944,84 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков