← Назад
Решение #2896287 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 703 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3796-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 15 июль
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,
даъвогар “EURASIAN
ONSTRU TION MA HINERY” масъулияти
чекланган жамиятининг жавобгар “INTER MILK” масъулияти чекланган
жамиятидан 20 718 464 сўм асосий қарз ва 10 359 232 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили Ж.Насриддинов (ишончнома ва ордер асосида), жавобгар
вакили А.Газнаев (15.07.2025 йилдаги ишончнома асосида), иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, видеоконференцалоқа
режимида, очиқ судмуҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“EURASIAN ONSTRU TION MA HINERY” масъулияти чекланган
жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “INTER MILK” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 20 718 464 сўм асосий қарз
ва 10 359 232 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво кирилгандан
кейин ҳам жавобгар томонидан асосий қарздорлик қоплаб берилмаганлиги
сабабли 20 718 464 сўм асосий қарздорликни тўлиқ ундириб беришни, бироқ,
даъво аризада пеня миқдорини ҳисоб китоб қилишда хатоликка йўл
қўйилганлигини, аслида 23.12.2024 йилдаги 40/24-сонли шартнома бўйича
пеня 405 000 сўмни, 10.04.2025 йилдаги 23/25-сонли шартнома бўйича
5 171 196 сўм, жами 5 576 169 сўм пеня ҳисоб-китоб қилиниши лозим
бўлганлигини билдириб, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини
ҳам жавобгардан ундириб беришни сўраб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Судда иштирок этган жавобгар вакили ҳақиқатан ҳам даъвогарнинг
олдида 20 718 464 сўм қарздорлиги борлигини билдириб, тарафлар доимий
ҳамкорлигини, қарздорлик бўйича тўловлар жуда катта муддатга
кечикмаганлигини инобатга олишни, жавобгарнинг молиявий ҳолати яхши
эмаслигини, ишчи ходимларнинг иш ҳақларини ҳам ўз вақтида беришга
моддий салоҳияти етмаётганлигини, пеняни тўлиқ ундириш жавобгарнинг
келгуси тадбиркорлик фаолиятига салбий таъсир этишини таъкидлаб, пеняни
камайтириб беришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 8-моддаси иккинчи қисми 1-бандига кўра,фуқаролик ҳуқуқ
ва бурчлари қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан,
шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид
бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси
бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган
хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини
олади.
Аниқланишича тарафлар ўртасидаги низо 2024 йил 23 декабрда ЕСМ/У40/24-сонли ҳамда
2025 йил 10 апрелдаги ЕСМ/У-23/25-сонли
шартномалардан келиб чиққан.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2024 йил 23 декабрда
ЕСМ/У-40/24-сонли хизмат кўрсатиш бўйича шартнома тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар экскаваторга техник хизмат кўрсатиши,
таъмирлаш ишларини бажариши, жавобгар хизматларни қабул қилиб олиши
ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга жами 2 250 000 сўмлик техник хизмати
(таъмирлаш хизмати) кўрсатилган.
Бажарилган ишлар бўйича 25.12.2025 йилда ҳисобварақ-фактура
жавобгар томонидан эътирозсиз қабул қилиб олинган ҳамда тарафлар
ўртасида бажарилган ишлар бўйича далолатнома тузилган.
Бироқ, кўрсатилган хизматлар учун жавобгар томонидан 2 250 000 сўм
тўлов амалга оширилмаган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 апрелдаги хизмат кўрсатиш
шартномасига кўра, даъвогар томонидан жавобгарга 18 468 464 сўмлик
хизматлар кўрсатилган.
Тарафлар ўртасида ушбу шартнома юзасидан бажарилган ишлар бўйича
15.04.2025 йилда ҳисобварақ фактура ҳамда бажарилган ишлар далолатномаси
расмийлаштирилган.
Бироқ, жавобгар томонидан 18 468 464 сўмлик тўловлар амалга
оширилмаган.
Оқибатда, даъвогар жавобгардан иккита шартнома бўйича жами
20 718 464 сўм қарздорликни ундириш юзасидан судга даъво ариза киритган.
Даъвогарнинг жавобгардан 20 718 464 сўм асосий қарздорликни
ундириш талабининг асослилиги шартномалар, ҳисобварақ-фактуралар,
бажарилган ишлар далолатномалари, тарафларнинг кўрсатувлари билан ўз
тасдиғни топганлиги сабабли, суд асосий қарздорликни ундириш талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан 20 718 464 сўм асосий қарздорликни
ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 10 359 232 сўм пеня ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасидаги 2024 йил 23 декабрда ЕСМ/У-40/24-сонли
шартноманинг 4.1 бандида тўлов муддатлари кечикканда кечиккан
сумманинг 0,1 % миқдорида пеня тўланиши белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасидаги 2025 йил 10 апрелдаги ЕСМ/У-23/25сонли шартноманинг 4.1 бандида мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун тарафлар “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунига мувофиқ
жавобгар бўлиши белгиланган.
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги қонунининг 32-моддаси иккинчи қисмида етказиб
берилган товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун
сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида
пеня тўлайди, деб белгиланган.
Даъво аризада юқоридаги иккита шартнома бўйича 20 718 464 сўм
қарздорлик 180 кунга кечикканлиги учун, ҳар бир кечиктирилган кун учун
0,4%
ҳисобланиб,
10 359 232
сўм
пеня
ҳисобланган
(20 718 464*0,4%*180 кун= =10 359 232 сўм).
Ваҳоланки, 2024 йил 23 декабрдаги ЕСМ/У-23/24-сонли шартнома
бўйича 2 250 000 сўмлик тўлов (ушбу қарздорлик бўйича шартномага кўра ҳар
бир кечиккан кун учун қарздорликнинг 0,1 фоиз миқдорида пеня ҳисобланиши
лозим бўлган) 180 кунга, 2025 йил 10 апрелдаги ЕСМ/У-23/25-сонли
шартнома бўйича 18 468 464 сўм қарздорликни тўлаш 70 кунга кечиккан.
Суд, пеня ҳисоб-китобини ўрганиб, ундирилиши сўралган
10 359 232 сўм пенянинг 5 576 169 сўм қисмини асосли, 4 783 062 сўм
қисмини
асоссиз
деб
деб
ҳисоблайди. (2 250 000*0,1%*180 кун=405 000 сўм;
18 468 464*0,4%*70 кун=
5 171 169,92 сўм, 405 000+5 171 169,92=5 576 169,92 сўм)
Ушбу ҳолатда, даъвогарнинг жавобгардан 10 359 232 сўм пеня ундириш
талабининг 5 576 169,92 сўм қисмини ундириш асосли бўлса-да, суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги № 163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган.
Суд, жавобгардан 5 576 169 сўм пеняни ундириш жавобгарнинг кейинги
фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб ҳисоблаб, жавобгардан
2 000 000 сўм миқдорда пеня ундиришни, пеня ундириш талабининг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмга кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига
кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги
талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган
ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Юқоридагиларга кўра, ҳисобланган 525 892,67 сўм давлат божи ва
37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар ҳисобига ундиришни,
асоссиз деб топилган 4 783 063 сўм пеня учун ҳисобланган 95 661,27 сўм
давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни, 93 750 сўм
видеокнференцалоқа харажатини жавобгардан Олий суд депозитига
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “EURASIAN ONSTRU TION MA HINERY” масъулияти
чекланган жамиятининг даъво аризаси қисманқаноатлантирилсин.
Жавобгар “INTER MILK” масъулияти чекланган жамиятиҳисобидан
даъвогар “EURASIAN
ONSTRU TION MA HINERY” масъулияти
чекланган жамиятифойдасига 20 718 464сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня
ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати, 525 892,67 сўм давлат
божиундирилсин.
Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
“INTER MILK” масъулияти чекланган жамиятидан Олий суд депозитига
93 750 сўм видеокнференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова