Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3813 Дата решения 15.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение ISL MBEK-NURMU MM D KEL J GI Ответчик / Подсудимый
Source ID c0afd713-55c8-4310-a03b-afb35b178a4f Claim ID PDF Hash ccc2f0b2d8c20c0e... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 65 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 261-моддаси ФКнинг 261 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3813-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 15 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “АГРОБАНК” акциядорлик-тижорат банки манфаатида “ISL MBEK-NURMU MM D KEL J GI” фермер хўжалигидан 8 971 417,03 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 772 634,10 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили А.Амонов (ишончнома асосида), иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “АГРОБАНК” акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида “ISL MBEK-NURMU MM D KEL J GI” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 8 971 417,03 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 772 634,10 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган палата ҳамда жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Бироқ, Палата даъво аризада ишни палата вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Шунингдек, жавобгар раҳбари судга илтмоснома киритиб, пеняни камайтириб беришни сўраган. Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади)нинг 170моддасига кўра, ишни палата ҳамда жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъвони қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги матнларда "ФК" деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлартўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сайхунобод туман филиали ва жавобгар ўртасида 30.07.2024 йилда 30-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га лазерли ер текислагич сатиб олиш мақсадида 254 582 485 сўм миқдорида кредит бериш, жавобгар эса кредит ва унинг фоизларинишартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган. Мазкур кредит шартномаси 60 ойлик муддатга 24 ойлик имтиёзли давр билан йиллик14% фоиз устама тўлаш шарти билан тузилган. “АГРОБАНК” АТБ Сирдарё вилояти Сайхунобод туман филиали томонидан 254 582 485 сўм маблағ шартнома шартларига кўра ажаритиб берилган. Бироқ жавобгар шартнома шартлари ҳамда кредит қайтариш графигига риоя қилмаган. Оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида 8 971 417,03 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги қоплаб берилмаган. Мавжуд қарздорлик шартнома, маълумотнома, банк айланмаси, тарафларнинг кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан фоиз қарздорлигини ундириш даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, 8 971 417,03 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 772 634,10 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 10.3 бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда, “Қарз олувчи” банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ёки фоизлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим, деб белгиланган. Ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 772 634,10 сўм пеня ундириш талабининг асослилиги шартнома, банк айланмаси, ва даъвогар кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги №163-сонли қарорининг 4-бандида тушунтириш берилган. Суд, жавобгарнинг пеняни миқдорини камайтириш тўғрисидаги илтимосини, шуниндек, кредитор ва қарздор манфаатини инобатга олиб, даъвогарнинг 772 634,10 сўм пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан 450 000 сўм пеня ундиришни, пеня цндириш талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. 2020йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ушбу талабларга мувофиқ, суд, ҳисобланган 375 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р ҚИ Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг “Агробанк” акциядорлик тижорат банк манфаатидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. “ISL MBEK-NURMU MM DKEL J GI” фермер хўжалигидан “АГРОБАНК” акциядорлик тижорат банк фойдасига 8 971 417,03 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги ва 450 000 сўм пеня,37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджетига “ISL MBEK-NURMU MM DKEL J GI” фермер хўжалигидан375 000 сўм давлат божиундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова