Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/8344 Дата решения 15.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Асакабанк Ответчик / Подсудимый D V- RID
Source ID f029d5a7-b45f-4b19-850f-7fa7b27b3c8a Claim ID PDF Hash 5b144b575b6f370a... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПК 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ан ФК 744-моддаси ан ФК 744 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 951-моддаси ФКнинг 951 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 107-моддаси ИПКнинг 107 law
бандида ИПК 148-моддаси бандида ИПК 148 law
илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддаси илиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/8344-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 15 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили С.Джураев (ишончнома асосида), “ x Insur n ” акциядорлик жамияти вакили Ж.Бобоқулов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Асакабанк” акциядорлик жамияти манфаатида жавобгар “D V- RID” масъулияти чекланган жамияти ва қўшимча жавобгар “ INSUR N ” акциядорлик жамиятидан солидар тартибда муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорликни ундириш, ундирувнинг 10 000 000 сўм қисмини жавобгар “D V- RID” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаровга қўйилган F-25 русумли 2 аррали кесиш ускунасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар “Асака банк” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар ва(ёки) банк) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “D v- rid” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар ва(ёки) қарз олувчи) ва қўшимча жавобгар “ INSUR N ” акциядорлик жамиятдан (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар ва(ёки) кафил) солидар тартибда муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорликни ундириш, ундирувнинг 10 000 000 сўм қисмини, жавобгарга тегишли бўлган гаровга қўйилган F-25 русумли 2 аррали кесиш ускунасига қаратишни сўраган. Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади, палата даъво аризасида ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддаси биринчи қисмига тўртинчи хатбошига асосан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни ИПКнинг 128, 170,172-моддаси талабларига асосан палата ва жавобгар (лар) иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар ва қўшимча жавобгарлар томонидан кредит шартномаси ва суғурта шартномасида назарда тутилган мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этган қўшимча жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, ёзма фикр ва эътирознома тақдим этиб, ундаги важларни такрорлаб, суғурта шартномаси бўйича фақатгина асосий қарз суғурта ҳодисаси сифатида тан олиб тўлаб берилиши назарда тутилганлиги, фоизлар суғурта ҳодисаси сифатида белгиланмаганлиги, суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида даъвогар белгиланган тартибда мурожаат қилмаганлиги, кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги тўғрисида важлар келтириб, ҳолат юзасидан хусусий ажрим чиқаришни, даъво аризани қўшимча жавобгарга нисбатан қисмини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжат ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогар манфаатида киритилган палатанинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни, қўшимча жавобгарга нисбатан бўлган қисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 8 апрелда тузилган 2024-07-сонли кредит шартномаси (кейинги ўринларда — кредит шартномаси), шунингдек даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида 2024 йил 8 апрелда тузилган 1400/1425/1/1358611-сонли кредитларни тўланмаган хавфини суғурталаш шартномаси (кейинги ўринларда — суғурта шартномаси), даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган 2024 йил 13 апрелдаги гаров шартномасидан (гаров шартномаси) келиб чиққан ФК 744-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномаси шартларига кўра банк жавобгарга “Мебель ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари” сотиб олиш учун 84 (саксон тўрт) ой муддатга, 12(ўн икки) ой имтиёзли давр билан, йиллик 18(ўн саккиз) фоиз устама тўлаш шарти билан 100 000 000 (бир юз миллион) миқдорида кредит бериши, жавобгар эса асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни ушбу шартноманинг 1-иловасига асосан қайтариш мажбуриятини олган. Кредит шартномасига асосан даъвогар жавобгарга у томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномасига асосан жами 100 000 000 (бир юз миллион) миқдорида кредит маблағларини ажратган. Кредит шартномасининг 4.2-бандига асосан фоизларни тўлаш ҳар ойда қарз олувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилгандан сўнг, амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан шартноманинг ушбу бандида олган мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаган, натижада 2025 йил 13 май ҳолатига қарз олувчининг банк олдида муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорликлар юзага келган Банкнинг жавобгарга кредит бўйича фоиз қарздорлигини қоплаш тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирган юборилган бўлса-да, аммо ушбу мурожаатлар жавобгар томонидан натижасиз қолдирилиб, асосий қарз ва фоиз қарздорликлари тўланмаган. Кредит шартномасининг 7.7-бандига кўра, агар қарз олувчи талабда белгиланган муддатда бошлаб 30 кун ичида талабларни лозим даражада бажармаган бўлса, кредитор судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси жараёнида даъвогар манфаатида киритилган палатанинг даъво талаблари ўрганилганда, жавобгарнинг даъвогар олдида ажратилган кредит маблағларига нисбатан 2025 йил 13 май ҳолатига муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорлиги мавжудлиги аниқланди. Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, тўлов топшириқномалари, мемориал ордерлар, огоҳлантириш хати, банк вакилини берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Кредит шартномасининг 16-банди “б” кичик бандига кўра, қарздорнинг мазкур ва бошқа шартнома асосида кредитнинг бирон бир қисмини тўлаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаса, агар ушбу ҳолат кредитор томонидан қарз олувчига мажбурият бажарилмаганлиги тўғрисида огоҳлантиришдан сўнг 30 (ўттиз) календарь кун ичида давом этадиган бўлса, кредитни муддатидан олдин ундириб олиш учун асос бўлиши белгиланган. Аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан мазкур кредит шартномаси бўйича жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига муддати ўтган фоиздан 5 113 531,26 сўмни ва 295 890,41 сўм ҳисобланган фоиз ҳамда 37 500 сўм почта харажатларини ундириш белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори ўзгармаган ёки бекор бўлмаган. ИПКнинг 73-моддаси иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. ФКнинг 236-моддасига биноан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шу сабабли суд, палатанинг жавобгар ҳисобидан банк фойдасига муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини асосли деб топиб, даъвогарнинг ушбу талабларини қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, палата ундирувнинг 10 000 000 сўм қисмини жавобгарга тегишли бўлган гаровга қўйилган F-25 русумли 2 аррали кесиш ускунасига қаратишни сўраган. Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган 2024 йил 14 апрелдаги 1-сонли гаров шартномасига асосан кредит маблағига сотиб олинган F-25 русумли 2 аррали кесиш ускунаси 10 000 000 сўмга гаровга қўйилган. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Мазкур ҳолда суд, палатанинг ундирувнинг 10 000 000 сўм қисмини жавобгарга тегишли гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, палатанинг ушбу талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризада кредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорликни қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига ундириш сўралган. Суғурта шартномасининг 3.1-бандига кўра, суғурталовчи, ушбу шартноманинг 4-бўлимидаги ҳодисаларни мустасно қилган ҳолда, ушбу бандда кўрсатилган воқеалардан (хавфлардан) бирининг содир бўлиши натижасида кредит шартномасида белгиланган шартлар ва муддатларда қарз олувчи кредитни (кредитнинг асосий қарзи) қайтариш бўйича мажбуриятлари бажарилмаслиги суғурта ҳодисаси ҳисобланиши белгиланган. Бироқ, иш ҳужжатлари ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича асосий қарзнинг қайтариш мажбуриятини бажармаганлиги ҳолати 2025 йил 6 майда вужудга келган бўлиб, даъвогар томонидан қўшимча жавобгарга 2025 йил 6 май ва ундан сўнг суғурта ҳодисаси юз берганлиги ҳақида хабар берилмаган ёки ариза тақдим этилмаган. Даъвогарнинг қўшимча жавобгарга юборган 2025 йил 5 мартдаги талабномасида кредит шартномаси бўйича муддати ўтган 7 596 065,51 сўм фоиз қарздорликни ундириш сўралган. Ушбу талабномага қўшимча жавобгар томонидан 2025 йил 1 апрелда маблағни тўлашга асослар мавжуд эмаслиги ҳақида жавоб хати йўлланган. Суғурта шартномасининг 8.1-бандига мувофиқ, шартнома шартларига кўра суғурта ҳодисаси юз берган деб ҳисобланган ҳар қандай ҳолатда, суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз берган вақтдан бошлаб 7 иш кунидан кечиктирмаган ҳолда суғурталовчини хабардор қилиши ва ушбу вақтдан бошлаб 30 календарь куни ичида суғурталовчига ёзма ариза билан мурожаат қилиши, 8.2-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиши белгиланган. ФКнинг 951-моддаси биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси юз бергани ўзига маълум бўлганидан кейин бу ҳақда дарҳол суғурталовчини ёки унинг вакилини хабардор қилиши шарт. Агар шартномада хабар қилиш муддати ва (ёки) усули назарда тутилган бўлса, бу шартлашилган муддатда ва шартномада кўрсатилган усулда қилиниши лозим. Агар наф олувчи ўзининг фойдасига тузилган шартнома бўйича суғурта товонига бўлган ҳуқуқдан фойдаланиш ниятида бўлса, айни шундай мажбурият наф олувчи зиммасида бўлади. Мазкур ҳолатда, даъвогарнинг қўшимча жавобгарга юборган 2025 йил 5 мартдаги талабномасини суғурта шартномасининг 8.1 ва 8.2-бандига талабларига риоя қилган ҳолда юборилган деб ҳисоблаб бўлмайди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПКнинг 107-моддаси 5-бандига асосан даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сон қарорининг 19-бандида ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача ҳал қилиш тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, низо мазкур тартибга риоя этилганидан сўнггина судга кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин. Шу сабабли бундай тоифадаги низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги ИПК 107-моддасининг 5-бандига мувофиқ даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос ҳисобланиши тўғрисида тушунтириш берилган. Шу боис, даъвогар томонидан қўшимча жавобгарга даъво аризада асос сифатида келтирган суғурта ҳодисаси юз берганлиги тўғрисида суғурта шартномасида назарда тутилган муддат ва усулда хабар бермаганлиги, ариза ва ҳужжатларни тақдим этмаганлиги сабабли, суд даъвонинг кредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорликни қўшимча жавобгар ҳисобидан солидар тартибда даъвогар фойдасига ундиришқисмини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари қисман асосли деб топилганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига жами даъво баҳоси 104 583 197,08 сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 091 663,94 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни ундиришни лозим топади. ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 107, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “D V- RID” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Асакабанк” акциядорлик жамияти фойдасига кредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорлик ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирувнинг 10 000 000 сўм қисми “D V- RID” масъулияти чекланган жамиятига тегишли F-25 русумли 2 аррали кесиш ускунасига қаратилсин. Даъвонинг қўшимча жавобгар “ INSUR N ” акциядорлик жамиятидан солидар тартибда кредит шартномаси бўйича муддати ўтган асосий қарзидан 1 388 888,9 сўм, муддати ўтган фоиздан 4 575 738,94 сўм, ҳисобланган фоиздан 7 458,14 сўм, муддати келмаган асосий қарзидан 98 611 111,1 сўм қарздорликни ундириш қисми кўрмасдан қолдирилсин. “D V- RID” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - республика бюджети фойдасига 2 091 663,94 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков