← Назад
Решение #2896299 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| олатда суд ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 65 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3811-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 15 июль
Сирдарё
туманлараро
иқтисодий
судининг
судьяси
Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси
котиблигида, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “АГРОБАНК” акциядорлик-тижорат банки манфаатида
“IB DULL -Z M NIDDIN” фермер хўжалигидан 42 581 113,38 сўм
муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 4 258 111 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини даъвогар вакили А.Амонов (ишончнома асосида),
иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда “палата” деб аталади) “АГРОБАНК”
акциядорлик-тижорат банки (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади)
манфаатида “IB DULL -Z M NIDDIN” фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 42 581 113,38 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги, 4 258 111 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган палата ҳамда жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Бироқ, Палата, даъво аризада ишни палата вакили
иштирокисиз кўришни сўраган.
Ушбу ҳолатда суд ИПКнинг 170-моддасига кўра, ишни палата ҳамда
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб, уни
тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъво аризасида баёнэтилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра,
фуқаролар
фаровонлигини
оширишга
қаратилган
Ўзбекистон
иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади.
Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шартшароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга
олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини
кафолатлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра,ҳар
кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда
белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан
кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан кейинги
матнларда "ФК" деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича
бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлартўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг Сайхунобод туман филиали ва
жавобгар ўртасида 29.04.2024 йилда 13-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар “банк” жавобгар “қарз олувчи”га
ёмғирлатиб суғориш технологияни жорий қилиш учун 585 106 383 сўм
миқдорида
кредит
бериш,
жавобгар
эса
кредит
ва
унинг
фоизларинишартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
Мазкур кредит шартномаси 60 ойлик муддатга 24 ойлик имтиёзли давр
билан йиллик14% фоиз устама тўлаш шарти билан тузилган.
“АГРОБАНК” АТБ Сирдарё вилояти Сайхунобод туман филиали
томонидан 585 106 383 сўм маблағ жавобгарга ўтказиб берилган, бироқ
жавобгар шартнома шартлари ҳамда кредит қайтариш графигига риоя
қилмаган.
Оқибатда жавобгарнинг даъвогар олдида 42 581 113,38 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлиги қоплаб берилмаган.
Мавжуд қарздорлик шартнома, маълумотнома, банк айланмаси,
тарафларнинг кўрсатмалари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг жавобгардан фоиз қарздорлигини
ундириш даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, 42 581 113,38 сўм муддати
ўтган фоиз қарздорлигини жавобгардан даъвогарга ундиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан 4 258 111 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 10.3 бандида
кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганда, “Қарз олувчи”
банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит
ёки фоизлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бироқ пенянинг
умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 10 фоизидан ошиб
кетмаслиги лозим, деб белгиланган.
Ҳисобланган пеня миқдори қарздорлик суммасининг 10 фоизидан ортиб
кетганлиги сабабли, даъвогар 42 581 113,38 сўм фоиз қарздорлигининг 10
фоизи, яъни 4 258 111 сўм миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Ушбу ҳолатда даъвогарнинг жавобгардан 4 258 111 сўм пеня
ундириш талабининг асослилиги шартнома, банк айланмаси, ва даъвогар
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топганлиги боис, суд жавобгардан даъвогар
ҳисобига 4 258 111 сўм пеня ундиришни лозим топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъвонинг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 936 784,49 сўм давлат
божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, 37 500 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Агробанк” акциядорлик тижорат банк манфаатидаги даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
“IB DULL -Z M NIDDIN” фермер хўжалигидан “АГРОБАНК”
акциядорлик тижорат банк фойдасига 42 581 113,38 сўм муддати ўтган фоиз
қарздорлиги ва 4 258 111 сўм пеня, 37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Республика
бюджетига
“IB DULL -Z M NIDDIN”
фермер
хўжалигидан 936 784,49 сўм давлат божиундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция, ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова