← Назад
Решение #2896300 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 242 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9779-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 15 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар
вакили К.Шарипов (2025 йил 8 июлдаги 46-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакили Ғ.Тўйчибоев (раҳбар) иштирокида, даъвогар “Y NGIY R
N
’ IN ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “
R S
NUR
R K ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 13 798 400 сўм
асосий қарз, 1 379 840 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“S IL
S L
ILL” масъулияти чекланган жамиятива “
R S
NUR
R K ” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар) ўртасида 2023
йил 30 майда 10-сонли бетон маҳсулотлари етказиб бериш шартномаси
тузилган.
Шартноманинг 1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) маҳсулотни
етказиб бериши, сотиб олувчи (жавобгар) қабул қилиши ва тўловини амалга
ошириш мажбуриятини олган.
2024 йил 20 августдан “S IL
S L
ILL” масъулияти чекланган
жамиятининг номи “
R S NUR
R K ” масъулияти чекланган
жамияти (даъвогар) номига ўзгартирилган.
Шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарга 2024 йил
15 сентябрда 15-сонли, 2025 йилда 2 май 5-сонли 13 798 400 сўм қийматидаги
бетон маҳсулотларини етказилганлигини ҳақидаги ҳисобварақ-фактуралар
юборилган бўлиб, бироқ ушбу ҳисобварақ-фактуралар жавобгар томонидан
қабул қилиш рад этилган.
Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиқиб, даъвогар Гулистон
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 13 798 400 сўм асосий қарз, 1 379 840 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ундаги
важларни такрорлаб, жавобгар қарзни тўламаганлиги учун ҳуқуқни муҳофаза
қилувчи органга мурожаат қилганлинги, жавобгар раҳбари қарзни тан олиб,
бу ҳақида тушунтириш хати ёзиб берганлиги, қарзни тўлашга ваъда
берганлиги, бетон маҳсулоти бўйича ёзма равишда мурожаат қилиб
тушмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабига эътироз билдириб,
бетон маҳсулотлари қабул қилинганлиги, бироқ сифати талаб даражасида
бўлмаганлиги, бетон маҳсулотини лабораторияда текшириш учун харажат
қилганлиги, зарар кўрганлиги, шартномага мувофиқ даъвогарга ёзма равишда
мурожаат қилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад этишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи
қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган
барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига
кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул
қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати
кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса,
кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон
амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси
қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор
бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик
муддат ичида бажариши шарт.
Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли, даъвогарнинг
2025 йил 5 майдаги жавобарга юборилган талабномаси жавобгар томонидан
жавобсиз қолдирилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогарнинг 2024 йил 15 сентябрдаги
15-сонли, 2025 йил 2 майдаги 5-сонли 13 798 400 сўм қийматидаги бетон
маҳсулотларини етказилганлиги ҳақидаги ҳисобварақ-фактуралар жавобгар
томонидан қабул қилиш рад этилган.
Суд муҳокамаси давомида жавобгар ҳисобварақ-фактураларнинг рад
қилинишига асос сифатида сифатсиз бетон маҳсулотлари етказилганлиги
сабаб бўлганлиги ҳақида важ келтирди.
Шартноманинг 4.4-бандига кўра, буюртмачи маҳсулотни топшириш
пайтида унинг сифатини текширишга мажбурдир. Махсулотлар сифат
стандартларига мос келмаслиги аниқланганда, унинг камчиликлари ёки
нуқсонлари аникланганда, буюртмачи маҳсулотни қабул қилиш вақтида
дарҳол махсулот тайёрлаб берувчига хабар бериши, бу ҳақда икки томоннинг
ваколатли вакиллари томонидан имзоланган икки томонлама далолатнома
тузилиши белгиланган.
Шартноманинг 4.5-бандига кўра, буюртмачи маҳсулотни олгандан сўнг
ушбу шартноманинг 4.2.-бандида кўрсатилган шартлар асосида маҳсулот
олинган кундан бошлаб 10 (ўн) календарь куни ичида мустақил ташкилот
томонидан берилган хулоса асосида унинг сифати тўғрисида даъво қилиш
ҳуқуқига эгалиги, акс ҳолда даъволар асоссиз ҳисобланиши белгиланган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартноманинг 4.4 ва 4.5-бандида назарда
тутилган усулда ва муддатларда даъвогарга ёзма равишда эътирозлар
билдирилмаган, ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.
Янгиер шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакилининг 2024 йил
20 сентябрдаги жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қароридан
кўринишича, жавобгар раҳбари тарафлар ўртасида шартнома тузилганлиги,
даъвогардан тайёр бетон маҳсулотлари олганлиги, бетон маҳсулотлари талаб
даражасига жавоб бермаслиги, бетон маҳсулотини лаборатория текширувидан
ўтказиш учун харажат қилганлиги, даъвогардан 12 320 000 сўм қарзи борлиги,
2025 йилнинг январь ойининг охирига қадар қарзни тўлиқ қайтариб бериши,
даъвогар билан ўзаро келишиб олганлиги ҳақида тушунтиришлар берган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 августдаги “Қўшилган қиймат солиғи ҳамда чет эл юридик шахслари билан
боғлиқ солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи
томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун
ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши
ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шартлиги, сотиб олувчи томонидан
белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон
ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланиши, бунда ҳақиқатда амалга
оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақфактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмаслиги қайд этилган.
Бундан кўринадики, даъвогар жавобгарга 12 320 000 сўмлик, ҚҚС билан
13 798 400 сўмлик бетон маҳсулотини етказиб берган.
Юқоридагиларга кўра, суд гарчи ҳисобварақ-фактура рад этилган
бўлса-да, бироқ рад этиш сабаби кўрсатилмаганлиги, даъвогар томонидан
маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд шартнома, юк хатлари, Янгиер
шаҳар ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакилининг 2024 йил 20 сентябрдаги жиноят
ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарори ва бошқа ишга алоқадор
ҳужжатлар билан ўз исботини топганлигини инобатга олиб, асосий қарз
ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 13 798 400 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
Даъвода 1 379 840 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб
бериши белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандида етказиб берилган
товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгар даъвогарга ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни
ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
нисбатан 1 379 840 сўм пеня суммаси шартнома шартларига кўра асосли
ҳисобланган.
Бироқ суд, иш ҳолатлари ва тарафларнинг манфаатларини эътиборга
олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб
этилаётган 1 379 840 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 500 000 сўм
миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши
лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги,
судга даъво аризаси киритилишида давлат божи қисман тўланганлиги, жами
даъво баҳосининг 2 фоизи БҲМнинг 1 бараваридан камлигини инобатга олиб,
суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар
зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 30 000 сўм
миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 345 000 сўм
давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“
R S NUR
R K ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- “Y NGIY R
N
’ IN ” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 13 798 400 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня, 345 000 сўм ва
37 500 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 30 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков