← Назад
Решение #2896302 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуни | 34 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2403/3275-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан
тарафлардан даъвогар вакили К.Каримкулов (раҳбар), жавобгар вакили
Б.Дўсназаров (ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош
бошқармаси вакили А.Головина (ишончнома асосида) иштирокида, Сирдарё
вилоят адлия бошқармасининг даъвогар “SIRD RY QURILIS S VD ”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Сирдарё вилояти “Y g n
bu urtm hi xizm ti” давлат унитар корхонаси ҳисобидан 935 782 775 сўм
зарар ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган
иқтисодий
ишни,
суднинг
маъмурий
биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Sird r
qurilish s vd ” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида Сирдарё вилоят адлия
бошқармаси (кейинги ўринларда “адлия бошқармаси” деб юритилади) судга
Сирдарё вилояти “Y g n bu urtm hi xizm ti” давлат унитар корхонасига
(кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 935 782 775 сўм етказилган зарарни
ундиришни сўраган.
Суднинг 2024 йил 28 октябрдаги ажрими билан Сирдарё вилоят
Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик
хизмати бошқармаси (учинчи шахслар) низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда
иштирок этишга жалб қилинган.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 ноябрдаги
ажрими билан даъвогарнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақидаги аризаси
қаноатлантирилиб, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 28 ноябрда
тузилган келишув битими, жавобгар Сирдарё вилояти “Y g n bu urtm hi
xizm ti” давлат унитар корхонаси 935 782 775 сўм зарарни тан олиш,
қарздорликни 2024 йил 2 декабрь кунига қадар тўлаб бериш мажбурияти,
даъвогар жавобгарнинг 935 782 775 сўм зарарни тан олиб, ушбу зарарни
2024 йил 2 декабрь кунига қадар тўлаб бериш ҳақида олган мажбурияти билан
келишиб, эътироз билдирмаслик, даъвогар почта харажати тўлови ва давлат
божи тўловини ўз зиммасига олиш шартлари асосида тасдиқланган.
Низо бўйича иш юритиш тугатилиб, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажати даъвогар зиммасида қолдирилган. Даъвогар ҳисобидан Давлат
бюджетига 18 715 656 сўм давлат божи ундирилган.
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 12 июндаги қарори билан Гулистон шаҳар
прокуратурасининг кассация протести қаноатлантирилиб, Гулистон
туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 28 ноябрдаги келишув битимини
тасдиқлаш ва иш юритишни тугатиш ҳақидаги ажрими бекор қилинган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган адлия бошқармаси, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати
бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК)
128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса,
иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд
томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини
тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган
кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади.
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни адлия
бошқармаси ва Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси
иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризани
қувватлаб, даъвони аризани қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб,
ишлар бажарилганлигини маълум қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия
бош бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад қилишни, суд
харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК
234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан 2024 йил 19 августда
12-сонли йиғилиш ўтказилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2023 йил 25 сентябрдаги 600-сонли (махфий) фармойишига
асосан истисно тариқасида қурилиш йилдан-йилга якунланмасдан келаётган
объектларга истисно тариқасида - Сирдарё вилоят мудофаа ишлар
бошқармаси ҳузуридаги чақирувчиларни Ҳарбий техник мутахассисликлари
бўйича тайёрлаш маркази ҳудудида 120 ўринли ётоқхона ва ошхона
биноларини қуриш ва ободонлаштириш объектида салоҳиятли, қурилиш
ишларини қисқа муддатларда амалга ошираётган ҳамда молиявий ҳолати
барқарор бўлган пудрат ташкилот даъвогар бош пудратчи ташкилот этиб
белгиланганлиги мақсадга мувофиқ эканлигини инобатга олиб, даъвогар
билан Сирдарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги
чақирувчиларни Ҳарбий техник мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази
ҳудудида 120 ўринли ётоқхона ва ошхона биноларини қуриш ва
ободонлаштириш учун тўғридан тўғри қиймати 860 770 000 сўмлик 2024 йил
20 августда Q I-177-сонли пудрат шартномаси ва 2024 йил 30 августда
1-сонли ишларни қийматини 1 021 607 818 сўмга ўзгартириш бўйича 1-сонли
қўшимча келишув тузилган.
Даъвогар томонидан пудрат шартномаси ва қўшимча келишувга асосан
тасдиқланган бажарилган ишлар жадвалига мувофиқ 2024 йил август ойида
455 341 360 сўмлик ва шу йилнинг сентябрь ойида 529 693 140 сўмлик жами
985 034 500 сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган.
Бажарилган 985 034 500 сўмлик ишлар қийматининг 5 фоизлик кафолат
суммаси 49 251 725 сўм маблағлар чегирилганда 935 782 775 сўм маблағлар
жавобгар томонидан тўланмасдан келинган.
Ушбу маблағни ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисида даъвогарнинг
2024 йил 15 октябрда юборилган 17-сонли талабнома жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилганлиги, шу муносабат даъвогар манфаатида Адлия
бошқармаси судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
935 782 775 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган.
Гарчи, даъвогар жавобгарга 935 782 775 сўмлик ишлар бажарилганлиги
ҳақида ҳужжатларни тақдим қилган бўлса-да, бироқ мазкур ҳолатда
935 782 775 сўм маблағни жавобгар томонидан даъвогарга нисбатан
етказилган зарар деб баҳолаб бўлмайди.
Чунки, ФК 14-моддасининг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда,
ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки
қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.
Шунингдек,
“Хўжалик
юритувчи
субъектлар
фаолиятининг
шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 34-моддаси иккинчи қисмида ҳам зарар тушунчаси кўрсатилган
бўлиб, унга кўра етказилган зарарларга шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, мол-мулк
йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан тараф қилган ёки қилиши
лозим бўлган харажатлар, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома
мажбуриятларини бажарганида тараф олиши мумкин бўлган, лекин ололмай
қолган даромадлар киради.
Мазкур ҳолатда, 935 782 775 сўм маблағни даъвогарнинг ҳуқуқини
тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажати ёинки жавобгар
мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд
мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши муносабати билан даъвогар қилган
ёки қилиши лозим бўлган харажатлар натижасида вужудга келган деб,
шунингдек даъвогар ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган даромади (бой берилган фойда) деб ҳисоблаб
бўлмайди.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки
суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқоридагиларга кўра, суд 935 782 775 сўм маблағни жавобгар
томонидан даъвогарга нисбатан етказилган зарар деб ҳисоблаб бўлмаслиги
боис, даъво аризани қаноатлантиришни рад этишнилозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова
сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра,
Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам
бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
даъвогарнинг даъво талаблари асоссиз деб топилганлигини боис, ишни
биринчи инстанция судида кўриш учун олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажати даъвогар зиммасида қолдирилганлиги ва даъвогар ҳисобидан давлат
бюджетига 18 715 656 сўм давлат божи ундирилганлигини инобатга олишни,
шунингдек ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун почта харажати
ва давлат божи ундирилмаганлиги боис, даъвогар ҳисобидан Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ҳисобига 37 500 сўм почта
харажати ва давлат бюджетига 9 357 827,75 сўм давлат божини ундиришни
лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб,
суд
қ а р о р қ и л ад и:
Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “SIRD RY QURILIS S VD ” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан:
- Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
ҳисобига 37 500 сўм почта харажати;
- давлат бюджетига 9 357 827,75 сўм давлат божи ундирилсин.
Ишни биринчи инстанция судида кўриш учун ундирилган 18 715 656
сўм давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 37 500 сўм почта харажати
даъвогар “SIRD RY QURILIS S VD ” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
М.А. Холиков