Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3637 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение HUDUDGAZTA Ответчик / Подсудимый
Source ID 44650f26-9f11-473a-a35c-705ced0f8aaa Claim ID PDF Hash 3d124111a77066d8... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 8-моддаси нинг 8 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3637-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 14 июль Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “HUDUDGAZTA’MINOT” акциядорлик жамиятининг жавобгар – Сирдарё туман мудофаа ишлари бўлими 981 656 сўмлик табиий газ ҳақини ундириш ҳақидаги иқтисодий ишни Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси З.Ильясов иштирокида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, суд мажлислар залида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “HUDUDGAZTA’MINOT” акциядорлик жамияти (кейинги ўринда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Сирдарё тумани мудофаа ишлари бўлими (кейинги ўринда жавобгар деб юритилади)дан 981 656 сўм табиий газ ҳақини ундиришни сўраган. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган даъвогар, жавобгар, Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Бироқ, даъвогар томонидан судга ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўриш тўғрисида илтимоснома киритилиб судга даъво киритилгандан кейин жавобгар томонидан қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлиги маълум қилинган. Шунингдек, Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан тарафлар ўртасида тузилган шартнома давлат рўйхатидан ўтганлиги юзасидан маълумотнома судга тақдим қилинган. Суд, мазкур ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси(кейинги ўринларда ИПКдеб юритилади) 170-моддасига асосан суд мажлисини тарафлар ва учинчи шахслар иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси даъвони қаноатлантиришни рад қилишни сўради. Суд, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг асосий қарздорликни ундириш даъво талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади )нинг 8-моддасига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 478-моддаси Энергия таъминоти шартномаси қоидаларини туташтирилган тармоқ орқали таъминлаш борасидаги бошқа муносабатларга нисбатан қўллаш деб номланиб, ушбу моддага кўра, агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф (изоҳ:6-§. Энергия таъминоти) қоидалари қўлланади, деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.2024 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидалари тўғрисида”ги қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг 58-бандида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан табиий газни етказиб бериш шартномалари газ таъминоти ташкилотининг дастурий таъминоти ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга асосан ташкил этилган махсус ахборот тизимлари орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда тузилади, деб, бунда, бюджет буюртмачилари билан тузилган шартномалар туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаларида электрон шаклда (инсон омилисиз) рўйхатдан ўтказилади, деб белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 29.01.2025 йилда Табиий газни истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш(лимитни ўзгартириш бўйича ) шартнома тузилган. Шартномага кўра, даъвогар табиий газни етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар газни қабул қилиб олиш ва тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилиб, истеъмолчига газ етказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида, 981 656 сўм қарздорлик вужудга келган. Ҳисобланган газ ҳақини ундириш юзасидан юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Оқибатда, даъвогар табиий газ ҳақини ундириш юзасидан судга даъво киритган. Даъво талабининг асослилиги тарафларнинг кўрсатмалари, шартнома, ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг жавобгардан 981 656 сўм табиий газ ҳақини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин, жавобгар томонидан қарздорлик бартараф этилган. Шу боис, суд, даъвогарнинг жавобгардан 981 656 сўм қарздорлигини ундириш талабини рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига асосан даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шунингдек, 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, тўланиши лозим бўлган 375 000 сўм давлат божини жавобгардан республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Бинобарин, ФКнинг 8, 236,478-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-179- моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар “HUDUDGAZTA’MINOT” акциядорлик жамиятининг даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин. Сирдарё тумани мудофаа ишлари бўлимидан: -даъвогар “HUDUDGAZTA’MINOT” акциядорлик жамияти фойдасига 37 500 сўм почта харажати; -Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова