← Назад
Решение #2896304 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 215 | — | law | |
| збекистон Республикаси МЖтК | 164 | — | law | |
| исми ва | 1651 | — | law | |
| онуни | 33 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1201-2501/9780-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 14 июль
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиковнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, аризачи
вакили – Т.Казаков (2024 йил 26 декабрдаги 41/01-17092-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакиллари – Х.Аюпова (раҳбар), С.Ирисматов (2025 йил
17 февралдаги 5-сонли ишончнома асосида) иштирокида, аризачи
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг
жавобгар “ISL
DF R
D D” хусусий корхонасига тегишли дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил
26 августдаги 628-сонли лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги аризасибўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси
(аризачи) судга ариза билан мурожаат қилиб, аризасида “ISL
DF R
D D” хусусий корхонасига (жавобгар) тегишли дори воситалари ва
тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2022 йил 26 августдаги
628-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб,
ундаги важларни такрорлаб, жавобгар ҳаркатлари билан қонун ҳужжатлари
талабларини қўпол равишда бузганлиги, жавобгар раҳбарига нисбатан
маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилганлигини тушунтиришиб, аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари аризага эътироз
билдириб, эътирознома тақдим этиб, 2025 йил 17 февралда текширув тадбири
давомида 2 турдаги 7 қути дори йўқ қилиш мақсадида дорихонанинг ювиниш
хонасида чиқинди идишида турганлиги аниқланганлиги, текширув вақти
давомида дориларнинг яроқлилик муддати ўтмаганлиги, шунингдек 2 турдаги
давлат рўйхатидан ўтмаган дори воситасини корхона ишчиси корхона
раҳбарларини хабар қилмасдан қабул қилиб олганлиги, ушбу дорилар ҳам
савдога чиқарилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, аризани рад қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда — ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик
ҳужжатлари,
шунингдек
Ўзбекистон
Республикасининг
халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
ИПКнинг 215-моддасига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
тўғрисидаги аризалар била-н судларга назорат қилувчи органлар мурожаат
этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат
бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-197-сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлиқни сақлаш вазирлиги
тизимидаги муассасаларни қайта ташкил қилиш дастури”нинг 1-банди “а”
кичик бандига асосан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”
давлат муассасаси дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани
давлат рўйхатидан ўтказиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш,
техник жиҳатдан тартибга солиш, шунингдек, фармацевтика фаолиятини
лицензиялаш йўли билан давлат томонидан бошқаришни, постмаркетинг
назоратини амалга оширишни таъминлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий
жиноятларга
қарши
курашиш
департаменти
Сирдарё
вилояти
бошқармасининг 2025 йил 19 майдаги 14/815/25-сонли тақдимномаси
аризачига келиб тушган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон
тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори
билан тасдиқланган “Махсус електрон тизим орқали айрим фаолият турларини
лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом”нинг (Низом) 29-иловаси
ҳисобланган “Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация
қилиш фаолиятини лицензиялаш паспорти”га мувофиқ лицензия талаблари ва
шартлари 9-бандига “б” кичик бандига кўра, дори воситалари ва тиббий
буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация
қилиш, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз,
қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек,
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг
ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш, дори
воситалари ва тиббий буюмларнинг фармацевтик маълумотга эга бўлмаган
шахс томонидан реализация қилинишига, фаолиятни лицензияда
кўрсатилмаган манзилда амалга оширилишига йўл қўймаслик* ҳисобланади
(*Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.)
Шу асосга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Сирдарё
вилояти бошқармаси томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни
мувофиқлик сертификатларисиз сақлаш ва (ёки) реализация қилиш,
Ўзбекистон
Республикасида
рўйхатдан
ўтказилмаган,
сифатсиз,
қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек,
Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг
ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш ҳолати бўйича
дорихонада текширув ўтказилган.
Текширувни амалга ошириш жараёнида дорихонадан жами 42 (қирқ
икки) турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари
танлаб олинган.
Аризачининг 2025 йил 18 мартдаги 41/18-4353-сонли хатига асосан
2 турдаги дори воситалари амалдаги тиббиёт амалиётида қўлланилишига
рухсат етилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Давлат
реестрида қайд етилмаганлиги, шунингдек 2 турдаги дори воситалари
сифатсиз еканлиги маълум қилинган.
Низомнинг 51-бандига мувофиқ лицензияловчи орган қуйидаги ҳолларда
лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:
лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган
ҳолатларни лицензияловчи орган ёки суд белгилаган муддатда бартараф
этмаганда;
лицензияловчи органнинг лицензия бериш тўғрисидаги қарорининг
қонунга хилофлиги аниқланганда;
лицензиат лицензия талаблари ва шартларини бир йил давомида
мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол
равишда бузганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва
соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса. Лицензиянинг бекор қилинишига асос
бўладиган қўпол қоидабузарликлар Паспортларда назарда тутилади;
лицензия қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти
аниқланганда.
Аниқланишича, жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг
2025 йил 8 апрелдаги қарори билан жавобгар раҳбари Х.Аюпова Ўзбекистон
Республикаси МЖтКнинг 164-моддаси 1-қисми ва 1651-моддаси 1-қисмида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 1 875 000 сўм
жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор
қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонуни 33-моддаси тўққизинчи
хатбошисига кўра, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат
лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан
лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари бир маротаба қўпол
равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарлик фуқароларнинг ҳаёти ва
соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён
етказилишига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказилишига, тинчлик
ва хавфсизликка таҳдид солинишига олиб келган бўлса, бекор қилинади.
Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор
қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати
фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартибтаомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг
паспортларида белгиланади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини
қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи
орган зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда
иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган
муддат доирасида очиб бериши лозим.
Бироқ, жавобгар томонидан лицензия қўлламаслик учун асосли далиллар
тақдим этилмади.
ИПКнинг 74-моддасига кўра суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун
олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
ҳужжатлари ва ишда иштирок этувчи аризачи вакилининг тушунтиришлари
каби далиллар билан ўз исботини топганлиги, инкор этиб бўлмаслиги сабабли,
суд аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
Бироқ суд, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни 9-моддаси биринчи қисми 19-бандига биноан аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи
тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз
қолдириб, аризачи томонидан олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини жавобгар ҳисобидан аризачи фойдасига ундиришни, шунингдек
жавобгар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажатни
ундиришни лозим топади. лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 73, 74, 118, 176-179, 220-222-моддаларини
қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризачи “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат
муассасасинингаризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ISL
DF R
D D” хусусий корхонасининг дори
воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун
2022 йил 26 августдаги 628-сонли лицензияси бекор қилинсин.
Жавобгар “ISL
D F R
D D” хусусий корхонаси
ҳисобидан:
- аризачи “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат
муассасаси фойдасига олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати;
- Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 500 сўм харажат
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
М.А. Холиков