← Назад
Решение #2896305 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| онуннинг | 2 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 56 | — | law | |
| онуннинг | 71 | — | law | |
| онуннинг | 72 | — | law | |
| збекистон Республикасининг Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3769-сонли иш
Сирдарё тумани
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 14 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбановнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Маҳамаджоновнинг котиблигида, “BEK
QURILISH S7” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Д.Ўлжаев, Сирдарё
туман прокурори ёрдамчиси З.Илясовларнинг иштирокида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
“BEK QURILISH S7” масъулияти чекланган жамиятининг манфаатида
жавобгар “SAYXUNOBOD TU AN YO’LLARDAN FOYDALANISH
KORXOHASI” ДМдан 240 775 599 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисида
берилган даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларини, Сирдарё
туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризасида баён этилишича, тарафлар ўзаро шартнома тузмаган
ҳолда светафор ўрнатиш ишларини бажаришга киришган.
Тарфлар оғзаки келишувга асосан даъвогар “BEK QURILISH S7”
масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) “SAYXUNOBOD TU AN YO’LLARDAN FOYDALANISH
KORXOHASI” ДМ (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)га
светафор чироқларини ўрнатишда хизмат кўрсатиш, жавобгар эса ишларни
қабул қилиб олиб, уни ҳақини тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар тарафлар ўртасидаги оғзаки келишувда белгиланган ўз
мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга светафор ўрнатиш хизматини
кўрсатган бўлса-да, жавобгар эса уларни қабул қилиб олган. Бироқ жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган 240 775 599 сўмлик кўрсатилган хизматлар
ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган.
Шундан сўнг Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “BEK QURILISH S7” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида Сирдарё туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгардан 240 775 599 сўм асосий қарз ва тўланган почта
харажатини ундиришни сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Сирдарё вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси ва Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси
жалб қилинган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган палата ва Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва
Сирдарё вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакили суд мажлисга
келмади.
Бироқ, аввалги судга Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси
вакили судга ўз маълумотнома тақдим этиб, унда даъвогар ва жавобгар
ўртасида шартнома Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлигини билдирган.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 127-129, 170-моддаларига асосан низони палата ва
Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ҳамда Сирдарё вилоят
иқтисодиёт ва молия бошқармаси вакиллари йўқлигида ҳал қилишни лозим
деб топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз кўрсатмаларини
бериб, тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлигини, шартнома тузиб уни
рўйхатдан ўтказиш унинг ваколатига кирмаслиги, ҳақиқатда жавобгарга
хизмат кўрсатганлигини, жавобгар томонидан қарздорлик бўйича пул
маблағларини ўз вақтида ўтказиб беришига ишониб ишлар бажарилганлигини
билдириб,
даъво
талабларини
тўлиқ
қўллаб-қувватлаб,
уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор ёрдамчиси тарафлар ўзаро
қарздорликни келиб чиқишига асос бўлган ишлар учун шартнома
тузилмаганлигини, шартнома Ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини, корхона давлат корхонаси бўлганлиги учун бюджетдан
молиялаштирилишини, даъвогар томонидан шартномага асосан хизматлар
кўрсатилганлигини, бироқ ташкилот бюджет маблағлари ҳисобига
молиялаштирилиши, шартномалар Ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан
ўтгандан кейин маблағ ажратилиши белгиланганлиги сабабли, бюджет
маблағлари мазкур шартнома бўйича ажратилмаганлигини маълум қилиб,
суддан даъво талабларини рад этишни сўради.
Суд ишда иштирок этувчи жавобгар вакилининг ҳамда прокурор фикрини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд
ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа
қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро
шартномалари асосида ҳал қилади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
Даъвогар тарафлар ўртасида шартнома тузилмаган бўлса-да белгиланган
ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб, жавобгарга светафор ўрнатиш хизматини
кўрсатган бўлса-да, жавобгар эса уларни қабул қилиб олган. Бироқ жавобгар
томонидан қабул қилиб олинган 240 775 599 сўмлик кўрсатилган хизматлар
ҳақини даъвогарга тўлаб бермаган.
Гарчи, даъвогар даъвони тарафлар ўртасидаги оғзаки келишувга
асосланиб тақдим этган бўлса-да, қуйидагиларга асосан мазкур оғзаки
келишувўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Ишни кўриш жараёнида жавобгар ишлар ва кўрсатилган хизматларни
электрон счёт-фактура билан қабул қилган ва бажарилган ишларга нисбатан
эътирозлар бўлмаган бўлса-да, Қонуннинг 2-моддасига асосан ушбу
Қонуннинг амал қилиши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини
юритиш чоғида амалга ошириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилади.
Қонуннинг 19-моддаси биринчи қисмига биноан ушбу Қонун мақсадлари
учун давлат буюртмачилари деганда қуйидагилар тушунилади:
1) бюджет буюртмачилари:
давлат органлари ва муассасалари;
бюджет ташкилотлари;
харид
қилиш
тартиб-таомилларини
амалга
ошириш
учун
йўналтириладиган бюджет маблағларини олувчилар;
давлат мақсадли жамғармалари;
бюджет ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармалар;
2) корпоратив буюртмачилар:
давлат корхоналари;
устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ
бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди иккинчи ва
учинчи хатбошиларида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами
50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар;
устав фондида (устав капиталида) ушбу модданинг 2-банди тўртинчи
хатбошисида кўрсатилган ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз ва ундан
ортиқ бўлган юридик шахслар.
Шунингдек, Қонуннинг 30-моддасига кўра, харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат:
электрон дўкон;
бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион;
энг яхши таклифларни танлаш;
тендер;
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган давлат
харидлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат
этилган харидларнинг бошқа рақобатли турлари.
Харид қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклда амалга оширилиши
мумкин.
Қонуннинг 56-моддасига биноан энг яхши таклифларни танлаш (бундан
буён матнда танлаш деб юритилади) воситасидаги давлат хариди қуйидаги
шартлар бир вақтнинг ўзида бажарилган тақдирда амалга оширилади:
ғолибни аниқлаш мезонлари товар (иш, хизмат) давлат харидининг
нафақат пул ифодасига, балки миқдорий ва сифат баҳосига ҳам эга бўлади;
товарнинг (ишнинг, хизматнинг) қиймати бир шартнома бўйича базавий
ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш минг бараваригача (бюджет
буюртмачилари учун олти минг бараваригача) бўлган миқдорни ташкил этади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
билан давлат буюртмачиларига тендер ўтказмасдан харидларни амалга
ошириш ҳуқуқи берилса, харид қилиш тартиб-таомили давлат харидининг
суммасидан қати назар танлаш орқали амалга оширилади. Бунда товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма беш минг (бюджет буюртмачилари учун олти минг) баравари
миқдоридан ошган ҳолларда давлат харидига доир техник топшириқлар
қонунчиликда белгиланган тартибда экспертиза учун Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза
қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритилади.
Танлаш мажбурий тартибда электрон шаклда ўтказилади, бундан
қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 71-моддасига асосан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича
давлат харидлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи
билан давлат харидини амалга ошириш учун рухсат этилган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида
тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга ошириладиган товарнинг
(ишнинг, хизматнинг) давлат хариди;
фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон
Республикасининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди;
суд муҳокамасида иштирок этиш учун адвокатни (вакилни) тайинлаш
билан боғлиқ бўлган давлат хариди;
илм-фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки
кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг
кўрсатувлари
ёки
эшиттиришлари
каби
интеллектуал
фаолият
натижаларининг мазкур интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ
ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат хариди;
нархи (тарифи) давлат томонидан тартибга солинадиган товарларнинг
(ишларнинг, хизматларнинг) давлат хариди.
Давлат буюртмачилари тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги
тўғрисидаги ахборотни шартнома тузилган пайтдан эътиборан уч иш куни
ичида махсус ахборот порталига жойлаштириши шарт.
Тўғридан-тўғри шартномалар тузилганлиги тўғрисидаги ахборот махсус
ахборот порталига жойлаштирилмаган бўлса, ушбу шартномалар бўйича
тўловлар амалга оширилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу моддада назарда тутилган давлат харидларини
амалга ошириш чоғида харид қилиш тартиб-таомилларининг бошқа рақобатли
турларидан ҳам ушбу Қонун талабларига мувофиқ фойдаланиши мумкин.
Агар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва
қарорларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарорларида товарнинг (ишнинг, хизматнинг) давлат харидини тўғридантўғри шартнома асосида амалга оширишга рухсат берилса, шартнома ва
шартномага оид қўшимча келишувлар Комплекс экспертиза қилиш марказида
комплекс экспертизадан ўтказилиши лозим, бундан қонунчиликда
белгиланган ҳоллар мустасно.
Қонуннинг 72-моддасига биноан ушбу Қонунда белгиланган тартибда
ягона етказиб берувчи деб топилган ва Ягона етказиб берувчилар реестрига
киритилган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиси ягона етказиб
берувчидир.
Ягона етказиб берувчидан товар (иш, хизмат) олиш зарур бўлган
тақдирда, етказиб берувчи ҳамда давлат буюртмачиси ўртасида тўғридантўғри шартнома тузилади ва бу шартнома тўғрисидаги ахборот у тузилган
пайтдан эътиборан уч иш куни ичида махсус ахборот порталига
жойлаштирилиши лозим.
Ягона етказиб берувчидан давлат хариди қуйидаги алоҳида ҳолларда
амалга оширилади:
бозорда муқобиллари бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан олиш
мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарларнинг (ишларнинг,
хизматларнинг) давлат хариди;
маданий қимматликларни олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларида
ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида ягона
етказиб берувчи сифатида белгиланган субъектлардан давлат харидлари;
табиий
монополия
субъекти
товарларининг
(ишларининг,
хизматларининг) давлат хариди;
ўз ваколатларига мувофиқ фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви
органлари ёки уларнинг тасарруфидаги давлат муассасалари ва ташкилотлар
томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишларга ёки кўрсатилиши
мумкин бўлган хизматларга эҳтиёж пайдо бўлиши.
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси 122-моддаси учинчи
қисмига мувофиқ бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари,
шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик
бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил
28 февралдаги “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-594-сонли Қарори
6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар
(ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари Ғазначиликда
рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши
белгилаб қўйилган.
Ҳолбуки, Сирдарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан
судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, тарафлар ўртасида шартнома
тузилмаган ва Ғазначиликда рўйхатга олинмагани аниқланган.
Бундан кўринадики, жавобгар эса амалдаги қонунчиликка асосан бюджет
ташкилот ҳисобланади ва даъвогар тўғридан-тўғри шартнома тузувчи
субъектлар тоифасига кирмайди.
Суд, даъвогар ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда Давлат
харидлари бўйича қонун ҳужжатларига амал қилмаган, яъни тарафлар
ўртасида электрон дўкон, бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган
аукцион, энг яхши таклифларни танлаш, тендер, тўғридан-тўғри шартномалар
бўйича амалга ошириладиган давлат харидлари турларига амал қилган ҳолда
ишларни бажармаган деб ҳисоблайди.
Демак, юқорида қайд этилганларнинг таҳлилларига асосан даъво
талабининг асоси бўлган тарафлар ўртасидаги оғзаки битим ўз-ўзидан ҳақиқий
бўлмаган битим ҳисобланади ва битимнинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ
бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди.
Шу боис суд, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб,
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020
йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг
2-банди талабига мувофиқ, 240 775 599 сўмнинг икки фоизи миқдорида
4 815 511,98 сўм давлат божини даъвогар зиммасига юклаб, Республика
бюджетига ундиришни, почта харажатини даъвогар томонидан олдиндан
судга тўланганлигини инобатга олишни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “BEK QURILISH S7” масъулияти чекланган
жамиятининг манфаатида жавобгар “SAYXUNOBOD TU AN YO’LLARDAN
FOYDALANISH KORXOHASI” давлат муассасасидан 240 775 599 сўм асосий
қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризасиқаноатлантириш рад қилинсин.
“BEK QURILISH S7” масъулияти чекланган жамияти томонидан
олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати олдиндан тўланганлиги
инобатга олинсин..
“BEK QURILISH S7” масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 4 815 511,98 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик
муддатда апелляция тартибида, олти ойлик муддатда кассация
тартибидашикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов