Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/8755 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S RVIS N L GIY S ILN S Ответчик / Подсудимый
Source ID eb49fa39-3dab-49e2-a765-a29d89ad76b0 Claim ID PDF Hash 6e835849b2f09c38... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 673-моддаси ФКнинг 673 law
пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддаси пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекс 638 code_article
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/8755-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан палата вакили М.Шерназаров, жавобгар вакили Б.Дўсназаров (2025 йил 13 январдаги 01/11-06/16-сонли ишончнома асосида), Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили А.Головина (2025 йил 28 майдаги 01/20-32/4-сонли ишончнома асосида), Гулистон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати вакили Т.Ниезов (раҳбар) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “S RVIS N L GIY S ILN S ” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ҳисобидан 325 747 748 сўм асосий қарз ва 134 817 160 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (палата) “S RVIS N L GIY S ILN S ” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар/пудратчи) манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ҳисобидан 325 747 748 сўм асосий қарз ва 134 817 160 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 13 июндаги ажрими билан Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси ҳамда Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси, 2025 йил 7 июлдаги ажрими билан Гулистон шаҳар 1сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Суднинг 2025 йил 13 июндаги суд ажрими билан Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” унинг ҳуқуқий вориси Сирдарё вилояти “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси (жавобгар) билан алмаштирилган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси суд мажлисида вакилининг иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисида ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни даъвогар, Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида палата вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгар билан тузилган пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарилганлиги, жавобгар томонидан бажарилган ишлар бўйича қисман тўловлар амалга оширилиб, жами 325 747 748 сўм қарздорлик қолганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддатлари ўтганлигини, Гулистон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ишнинг сифати юзасидан эътироз билдирмаганлиги, жавобгар қарздорликни тан олганлиги ҳақида важлар келтириб, даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, пудрат шартномаси бўйича ишлар бажарилганлиги, жами 325 747 748 сўм қарздорлик қолганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддатлари ўтганлигини, ишнинг сифати юзасидан эътироз бўлмаганлигини тушунтириб, пеняни камайтиришни, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Гулистон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати вакили ишнинг сифати юзасидан эътироз йўқлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўтган суд мажлисида иштирок этган Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома ва қўшимча келишувлар ғазначиликдан рўйхатдан ўтганлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришлари, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини даъвогар ва жавобгар ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 666-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади. Аниқланишича, даъвогар ва Сирдарё вилоят ҳокимлигининг қурилиш бўйича “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ўртасида 2022 йил 1 августда 336-сонли пудрат шартномаси (шартнома) тузилган. Шартноманинг 1.1, 3.1, 4.1-бандларига кўра, пудратчи (даъвогар) мазкур шартнома шартларига асосан лойиҳада қўзда тутилган объект Сирдарё вилоят Гулистон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатни реконструкция ишларини бажариш мажбуриятини олиши, буюртмачи (жавобгар) эса пудратчига қурилиш ишларини бажариш учун зарар шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.1-бандига кўра, мазкур шартнома бўйича Пудратчи томонидан бажариладиган ишлар қиймати ҚҚС билан 3 998 000 000 сўмни ташкил этиши белгиланган. Мазкур пудрат шартномаси танлаш комиссиясининг 2022 йил 1 августдаги 7-Т-сонли баённомасига кўра танлов (тендер) савдолари ўтказилиши натижасида тузилган. ФК 680-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, ишлар натижасининг пудратчи томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади. Тарафлардан бири далолатномани имзолашдан бош тортса, бу тўғрида ушбу далолатномага ёзиб қўйилади ва далолатномани иккинчи тараф имзолайди. Тарафлар ўртасида шартномага 2022 йил 28 сенятбрда 1-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра шартноманинг қиймати 6 667 621 000 сўмга ўзгартирилган. Сирдарё вилояти Ғазначилик хизмати бошқармасининг 2025 йил 2 июлдаги 02-09/35-290-сонли маълумотномасига кўра, шартнома ва қўшимча келишувлар ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилган. Шартноманинг 6.1-бандида жавобгар даъвогарга бажариладиган ишлар умумий қийматининг 50 фоизи миқдорида, 1 199 000 000 сўм аванс ўтказилиши 6.2-бандида жорий молиялаштириш бажарилган ишлар сифати текширилгандан кейин, берилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоиз буюртмачи томонидан тасдиқланган ҳисоб-фактурага асосан ҳисобот ойидан кейинги ойида амалга ошириши, 6.3-бандида ушбу шартномада белгиланган 12 ойлик кафолат муддати ўтгандан кейин бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизлик кафолат сумма, пудратчи томонидан кафолат муддати тугагунга қадар Давлат молиявий назорати вилоят бошқармаси томонидан назорат ўлчовини ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома ва объектдан фойдаланувчи ташкилот маълумотномаси ёки хати тақдим этилгандан сўнг жавобгар (буюртмачи) томонидан тўлаб берилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2022-2023 йилларда ҳисобварақ-фактуралар тузилиб, даъвогар томонидан жами 6 662 448 749 сўмлик реконструкция ишлари бажарилганлиги тасдиқланган. 2023 йил 1 майдаги Давлат қабул комиссиясининг 54-сонли далолатномасига кўра мукаммал таъмирлаш ишлари тугалланган объектни фойдаланиш учун қабул қилинган. Жавобгарнинг 2024 йил 27 майдаги 02/10-1012-сонли хатига асосан “ S V LU I N KS R GR U ” МЧЖ томонидан объектда ишларга ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланганлигини ўрганиш юзасидан ўтказилган назорат-ўлчови тадбири бўйича тузилган 2024 йил 25 июндаги далолатномага кўра, даъвогар томонидан 6 662 448 749 сўмлик бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларини тасдиқловчи ҳисобварақ-фактуралар буюртмачига тақдим этилганлиги, даъвогарга 2022-2023 йиллар давомида жами 6 329 326 311 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги, 333 122 437 сўмлик кафолат маблағи мавжудлиги, бироқ жавобгар томонидан ҚҚС билан жами 7 374 689 сўмлик камчиликларга йўл қўйилганлиги ва ҳисоботларга қўшиб ёзилганлиги аниқланган. Бундан кўринадики, жавобгар томонидан мазкур шартнома бўйича бажарилган ишлар учун қисман, яъни жами 6 329 326 311 сўм тўлов амалга оширилиб, камчиликларга йўл қўйилган ва ҳисоботларга қўшиб ёзилган 7 374 689 сўм айирилганда, 325 747 748 сўмлик қарздорлик қолган. Ушбу маблағ 5 фоизлик кафолат суммасини ташкил этади. Ушбу факт тарафлар ўртасида тасдиқланган 2024 йил 14 октябрдаги солиштирма-далолатнома билан тасдиқланган. Даъвогар, жавобгар ва Гулистон шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ўртасида 2024 йил 14 октябрда далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра дъвогар томонидан бажарилган қурилиш монташ ишларида кафолат муддати давомида камчиликлар бартараф этилганлиги, пудратчи ташкилотга эътироз йўқлиги кўрсатилган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Юридик шахслар ва фуқароларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш (бундан буён матнда ҳуқуқий таъсир чоралари деб юритилади) тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш учун асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбурияти назорат қилувчи орган зиммасига юклатилади. ФКнинг 673-моддасига мувофиқ, буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлайди. Қонун ёки шартномада тегишли кўрсатмалар бўлмаса, пудратчи томонидан бажарилган ишлар учун ушбу Кодекснинг 638-моддасига мувофиқ ҳақ тўланади. Қурилиш пудрати шартномасида ишларга объект буюртмачи томонидан қабул қилинганидан сўнг бир йўла ва тўлиқ ҳажмда ҳақ тўлаш назарда тутилиши мумкин. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан ишлар бажарилганлиги тарафлар ўртасида тузилган ҳисобварақ-фактуралар, давлат қабул комиссиясининг объектларни фойдаланиш учун қабул қилиш тўғрисидаги далолатномалари билан ўз тасдиғини топганлиги, жавобгар бажарилган ишлар бўйича қисман тўловни амалга ошириб, қолган қисми бўйича ўз мажбуриятини бажармаганлиги, шартномада белгиланган кафолат муддати ўтиб, тўловни тўлиқ амалга ошириш мажбурияти юзага келганлиги, ишнинг сифати юзасидан эътирозлар бўлмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 325 747 748 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 134 817 160 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Даъвогар шартноманинг 12.2-бандига мувофиқ пеня ундиришни сўраган бўлиб, ушбу бандда мазкур шартноманинг тегишли иловаларида кўрсатилган мажбуриятларга риоя қилмаганлиги, ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги учун буюртмачи пудратчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятни бажарилмаган қисмининг 0,05 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Даъво аризадан кўринишича, даъвогар жавобгарга нисбатан 354 783 927 сўм ассоий қарз учун 2023 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 майга қадар ҳар бир кун учун 177 391 сўмдан, жами 760 кун учун 134 817 160 сўм миқдорда пеня ундиришни сўраган. Бироқ, даъвогарнинг ушбу талабини шартнома шартларига кўра асосли деб ҳисоблаб бўлмайди. Чунки, шартноманинг 6.3-бандига мувофиқ ушбу шартномада белгиланган 12 ойлик кафолат муддати ўтгандан кейин бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизлик кафолат сумма, пудратчи томонидан кафолат муддати тугагунга қадар Давлат молиявий назорати вилоят бошқармаси томонидан назорат ўлчовини ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома ва объектдан фойдаланувчи ташкилот маълумотномаси ёки хати тақдим этилгандан сўнг жавобгар (буюртмачи) томонидан тўлаб берилиши белгиланган. Аниқланишича, назорат ўлчовини ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома 2024 йил 25 июлда, объектдан фойдаланувчи ташкилот далолатномаси эса 2024 йил 14 октябрда тасдиқланган бўлиб, ушбу далолатномалар жавобгар томонидан ҳам имзоланган. Бундан кўринадики, жавобгарнинг бажарилган ишлар қийматининг 5 фоизлик кафолат суммасини тўлаш мажбурияти 2024 йил 14 октябрда вужудга келган бўлиб, даъвогар 2024 йил 14 октябрдан 2025 йил 1 майга қадар 199 кун учун пеня ҳисоблаши лозим бўлган. Мазкур ҳолатда, шартнома шартларига кўра, 325 747 748 сўмнинг 0,05 фоизи 162 873,87 сўм бўлиб, 199 кун учун пеня 32 411 900,13 сўмни ташкил этади. Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 134 817 160 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабининг 32 411 900,13 сўмини шартнома шартлари ва қонун талабларига кўра асосли деб ҳисоблаб, қолган 102 405 259,87 сўм қисмини нотўғри ҳисобланганлиги учун рад этишни лозим топади. ФК 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. Бироқ, тарафларнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, асосли деб ҳисобланган 32 411 900,13 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 26 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”га кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари қисман асосли эканлиги, давлат божи олдиндан тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини даъвогар ва жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига асосли деб ҳисобланган даъво баҳоси 358 159 648,13 сўм (325 747 748+32 411 900,13=358 159 648,13) сўмнинг 2 фоизи, яъни 7 163 192,96 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажатини ундиришни, даъвогар ҳисобидан Республика бюджетига даъвонинг асоссиз деб ҳисобланган 102 405 259,87 сўмнинг 2 фоизи, яъни 2 048 105,2 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ҳисобидан “S RVIS N L GIY S ILN S ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 325 747 748 сўм асосий қарз, 26 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. “Сирдарё вилояти Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 7 163 192,96 сўм давлат божи ундирилсин. “S RVIS N L GIY S ILN S ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 2 048 105,2 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор протест келтириши) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья М.А. Холиков