Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9263 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение S Y UN IZN S S R Y Ответчик / Подсудимый
Source ID 751a3e6a-bb67-40ce-af12-e3b360c3afbe Claim ID PDF Hash 7dd5b5bf93bfb576... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 25-моддаси ИПКнинг 25 law
амда ИПК 25-моддаси амда ИПК 25 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9263-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакиллари П.Мелиқулов (8-сонли ишончнома асосида), А.Алимқулов (8-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Р.Шадиев (2025 йил 15 январдаги ЁД-14-86-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “S Y UN IZN S S R Y” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти вақўшимча жавобгар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий филиали ҳисобидан 306 800 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “S Y UN IZN S S R Y” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) жавобгар жавобгар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти (жавобгар) ва қўшимча жавобгар “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий филиали (филиал) нисбатан Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ҳисобидан 306 800 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, тарафлар ўртасида 2024 йил 15 августда хизмат кўрсатиш шартномаси тузилганлиги, шартноманинг қиймати 52 000 000 сўм эканлиги, шартнома бўйича ишлар бажарилганлиги, буюртмачи томонидан 52 000 000 сўм маблағ тўлаб берилганлиги, кейинчалик ушбу шартнома асосида оғзаки келишувга кўра 306 800 000 сўмлик қўшимча ишлар бажарилганлиги, жавобгарнинг туман ҳудудий бўлимлари томонидан ишлар бажарилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилганлиги, 306 800 000 сўмлик қўшимча бажарилган ишлар учун тарафлар ўртасида ҳисобварақ-фактуралар ёки бажарилган ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилмаганлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризага эътироз билдириб, шартномага қўшимча келишув тузилмаганлиги, тарафлар ўртасида қўшимча бажарилган ишлар юзасидан икки тарафлама солиштирма далолатномалар, бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари мавжуд эмаслиги, ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирилмаганлиги, ҳақиқатда бажарилган ишлар қиймати аниқланмаганлиги, даъвогар хизмат нархини юқори нархда баҳоланганлиги, жавобгарнинг туман ҳудудий бўлимлари томонидан тақдим этилган маълумотномалардан хабари йўқлиги ҳақида важлар келтириб, даъвони рад этишни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра филиалга нисбатан иш юритишни тугатишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Даъво аризада “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё вилоят ҳудудий бўлими филиали қўшимча жавобгар сифатида кўрсатилган. ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли низолар келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий муносабатлар қатнашчиларининг субъектли таркиби белгиланган. У энг аввало, юридик шахсларни ва юридик шахс тузмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тарзда олган фуқароларни ҳамда ИПК 25-моддаси биринчи қисмининг 5-бандида назарда тутилган ишлар бўйича жисмоний шахсларни ўз ичига олади. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида иш судга тааллуқли бўлмаса суд иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарорининг 10-бандининг учинчи хатбошисида шуни назарда тутиш керакки, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси (филиали, ваколатхонаси) юридик шахс мақомига эга эмас ва ишончнома асосида юридик шахснинг номидан ҳаракат қилади деб тушунтириш берилган. Юқоридагиларга кўра, даъво аризада жавобгар сифатида “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамиятиСирдарё ҳудудий филиаликўрсатилганлиги, филиал юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан киритилган даъволар судга тааллуқли эмаслиги инобатга олиб, даъвонинг “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатишни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 15 августда электрон давлат харидлари натижаси бўйича К1032561-сонли умумий қиймати 52 000 000 сўмлик манипулятор хизмати кўрсатиш шартномаси (шартнома) имзолаган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан буюртмачи (жавобгар) иш, хизмат учун тўловни амалга ошириши, кўрсатилган иш, хизматларни қабул қилиб олиши, даъвогар эса махсус техникаси орқали шартномада кўрсатилган қийматдаги манипулятор хизматини кўрсатиш мажбуриятини олган. Даъвогар даъво аризасида шартноманинг қиймати 52 000 000 сўм эканлиги, шартнома бўйича ишлар бажарилганлиги, буюртмачи томонидан 52 000 000 сўм маблағ тўлаб берилганлиги, кейинчалик ушбу шартнома асосида оғзаки келишувга кўра даъвогар ўзига тегишли махсус техника воситалари ёрдамида 306 800 000 сўмлик қўшимча ишларни бажарганлиги, жавобгарнинг туман ҳудудий бўлимлари томонидан ишлар бажарилганлиги ҳақидаги маълумотлар тақдим этилганлиги ҳақидаги важлар асосида жавобгар ҳисобидан 306 800 000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Шартноманинг 2.5-бандига кўра, ижрочи томонидан хизмат кўрсатилганглиги ва буюртмачи томонидан текшириб олинганлиги факти ижрочи томонидан расмийлаштирилган ҳисоб-фактуралар ёки бажарилган ишларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларни тарафлар томонидан электрон имзоланиши билан тасдиқланади. Бироқ, иш ҳужжатларидан кўринишича тарафлар ўртасида 2024 йил 15 августдаги К1032561-сонли шартномага қўшимча келишув тузилмаган. Бундан ташқари, даъвогар ва жавобгар вакиллари тушунтиришларига кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 14 июль ҳолатига 306 800 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида ишларни топшириш-қабул қилиш далолатномалари расмийлаштирилмаган, ҳисобварақ-фактуралар тасдиқланмаган. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. Иш ҳужжатларидаги “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий филиали Сирдарё, Мирзаобод, Ховос ва Сайхунобод туман бўлимлари томонидан даъвогарга қарашли махсус техникасидан фойдаланилганлиги ҳақидаги маълумотмаларни шартнома шартларига мувофиқ ҳақиқатда ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи мақбул далил деб баҳолаб бўлмайди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг умумий қиймати 52 000 000 сўм бўлган бир пайтда, даъвогар қўшимча равишда 306 800 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳақида важлар келтирса-да, бироқ ушбу ишларнинг бажарилишига асос бўлувчи тарафлар ўртасида қўшимча келишув тузилмаган ёки буюртмачининг розилиги олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 306 800 000 сўм асосий қарз ундириш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, даъво талаблари асоссиз деб топилганлиги, суд харажатлари олдиндан тўланганлигини инобатга олиб, олдиндан тўланган 6 136 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л ад и: Даъвонинг “ ududi l ktr t rm ql ri” акциядорлик жамияти Сирдарё ҳудудий филиалига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво аризасиниқаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 6 136 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари даъвогар “S Y UN IZN S S R Y” масъулияти чекланган жамиятизиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков