← Назад
Решение #2896312 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 36 | — | law | |
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПК | 13 | — | law | |
| ини тугатиш ушбу Кодекс | 24 | — | code_article | |
| онунининг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 107 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2877-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 14 июль
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди, судья А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусанов суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
И.Ортиқбоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили У.Жуманов, ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими вакили
Ф.Халимов (ишончнома асосида), Давласт кадастрлар палатаси Сирдарё
вилояти бошқармаси вакили Д.Алиев (ишончнома асосида), Ховос туман
Фермерлар кенгаши вакили Ф.Соатов (ишончнома асосида), Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш
инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси вакили С.Бахрамкулов (ишончнома
асосида), шунингдек Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар
иштирокида, Ховос туман ҳокимиятининг жавобгар «ХОВОС АЗИЗ ЧОРВА»
фермер хўжалиги ўртасида тузилган 2021 йил 08 июндаги 549-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин
бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъво аризада баён этилишича, Ховос туман ҳокимининг (бундан буён
матнда “даъвогар ва (ёки) туман ҳокимлиги” деб юритилади) «ХОВОС АЗИЗ
ЧОРВА» фермер хўжалиги (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади)
билан тузилган 2021 йил 08 июндаги 549-сонли ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, Ховос тумани ҳудудида жойлашган жавобгарга
даъвогарнинг 2015 йил 30 сентябрдаги 1714-сонли қарорига асосан А.Темур
СИУ ҳудудидаги 98-қ контурдан жами 24.6 гектар экин ер майдони қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етиштириш учун 49 йил муддатга ажратилганлиги,
мазкур қарорга асосан жавобгар билан 2021 йил 08 июнда “Ер участкасини
узоқ муддатли ижарага бериш тўғрисида 549-сон ижара ижара шартномаси
тузилиб, шартномага кўра жамиятнинг фаолият йўналиши ва ажратилган
ердан фойдаланиш ихтисослиги пахта ва ғаллачилик йўналишида ердан
фойдаланиш белгиланганлигини, жавобгар фаолияти 2023 йил 8 августда
Ховос тумани Қишлоқ ва сув хўжалиги, Кадастр агентлиги ва Ховос туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан
ўрганилган бўлиб, ўрганиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан Ховос
туман хокимининг 2025ил 13 мартдаги 111-9-129-Q/25-сонли қарорига асосан
А.Темур СИУ ҳудудидаги 12.5 гектар майдонга полиз (тарвуз), 5.0 гектар
майдонга соя, 7.4 гектар ер майдонига беда экинларини экиши
режалаштирилган бўлса-да, 24.0 гектар ер майдонида шоли экинини
ўзбошимчалик
билан
экканлиги
аниқланганлиги,
Ўзбекистон
Республикасининг Ер кодекси (бундан буён матнда ЕК деб юритилади)нинг
36-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра, ер участкасидан белгилангандан
бошқа мақсадда фойдаланилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор
қилиниши кўрсатилганлигини кўрсатган.
Суднинг ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ховос туман қишлоқ хўжалиги
бўлими, Давлат кадастрлари палатасининг Сирдарё вилояти бошқармаси
(бундан буён матнда Кадастр деб юритилади), Ховос туман солиқ инспекцияси
ишда иштирок этишга жалб қилинган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган Ховос туман давлат солиқ инспекцияси суд муҳокамасида иштирок
этмади. Бироқ Ховос туман солиқ инспекцияси суд муҳокамасида ўз
кўрсатмалари ва тегишли маълумотларни судга тақдим этган.
Ушбу ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейинги матнларда ИПК деб юритилади)нинг
170-моддаси учинчи қисмига асосан Кадастр агентлиги Ховос туман бўлими,
Ховос туман давлат солиқ инспекцияси иштирокисиз улар тақдим этган
ҳужжатлар асосида кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасида
келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар фаолияти 2025 йилнинг июн
ойида Ховос тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр агентлиги ва Ховос
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан
ўрганилганда, ўрганиш далолатномасига кўра, жавобгар томонидан Ховос
туман хокимининг 2025ил 13 мартдаги 111-9-129-Q/25-сонли қарорига асосан
А.Темур СИУ ҳудудидаги 12.5 гектар майдонга полиз (тарвуз), 5.0 гектар
майдонга соя, 7.4 гектар ер майдонига беда экинларини экиши
режалаштирилган бўлса-да, 24.0 гектар ер майдонида шоли экинини
ўзбошимчалик билан экканлиги аниқланганлигини, тарафлар ўртасида
тузилган ер ижара шартномасининг 17-бандида шартномани ўзгартириш ва
бекор қилиш асослари белгиланганлигини, унга кўра фермер хўжалиги
томонидан ердан белгиланган мақсадда фойдаланмаганида, шу жумладан
давлат эҳтиёжлари учун контрактация шартномада назарда тутилмаган
қишлоқ хўжалиги экинлари экилганда ер ижара шартномаси бекор
қилинишини, Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (бундан буён матнда
– ЕК деб юритилади)нинг 36-моддаси биринчи қисми 6-бандига кўра, ер
участкасидан белгилангандан бошқа мақсадда фойдаланилганда ер
участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилиниши кўрсатилганлигини, ижара
шартномаси мажбуриятлари жавобгар томонидан бажарилмаганлиги асос
қилинганлиги, жавобгар билан тузилган 2021 йил 08 июндаги 549-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини асл нусхаси
сақланмаганлигини,
ушбу
нусха
даъвогар
раҳбари
томонидан
имзоланмаганидан хабари йўқлигини, шартноманинг асл нусхаси жавобгарда
бўлиши мумкинлигини билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларига
эътироз билдириб, даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги, аввалги суд
мажлисида тақдим этган ер ижара шартномаси нусхаси даъвогар судга тақдим
этган шартнома нусхаси эканлигини, ушбу шартнома даъвогар раҳбари туман ҳокими томонидан имзоланмаганлигини, 2025 йилда шоли экини
ноқонуний экилмаганлигини, ердан ноқонуний фойдаланмаганлигини
билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Судда қатнашган Ховос туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва Давласт
кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакиллари 2025 йилнинг
июн ойида Ховос тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими, Кадастр агентлиги ва
Ховос туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан ўрганилганда, ўрганиш далолатномасига кўра, жавобгар
томонидан 24.0 гектар ер майдонида шоли экинини ўзбошимчалик билан
экканлиги аниқланганлигини, шунингдек тарафлар ўртасидаги 2021 йил 08
июндаги 549-сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномасини асл нусхаси сақланмаганлигини билдириб, суддан қонуний
қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокурори ёрдамчиси
О.Қобилов суддан ишдаги мавжуд ҳужжатларга асосан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Ховос туман солиқ инспекцияси томонидан судга тақдим этилган ёзма
маълумотномада солиқлардан жами 14.325.927 сўм, жумладан ер солиғидан
9.251.458 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлигини билдирган.
Суд ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
аризасини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПК 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ фуқаролик
ҳуқуқ
ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек
фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган
бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва
мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган
ҳаракатларидан вужудга келади.
ЕК 36-моддасининг биринчи қисмига кўра, бутун ер участкасига ёки
унинг бир қисмига эгалик қилиш ҳуқуқи ёхуд ундан доимий ёки муддатли
фойдаланиш ҳуқуқи, шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи
қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
1) ер участкасидан ихтиёрий воз кечилганда;
2) ер участкаси берилган муддат тугаганда;
3) юридик шахс тугатилганда;
5) хизматда фойдаланиш учун чек ер бериб қўйишга асос бўлган меҳнатга
оид муносабатлар бекор бўлганда, агар қонунчиликда бошқача ҳол назарда
тутилган бўлмаса;
6) ер
участкасидан
белгиланганидан
бошқа
мақсадларда
фойдаланилганида;
7) ер участкасидан оқилона фойдаланилмаганда, бу қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида
нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда;
8) ер участкасидан тупроқ унумдорлиги пасайишига, унинг кимёвий
ва радиоактив моддалар билан ифлосланишига, экологик вазиятнинг
ёмонлашувига олиб келадиган усуллар билан фойдаланилган тақдирда;
9) қонунчиликда белгиланган муддатларда ер солиғи, шунингдек ижарага
олиш шартномасида белгиланган муддатларда ижара ҳақи мунтазам тўланмай
келинганда;
10) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ер участкасидан бир йил
мобайнида ва қишлоқ хўжалиги соҳасига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун
берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганида;
11) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи
ордер кимошди савдоси асосида сотиб олинганидан кейин ер участкасидан
икки йил мобайнида фойдаланилмаганида, ер участкасига мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи гаровда бўлган тақдирда эса гаров
шартномаси
муддати
мобайнида
фойдаланилмаганида.
Фойдаланилмаётган ер участкалари уларнинг аввалги эгалари тўлаган қиймат
ушбу эгаларга компенсация қилинган ҳолда олиб қўйилади;
12) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари
раёсатининг қарорига мувофиқ фермер ёки деҳқон хўжалигининг Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги
тугатилганда;
13) ер участкаси ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб
қўйилганда.
ЕК 36-моддасининг олтинчи қисмида ушбу модда биринчи қисмининг
3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини
тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши,
ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 - 10, 12, 13-бандларида назарда
тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу
Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара
шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
ЕК 24-моддасининг ўн тўртинчи қисмига кўра, ер участкаларини ижарага
олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви
билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув
қарори билан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 15-21-бандларига асосан аниқланган ҳолатлар юзасидан
далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини
тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома
мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари
ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг 2015 йил 30 сентябрдаги 1714сонли қарори асосида тарафлар ўртасида ижара шартномаси тузилиб, 24.6
гектар ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилган ва ушбу ижара
шартномаси кадастр органида 2021 йил 08 июнда 549-сон билан рўйхатидан
ўтказилган.
Аниқланишича, даъво аризасига илова қилинган ва суд муҳокамасида
даъвогар томонидан судга тақдим этилган тарафлар ўртасидаги 2021 йил 08
июндаги 549-сонли фермер хўжалиги томонидан ер участкаси узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси нусхасида даъвогар раҳбари (ҳоким) томонидан
ушбу шартнома имзоланмаган.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг11-моддасига
кўра, хўжалик шартномаси битимлар тузиш учун назарда тутилган ёзма
шаклда тузилади.
ФКнинг 107-моддасига кўра, ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш
муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки
уларнинг вакиллари имзолаши керак.
Шу муносабат билан, агар хўжалик шартномасининг ёзма шаклига риоя
қилинмаган бўлса, битим тузилмаган ҳисобланади.
Шу сабабли, суд тарафлар ўртасида 2021 йил 08 июндаги 549-сонли ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини қонун ҳужжатларига
асосан тузилмаган деб ҳисоблайди.
Шунга кўра, даъвогарнинг тарафлар ўртасида 2021 йил 08 июндаги 549сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан
олдин бекор қилишга асос мавжуд эмас деб ҳисоблаб, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Судда, даъвогар ва жавобгар, шунингдек кадастр агентлиги вакили
тарафлар ўртасидатузилган 2021 йил 08 июндаги 549-сонли ер участкасини
узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини асл нусхасини судга тақдим эта
олмади. Ушбу шартноманинг 10-бобида шартнома икки нусхада тузилганлиги
унинг бир нусхаси ижарачида, иккинчи нусхаси Кадастр палатасининг Ховос
тумани бўлимида сақланиши кўрсатилган. Бироқ судда қатнашган кадастрлар
палатаси вакили ҳам шартноманинг асл нусхаси кадастр бўлимида
сақланмаганлиги ҳақида кўрсатма берган ва суд белгиланган вақт ичида ушбу
ҳужжат судга тақдим этилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак, шунингдек учинчи қисмига биноан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар
ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Қайд этилганларга асосан суд, даъвогарнинг жавобгарга нисбатан ер
ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво
талабини
у томондан келтирилган асослар бўйича қаноатлантириб бўлмайди деб
ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд, даъвогарнинг даъво талабини асоссиз ҳисоблаб, даъвони
қаноатлантиришдан рад қилиб, даъво талаби рад этилганлиги сабабли
олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдириб,
даъвогардан 3.750.000 сўм давлат божи тўловини Республика бюджетига
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 74-75, 118, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Ховос туман ҳокимиятининг жавобгар «ХОВОС АЗИЗ ЧОРВА» фермер
хўжалигига нисбатан тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 08 июндаги 549сонли ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини муддатидан
олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад
қилинсин.
Олдиндан тўланган 37.500 ўм почта харажатлари Ховос туман ҳокимлиги
зиммасида қолдирилсин.
Ховос туман ҳокимияти ҳисобидан Республика бюджетига 3.750.000 сўм
давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.Я. Олламов