← Назад
Решение #2896315 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 704 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ФКнинг | 780 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3631-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025йил14 июль
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов суд мажлиси котиблигида, даъвогарЧет эл капитали иштирокидаги “HAMKORBANK” АТБнинг жавобгар
“SIRDARYO ELI E GROUP" масъулияти чекланган жамиятидан 459 000 сўм
асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакли К.Омонликов (ишончнома асосида) Сирдарё
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Чет эл капитали иштирокидаги “HAMKORBANK” АТБ (кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза киритиб, “SIRDARYO
ELI E GROUP” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар
деб юритилади)дан 459 000 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ушбу ҳолатда суд Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 127-129,170-моддаларига кўра кўра, ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга ўз
тушунтиришларини бериб, жавобгарнинг ҳисобварағида пул маблағи
бўлмаганлиги сабабли банк томонидан мемориал ордер асосида жавобгардан
пул маблағини ундириб олишнинг имкони бўлмаганлиги, шу боис судга даъво
киритилганлигини, судга даъво киритилгандан кейин қарздорлик бартараф
этилганлигини билдириб, бу ҳақда маълумотнома ва мемориал ордерни
тақдим қилиб, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгардан ундириб
беришнисўради.
Суд даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан
биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни
рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши
мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси
биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд
томонидан амалга оширилади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса -
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
“ФК” деб юритилади) 703-моддасининг биринчи қисмига биноан, ҳақ эвазига хизмат
кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади.
Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик,
маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар
кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади.
ФКнинг 704-моддасига кўра, шартномада бошқа кўрсатмалар бўлмаса,
ижрочи шартномада назарда тутилган хизмат (хизматлар)ни шахсан ўзи кўрсатиши
шарт.
ФКнинг 705-моддасига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар
ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва
тартибда тўлаши шарт.
ФКнинг 780-моддасида мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул
маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи
шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлайди
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 23.02.2024 йилда 136-сонли миллий
валютадаги банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш бўйича бўйича шартнома
тузилган.
Шартноманинг 2.1 бандида банк томонидан мижознинг аризасига кўра,
амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ банк ҳисобварақларини
очиш, унинг ҳисобварағига келиб тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва
кирим қилиш, мижознинг ҳисобварағидан тегишли пул маблағларини ўтказиш ва
тўлаш ҳамда ҳисобварақ бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш, касса
хизматларини кўрсатиш, масофавий хизматлар дастурий мажмуалари орқали
электрон банк хизматларини кўрсатиш, корпоратив банк картаси орқали амалга
оширилган ҳисоб-китоблар бўйича Банк томонидан кўрсатилган хизматлар билан
боғлиқ муносабатларини тартибга солиши белгиланган.
Шартноманинг 3.2.1 бандида банк мижознинг топшириғига кўра, ҳисоб-китоб
ва касса хизматларини кўрсатиш ва қонунчиликда назарда тутилган барча ҳисобкитоб ва касса амалиётларини амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 5-бандида мазкур шартномага асосан кўрсатиладиган
хизматлар учун Мижоз банкка ушбу шартноманинг 1-иловасида келтирилган тариф
режасига асосан ҳақ тўлаши белгиланган.
Шартноманинг 5.1 бандида хизмат ҳақи банк томонидан ҳар бир тўлов учун
ҳисоблаб борилади. Ҳисобланган хизмат ҳақи мижоз томонидан кунлик тўлаб
борилади. Мижоз банк ҳисобварағидан ҳар бир пул операциясини амалга ошириш
жараёнидан тўлов топшириқномасининг “тўлов графаси”га алоҳида қайд қилинган
ҳолда тўлаши мумкин, деб белгиланган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари бажарилган, банк хизматлари
кўрсатилган, бироқ, жавобгар томонидан 459 000 сўм қарздорлик тўланмаган.
Даъвогарнинг қопланмаган қарзни узиш тўғрисидаги талабномаси жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
Даъво талабининг асослилиги ишдаги шартнома, жадвал-маълумотнома
бошқа ҳужжатлар билан тасдиғини топди. Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг
жавобгардан 459 000 сўм қарздорликни ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, судга даъво киритилгандан кейин 30.06.2025 йилда мемориал
ордер асосида 459 000 сўм қарздорлик бартараф этилган.
Қарздорлик қопланганлиги сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан
459 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг бешинчи қисмига
кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар
томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
2020йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг 2-бандида иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга
эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг
1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган.
Ушбу талабларга мувофиқ, суд, ҳисобланган 375 000 сўм давлат божини
жавобгардан республика бюджетига, олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосанҳамда ИПКнинг 118, 176-179-моддалари,
ФКнинг 236, 703-705, 780-моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р ҚИ Л Д И:
ЧЭКИ “HAMKORBANK” АТБнинг жавобгар "SIRDARYO ELI E
GROUPP" масъулияти чекланган жамиятидан 459 000 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад
қилинсин.
“SIRDARYO ELI E GROUP” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- даъвогар ЧЭКИ “HAMKORBANK” АТБ 37 500 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач,
олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова