Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9784 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y-INSUR N Ответчик / Подсудимый S UR V IL INIS RZIY VN
Source ID 2f89caef-c1a6-44e1-b32e-62566ff4b9a0 Claim ID PDF Hash 37aeeb9a704030b9... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 957-моддаси ФКнинг 957 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9784-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар вакили Х.Ашурова иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг даъвогар “ Y-INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти манфаатида жавобгар “ S UR V IL INIS RZIY VN ” ЯТТ ҳисобидан 27 643 024,48 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган почта харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни а ни қ ла д и: “ Y-INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти (даъвогар) ва “ Y NK” акциядорлик жамияти ўртасида 2024 йил 8 ноябрда 46/24/1/00082-сонли микрокредитларни комплекс суғурталаш шартномаси (суғурта шартномаси) тузилган. “ Y NK” акциядорлик жамияти “Ойбек” БХМ (банк) ва “ S UR V IL INIS RZIY VN ” ЯТТ (жавобгар) ўртасида 2024 йил 8 ноябрда 1186/МКИП-сонли кредит шартномаси (кредит шартномаси) тузилган бўлиб, кредит шартномасига асосан банк томонидан жавобгарга кичик бизнесни ривожлантириш учун 36 ой муддатга йиллик 27,9 фоиз устама тўлаш шарти билан 297 000 000 сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилган. Суғурта шартномасига кўра, банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси деб топилиб, 2025 йил 28 мартда 27 643 024,48 сўм маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. Шу сабабли, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси (палата) даъвогар манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 27 643 024,48 миқдорида асосий қарзни суброгация тартибида ундиришни сўраган. Даъвогар ва палата ишни вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони тан олиб, қарздорликни чўлаш чорасини кўраётганлигини тушунтириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда —ИПК) 127-моддасиига биноан ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Иқтисодий суд ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари ажрим орқали, зарур ҳолларда эса суд чақирув қоғозлари, телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали хабардор қилинади ва судга чақирилади. ИПКнинг 170-моддаси иккинчи қисмига биноан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин, шунингдек учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни даъвогар ва палата иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда —ФК) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар кредит шартномаси ва суғурта шартномасидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар томонидан кредит қарзи ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, банкнинг мурожаатига асосан жавобгар томонидан кредит шартномасига мувофиқ кредит маблағларини белгиланган муддатларда қайтарилмаганлиги ҳолати суғурта ҳодисаси деб топилиб, 2025 йил 28 мартда 27 643 024,48 сўм маблағ суғурта товони сифатида банк фойдасига тўлаб берилган. ФКнинг 957-моддаси биринчи қисмига кўра, агар мулкий суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган суғурталовчига ўтади. Бироқ шартноманинг била туриб зарар етказган шахсга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи суғурталовчига ўтишини истисно қиладиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. Бундай ҳолларда, палатанинг даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 27 643 024,48 сўм қарздорликни суброгация тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосли ҳисобланади. ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ушбу фактлар иш ҳужжатларидаги кредит ва суғурта шартномаси, тўлов топшириқномаси, огоҳлантириш хати ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмида асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, учинчи қисмида эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим, бироқ жавобгар томонидан даъво аризага нисбатан эътирозлар тақдим этилмади. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Шу сабабли суд, даъво талабаларини қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 27 643 024,48 сўм қарздорликни ундиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Шу боис суд, палатанинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги, даъвогар судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан давлат бюджетига жами даъво баҳоси 27 643 024,48 сўмнинг 2 фоизи, яъни 552 860,49 сўм миқдорида давлат божи ва даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 74, 118, 170,176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг даъво аризаси қаноатлантирилсин. Жавобгар “ S UR V IL INIS RZIY VN ” ЯТТ ҳисобидан: - даъвогар “ Y-INSUR N ” акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти фойдасига 27 643 024,48 сўм асосий қарз ва 37 500 сўм почта харажати; - Республика бюджетига 552 860,49 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков