Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2501/9395 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент кимётехнология институти Янгиер шаҳар филиали Ответчик / Подсудимый
Source ID d2c4bfba-f241-4f3c-b2ba-27742b12921d Claim ID PDF Hash da4f6f9da6f67585... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 130 law
ИПКнинг 13-моддаси ИПКнинг 13 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ФКнинг 382-моддаси ФКнинг 382 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2501/9395-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 июль Гулистон туманлараро иқтисодий судининг судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизовнинг суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили О.Худойбердиев (2025 йил 7 июлдаги 01-12/845-сонли ишончномага асосан), жавобгар якка тартибдаги тадбиркор Э.Акрамов, жавобгар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили М.Суяров (2025 йил 14 июлдаги 696/01-04-сонли) иштирокида, даъвогар Тошкент кимётехнология институти Янгиер шаҳар филиалининг жавобгарлар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси ва “ K V LY S Y U D VI ” ЯТТ ўртасида тузилган 2023 йил 27 апрелдаги 009472/123-23-сонли ижара шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент кимё-технология институти Янгиер шаҳар филиали (даъвогар/балансда сақловчи) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгарлар Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси (ижарага берувчи) ва “ K V LY S Y U D VI ” ЯТТ (ижарага олувчи) ўртасида тузилган 2023 йил 27 апрелдаги 009472/123-23-сонли ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида ижарага олувчи даъво аризага эътироз билдириб, ижара шартномаси муддати тугамаганлиги, ижара тўловларидан қарзи мавжуд эмаслиги, шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариб келаётганлигини баён қилиб, даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида ижарага берувчи даъво аризага эътироз билдириб, ижара шартномаси муддати тугамаганлиги, ижарага олувчининг ижара тўловларидан қарзи мавжуд эмаслигини баён қилиб, даъво ариза бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд ишда иштирок этган тарафлар вакиллари тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабининг қаноатлантиришни рад қилишни, суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 130-моддасининг биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида 2024 йил 27 апрелда 009472/123-23-сонли Тошкент кимё-технология институти Янгиер шаҳар филиали балансидаги Сирдарё вилояти Янгиер шаҳри. Маърифат маҳалласи манзилида жойлашган Тошкент кимё-технология институти Янгиер шаҳар филиалининг 41 кв.м. майдонини ижарага бериш тўғрисида шартнома (ижара шартномаси) тузилган. Даъвогар даъво аризасида ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2026 йил 27 апрелга қадар эканлиги, таълим муассасасида 3 312 нафар талаба таҳсил олаётганлиги, маъмурий хоналарнинг етишмаётганлиги, ижарага олувчи чакана савдо билан шуғуллаётганлиги, ижарага олувчи бир неча бор ёзма ва оғзаки равишда огоҳлантирилганлиги, бироқ фаолятини давом эттираётганлиги ҳақида важлар келтириб, ижара шартномасини бекор қилишни сўраган. Бироқ, ижара шартномасидан кўринишича даъвогар ижара шартномаси тарафи ҳисобланмаслиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом”нинг (Низом) 45-бандига кўра, балансда сақловчининг ижара шартномасининг амал қилиш муддати даврида ижарага олувчига ижара объектидан фойдаланишига ва унда фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиши тақиқланади (форс-мажор ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно). Низомнинг 48-банди мазмунига кўра, давлат мулки савдо платформаси орқали ижарага берилган ижара шартномалари бўйича балансда сақловчи ижара шартномаси тарафи ҳисобланмайди. Ижарага берувчининг 2025 йил 14 июлдаги 696/01-04-сонли маълумотномасидан кўринишича, 2025 йил 14 июль ҳолатига ижарага олувчининг ижара тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги аниқланди. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ФКнинг 382-моддасига кўра, иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. Мазкур ҳолатда ижара шартномаси ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида расмийлаштирилган бўлиб, балансда сақловчи ижара шартномаси тарафи бўлмаганлиги боис, суд даъвогарда ушбу ижара шартомасини бекор қилиш тўғрисида даъво тақдим этиш ҳуқуқи мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПКнинг 74-моддасининг биринчи-учинчи қисмларига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган 2024 йил 27 апрелдаги 009472/123-23-сонли ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилалиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, шунингдек номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг 10 баравари миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, суд харажатларини ундириш қисмини муҳокама қилиб, даъвонинг ижара шартномасини бекор қилиш ҳақидаги талаби рад қилинганлиги, мазкур талаб номулкий хусусиятга эгалиги, суд харажатлари олдиндан тўланганлиги сабабли, 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 74, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192, 195-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 3 750 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати Тошкент кимё-технология институти Янгиер шаҳар филиали зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков