← Назад
Решение #2896322 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| онуни | 39 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3802-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 14 июль
Сирдарё тумани
Сирдарётуманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида,Сирдарё туман
прокурорининг “РРРР”акционерлик жамияти манфаатида жавобгар “ISROILOV ALISHER” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2 894 167
сўм асосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол
қилинганлик учун 3 220 106 сўм қўшимча тўлов, 1 640 862 сўм пеняни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
даъвогар вакили П.Зохидов (ишончнома асосида), Сирдарё туман рокурори
катта ёрдамчиси З.Ильясов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сирдарё туман прокуратураси “ЛЛЛ”акционерлик жамияти(кейинги
ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатидасудга даъво киритиб,
“ISROILOV ALISHER” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлари учун
2 894 167 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол
қилинганлик учун 3 220 106 сўм қўшимча тўлов, 1 640 862 сўм
пеняниундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг
170-моддасига асосан, ишни жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор катта ёрдамчиси даъво
аризадаги важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ ноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан
ўрталарида 18.05.2021 йилда электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини, 01.06.2025 йил ҳолатига жавобгарнинг жами 7 755 135 сўм
қарздорлиги вужудга келганлигини, шундан 2 894 167сўмасосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун 3 220 106 сўм
қўшимча тўлов, 1 640 862 сўм пеняни ташкил қилганлигини, судга даъво
киритилгандан кейин ҳам жавобгар томонидан мавжуд қарздорлик қоплаб
берилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришини сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил
қилиб, ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг кўрсатувларини тинглаб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома
асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга
келади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 18.05.2021
йилдаэлектр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар
(таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
(истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб
бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 3.5 бандида тарифлар ўзгарганда Истеъмолчи янги
тарифлар кучга кирган кундан бошлаб истеъмол қилинган энргия учун янги
тарифлар бўйича ҳақ тўлаши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар шартномага мувофиқ
жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий
муносабатда зиммасига олган мажбуриятини назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 01 июнь ҳолатига
2 894 167 сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол
қилганлик учун 3 220 106 сўм қўшимча тўлов, 1 640 862 сўм пенядан бўлган
қарздорлик пайдо бўлган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
31.05.2024 йилдаги 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр
энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг қарздорлик юзага келган пайтда
амалда бўлган 85- бандида ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан
(маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли
шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда,
ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки
баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади деб белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 39-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи истеъмол қилинган
электр энергияси учун ҳақни (шу жумладан олдиндан тўловни) намунавий
шартномада белгиланган муддатларда тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур
ҳолатда,
жавобгар
2 894 167
сўм
асосий
қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун
3 220 106 сўм қўшимча тўловдан келиб чиққан қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд ҳужжатлар, таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа
ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг
жавобгардан 2 894 167сўмасосий қарздорлик, шартномавий миқдордан
ортиқча истеъмол қилинганлик учун 3 220 106 сўм қўшимча тўлов ундириш
талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги учун 1 640 862 сўм
пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 3.6 бандида ҳисоб китоб ойидан кейинги календарь ой
тугагач, қарздорлик тўлов муддати ўтган деб ҳисобланади ва тўлов муддати
ўтган ҳар бир кун учун истеъмолчига тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1
фоизи миқдорида ҳисоблаб ёзилади, деб белгиланган.
ФКнинг 260-моддаси биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
ФКнинг 261-моддаси иккинчи қисмига кўра, қарздор мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Юқоридагиларга асосан, суд, даъвогарнинг жавобгардан 1 640 862 сўм
пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни шу миқдорда
ундиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи
тўловини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси
8, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 118, 170, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Сирдарё туман прокуратурасининг “ЛЛЛ”акционерлик жамияти
манфаатида жавобгар “ISROILOV ALISHER” фермер хўжалиги ҳисобидан
электр энергия тўловлари бўйича 2 894 167 сўмасосий қарздорлик,
шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилганлик учун сўм 3 220 106 сўм
қўшимча тўлов, 1 640 862 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар
“ISROILOV
ALISHER”
масъулияти
чекланган
жамияти ҳисобидан:
-“ДД”акционерлик жамияти фойдасига
2 894 167 сўм асосий
қарздорлик, шартномавий миқдордан ортиқча истеъмол қилинганлик учун
3 220 106 сўм қўшимча тўлов, 1 640 862 сўм пеня, 37 500 сўм почта
харажати;.
-Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга (протест
келтиришга) ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова