Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2501/3805 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Азимжон Одилжон Нур
Source ID 7094d7df-53c4-4baf-b3a5-a2aca5cccb61 Claim ID PDF Hash 82d3780b7fbca94c... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси збекистон Республикасининг Конституцияси 130 law
ФКнинг 468-моддаси ФКнинг 468 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онунининг 27-моддаси онуни 27 law
ФКнинг 263-моддаси ФКнинг 263 law
ФКнинг 477-моддаси ФКнинг 477 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3805-сонли иқтисодий иш ЎзбекистонРеспубликасиномидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 14 июль Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида даъвогар Сирдарё туман прокуратурасининг “Д” жамияти манфаатида жавобгар “Азимжон Одилжон Нур” фермер хўжалиги ҳисобидан электр энергия тўловлари бўйича 1 369 947 сўм асосий қарз, 921 600 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов,621 675 сўм пеняни ундириштўғрисидаги даъво аризани Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Сирдарё туман прокуратураси Д (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Азимжон Одилжон Нур” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар 1 369 947 сўм асосий қарз, 921 600 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов, 621 675 сўм пеняқарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб,қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 27 июндаги электр таъминоти шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра N Tга уланган ёки олдиндан хақ тўлаш қурилмаси ва ҳисобга олиш приборига эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш олдиндан тўланган тўлов доирасида амалга оширилиши белгиланган. Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2024 йил 01 октябрь ҳолатига 3 044 000 сўм асосий қарз, 921 600 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов пайдо бўлган. Жавобгарга қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги даъвогар томонидан юборилган талабнома ижросиз қолдирилган. ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши лозим. Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга мажбурлиги белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган. Юқоридагиларга асосан 1 369 947сўм асосий қарзни ундириш талаби асосли ва суд ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. Жавобгар томонидан жорий йилнинг июль ойида шартномавий миқдордан ортиқча электр энергияси исътемол қилганлиги учун 921 600 сўм тўлов қўшимча ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 31.05.2024 йил 319-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари”нинг 85-бандида электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиздан ортишига йўл қўйса белгиланган тарифнинг икки барабари қўлланиши белгилаган. Шу асосда 921 600 сўм жавобгарга қўшимча тўлов ҳисобланганлиги учун суд ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. Мазкур ҳолатда, жавобгар 1 369 947 сўм асосий қарз, 921 600 сўм қўшимча ҳисобланган тўловга йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, тарафлар ўртасида тузилган бир томонлама таққослаш далолатномаси, шартнома ва бошқа ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра, даъво талабини қаноатлантирилиши лозим. Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 621 675 сўм пеня ундиришни сўраган. ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган. ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда, энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган. ФКнинг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши кераклиги кўрсатилган. Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз вақтида бажармаганлигини оқибатида келиб чиққанлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 621 675 сўм пеня ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган 37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси кодекси 8, 234, 236, 474, 468-моддаларини, “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Сирдарё туман прокуратурасининг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “Азимжон Одилжон Нур” фермер хўжалиги ҳисобидан: Д фойдасига 1 369 947 сўм асосий қарз, 921 600 сўм қўшимча ҳисобланган тўлов, 621 675 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари ундирилсин. Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция, кассация шикояти (протести) бериши мумкин. Судья У.Р. Курбанов