← Назад
Решение #2896324 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Ер кодекси | 36 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 384 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1203-2501/2878-сонли иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 14 июль
Оқолтинтуманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Олламов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили И.Ортиқбоев (ишончнома асосида), жавобгар вакили (раҳбар)
Д.Хаитов, ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ховос туман Қишлоқ
хўжалиги бўлими вакили Ф.Халимов (ишончнома асосида), Давласт
кадастрлар палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси вакили Д.Алиев
(ишончнома асосида), Ховос туман Фермерлар кенгаши вакили Ф.Соатов
(ишончнома асосида), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги агросаноат
мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси
вакили С.Бахрамкулов (ишончнома асосида), шунингдек Оқолтин туман
прокурори ёрдамчиси О.Қобиловлар иштирокида, даъвогар Ховос туман
ҳокимлигининг жавобгар “БОБУРБЕК-САРДОР” фермер хўжалиги ўртасида
2021 йил 02 мартда тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги (кейинги ўринларда - Даъвогар) судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “БОБУРБЕК-САРДОР”
фермер хўжалиги (кейинги ўринларда - Жавобгар) ўртасида 2021 йил 02
мартда тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор
қилишни сўраган.
Суднинг ажримига асосан Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, Ховос
туман Солиқ инспекцияси, Ховос туман деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари
кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида ишнинг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
Ховос туман Солиқ инспекцияси вакили иштирок этмади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз важларида жавобгар
томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда
фодаланилмаганлигини
билдириб,
даъво
аризани
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерлардан белгиланган мақсадларда фойдаланганлигини, шу
сабабли жавобгарга имконият берилишини сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган Ховос туман қишлоқ хўжалиги бўлими вакили даъвогар томонидан
келтирилган важларни тасдиқлаб, жавобгар томонидан туман ҳокимининг
ерларни жойлаштириш тўғрисидаги қарори талабларини бажармасдан
келганлигини маълум қилиб, даъвогарнинг даъво талаби асосли эканлигини
билдирди.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Сирдарё вилояти Ховос туман кенгаши
вакили даъвогарнинг важларига қўшилиб, суддан қонуний қарор қабул
қилишни сўради.
Судга Сирдарё вилоят Солиқ бошқармаси Ховос туман солиқ
инспекцияси томонидан жавобгарнинг солиқлардан жами 76.245.258 сўм
миқдорида, ен солиғидан 2.449.894 сўм қарздорлиги мавжуд бўлганлиги
тўғрисидаги ёзма маълумотномани тақдим этди.
Суд мажлисида иштирок этган Оқолтин туман прокуратураси вакили
жавобгар томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан белгиланган
мақсадларда фодаланилмаганлигини, шунингдек жавобгар томонидан солиқ
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича кўп миқдорда қарздорликка йўл
қўйилганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ховос туман деҳқон, фермер ва томорқа
ер эгалари кенгашидан, Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси вакилллари суддан иш ҳолатларидан келиб чиқиб, қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларини тинглаб, шунингдек
ишга жалб этилган мутахассисларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни, маълумотномаларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Ховос туман ҳокимининг 2021 йил 23
мартдаги 238-сонли қарорига асосан. 2021 йил 02 марть куни 696-сонли ижара
шартномаси шартномаси (кейинги ўринларда - Шартнома) тузилган ва кадастр
агентлигидан 24-сон билан рўйхатдан ўтказилган.
Ховос туман Қишлоқ хўжалиги бўлимининг ер тузиш ва мониторинг
шўъбаси мутахассиси К.Мансуров, туман Фермерлар Кенгаши ходими
О.Қултаев, Кадастрлар палатаси ходими Д.Алиев, агроинспекция бўлими
ходими Ж.Ғозиев ва туман Сув етказиб бериш хизмати ДМ ходими
Ф.Умаровлар томонидан 2025 йил 09 июн ва 2025 йилнинг 16 июнь куни
Ховос тумани Э.Қаххоров СИУ ҳудудида фаолият олиб борган жавобгар
“БОБУРБЕК-САРДОР” фермер хўжалиги томонидан ажратилган ер
участкасидан бошқа мақсадларда, яъни белгиланган ер майдонларига
жавобгар томонидан режадаги 28.58 гектар ерй майдонига ғўза тўлиқ
экилмасдан 11.2 гектар майдонга ғўза экилганлиги, режадан 17.38 гектар ғўза
кам экилганлиги, 40,02 гектар ер майдонига ғалла тўлиқ экилмасдан, 38.1
гектар ғалла экилиб, режадан 1.92 гектар ғалла экинларини кам экилганлиги
ҳамда ғўза ва ғалла экилиши лозим бўлган ер майдонларига ноқонуний ва
режасиз 19.3 гектар ер майдонига шоли экилганлиги аниқланиб, бу ҳақда
далолатнома (мониторинг маълумотнома) расмийлаштирилган.
Мазкур далолатнома ва мониторинг маълумотномаларида даъвогарнинг
2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер майдонларидан самарали
фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 111-9-129-Q/25-сонли
қарори талабларига зид равишда жавобгар томонидан жавобгар томонидан
режадаги 28.58 гектар ерй майдонига ғўза тўлиқ экилмасдан 11.2 гектар
майдонга ғўза экилганлиги, режадан 17.38 гектар ғўза кам экилганлиги, 40,02
гектар ер майдонига ғалла тўлиқ экилмасдан, 38.1 гектар ғалла экилиб,
режадан 1.92 гектар ғалла экинларини кам экилганлиги ҳамда ғўза ва ғалла
экилиши лозим бўлган ер майдонларига ноқонуний ва режасиз 19.3 гектар ер
майдонига шоли экилганлиги оқибатида жавобгар томонидан ижара ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган ер участкасидан самарали ва оқилона
фойдаланмаганлик ва белгиланганидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлик
ҳолатлари аниқланганлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, ишда
мавжуд ҳужжатлар, солиқ органларининг ёзма маълумотномаси ва ишга жалб
этилган мутахассисларнинг фикрлари билан тасдиқланади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 24 июнь куни 2021 йил 02
мартда тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларниузоқ
муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор
қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара
шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган.
Бироқ, жавобгар 2025 йилнинг 23 июнь куни ушбу таклиф хатининг бир
нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда
шартномани бекор қилиш тўғрисидаги ёзма таклифи рад этилишини
билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган.
Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021
йил 02 мартда тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ерларниузоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан
олдин бекор қилишни сўраган.
Даъвогарнинг 2025 йил 13 мартдаги “Ховос туманидаги мавжуд ер
майдонларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари ва 2025-йил ҳосили
учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 1119-129/Q/25-сонли қарори маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва
рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “ -q r r.g v.uz” орқали
ишлаб чиқилган ва расмий эълон қилиниши таъминланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24
августдаги 505-сонли Қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги
экинларини оқилона жойлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 24бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги туман
(Қувасой шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш
бўйича қарорларини умумлаштирган ҳолда, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичларини
www. gr .uz сайти ва ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги геопорталларида эълон
қилиниши белгиланган.
Мазкур Низомнинг 21-бандига асосан туман (Қувасой шаҳар)
ҳокимлиги қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари бўйича
тегишли қарорни 5 иш кунида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва
рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими — “ -q r r” орқали қабул
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 08 январда қабул қилинган
“Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги ЎРҚ-457-сонли Қонунининг 55моддаси 3-қисмида қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маъмурий
ҳужжатнинг манфаатдор шахсларга расмий эълон қилиниши ҳам тегишли
тарзда хабардор қилиш деб топилади.
Шартноманинг 15-бандига мувофиқ, ижарага олувчи яъни жавобгар
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган маҳсулот етиштирилишини
ташкил этиш, ердан унинг белгиланган мақсадига мувофиқ оқилона
фойдаланиш, ягона ер солиғини ўз вақтида тўлаш каби мажбуриятларга эга
эканлиги, шунингдек, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган
мажбуриятларга эга эканлиги белгиланган.
Шартноманинг
17-бандида
ердан
белгиланган
мақсадда
фойдаланилмаганда ҳамда ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда
шартнома бекор бўлиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 36-моддаси биринчи қисми
6-кичик бандида ер участкасидан белгиланганидан бошқа мақсадларда
фойдаланилганида, 9-кичик бандида қонунчиликда белгиланган муддатларда
ер солиғи, шунингдек ижарага олиш шартномасида белгиланган муддатларда
ижара ҳақи мунтазам тўланмай келинганида ер участкасини ижарага олиш
ҳуқуқи бекор бўлиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31
январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер
майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида” Низомнинг
21-банди иккинчи хатбошисига кўра, шартномани бекор қилиш тўғрисидаги
таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда
жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонунчиликда белгиланган
тартибда, халқ депулатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг
хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва
материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини
ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво
аризасини юборади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 9 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжаликлари ва
бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият юритиш учун берилган ер
участкалари майдонларини мақбуллаштиришга қўйиладиган Талаблар”нинг
2-бандида ер участкасидан қонунчилик ҳужжатларида, ижарага олиш
шартномасида кўрсатилган талаблар ва қишлоқ хўжалиги экинларини
жойлаштириш шартлари бузилганда ҳамда мақсадли, самарали ва оқилона
фойдаланилмаганда, қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлашда
агротехника тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмаганда ёки белгиланган
талабларга риоя этилмаганда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган узоқ муддатли ер ижара
шартномаси бекор қилинади, деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
“Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак” деб белгиланган.
Фуқаролик кодексининг 384-моддаси иккинчи қисмида “Бир тараф
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи
тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд
қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат
бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин,
шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим
этиши мумкин” деб қайд этилган.
Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 2025 йил
09 июндаги қарорига асосан жавобгар томонидан ердан бошқа мақсадларда
фойдаланганлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги ва жавобгар раҳбари бунинг
оқибатида маъмурий жазога тортилган.
ИПК 73-моддасининг биринчи қисмида ишнинг иқтисодий суд
томонидан ҳаммага маълум деб топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож
эмаслиги, тўрчинчи қисмида эса, жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний
кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир
этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари
бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги белгиланган.
Жавобгар томонидан жавобгар томонидан режадаги 28.58 гектар ерй
майдонига ғўза тўлиқ экилмасдан 11.2 гектар майдонга ғўза экилганлиги,
режадан 17.38 гектар ғўза кам экилганлиги, 40,02 гектар ер майдонига ғалла
тўлиқ экилмасдан, 38.1 гектар ғалла экилиб, режадан 1.92 гектар ғалла
экинларини кам экилганлиги ҳамда ғўза ва ғалла экилиши лозим бўлган ер
майдонларига ноқонуний ва режасиз 19.3 гектар ер майдонига шоли
экилганлиги ҳолатлари юқорида қайд этилган далиллар билан тўлиқ ўз
исботини топади.
Мазкур ҳолатда суд, даъвогарнинг даъво талабларини ишга тақдим
этилган далилларга кўра асосли деб топиб, даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 02 мартда
тузилган 696-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли
ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни
лозим деб топади.
Шу билан бирга суд, давлат божи ва почта харажати масаласини
муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги 600-сонли “Давлат божи
тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат
божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, олдиндан тўланган
3.750.000 сўм давлат божини ва 37.500 сўм почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 68, 112, 113, 114, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар Ховос туман ҳокимлигининг даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Ховос туман ҳокимлиги ва жавобгар “БОБУРБЕК-САРДОР”
фермер хўжалиги ўртасида 2021 йил 02 мартда тузилган 696-сонли қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги
шартномаси муддатидан олдин бекор қилинсин.
Жавобгар “БОБУРБЕК-САРДОР” фермер хўжалигидан республика
бюджетига 3.750.000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “БОБУРБЕК-САРДОР” фермер хўжалигидан даъвогар Ховос
туман ҳокимлиги фойдасига 37.500 сўм миқдорида почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози қонунда белгиланган муддатларда шу суд
орқали Сирдарё вилояти судига апелляция ёки кассация тартибида шикоят
қилиши мумкин.
Судья
А.Я. Олламов