← Назад
Решение #2896325 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикасининг Конституцияси | 130 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3801-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 14 июль
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Р.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, даъвогар
Сирдарё туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти манфаатида жавобгар “СОҲИЛ ИМКОНИЯТЛАРИ”фермер хўжалиги
ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 7 970 443 сўм асосий қарз ва
4 054 963 сўм пенядан қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризани
тарафлардан, даъвогар Сирдарё туман прокурори ёрдамчиси З.Илясов, манфаати
кўзланган шахс ишончли вакили П.Захидов (2025 йил 08 апрелдаги №УД-14/746сонли ишончнома асосида)иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида,очиқ судмажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Сирдарё туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “СОҲИЛ
ИМКОНИЯТЛАРИ” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 7 970 443 сўм асосий қарз
ва 4 054 963 сўм пенядан қарздорликниундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Сирдарё туман прокурори
ёрдамчиси даъво аризасидаги важларни такрорлаб, фойдаланган электр
энергияси учун жавобгар томонидан шартномада назарда тутилган ҳақ тўлаб
берилмаганлигини маълум қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган манфаати кўзланган шахс ишончли вакили
жавобгар билан ўрталарида электр таъминоти бўйича шартнома
имзоланганлигини ва шартномага мувофиқ электр энергияси етказиб
берилганлигини, етказиб берилган электр энергияси қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштириш учун олинганлигини, қишлоқ хўжалиги экинларини
суғоришга электр энергия сарфланганлигини, жавобгарнинг қишлоқ хўжалиги
экини экиш учун ҳозирги кунда ери бор ёки йўқлигини билмаслиги, “ягона дарча”
орқали шартнома тузилишини, шартнома тузишда фермер хўжаликларига
тегишли ер мавжуд ёки мавжуд эмаслиги текширилмаслигини билдириб, даъво
талабларини қаноатлантириб беришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ҳамда вакил(лар)и иштирокини
таъминланмади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 128, 170-моддаларига асосан, низони жавобгар иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тараф вакилининг кўрсатувларини тинглаб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130-моддаси биринчи
қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан
амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида,
зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти
шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр
энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси
етказиб бериш олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 2025 йил 1 июнь ҳолатига
7 970 443 сўм қарздорлик пайдо бўлган.
Суд қарори асосида 7 970 443 сўм асосий қарз ундирилмаган. Жавобгарга
қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали
абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент
эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда
тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги
энергетика шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини
таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр
энергетикаси
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонунининг 27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор
мажбуриятлари белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр
энергияси учун ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда
ўз вақтида тўлаши лозим.
Шартномада жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб боришга
мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар суд қароридан кейин 7 970 443 сўм қарздорликка
йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган.
Шунга кўра, даъво талабини қаноатлантирилиши лозим.
Бундан ташқари даъвогар жавобгардан 4 054 963 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъий назар, кредитор қонунда
белгиланган неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг, абонент
эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги белгиланган.
ФКнинг 326-моддасида эса, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши кераклиги кўрсатилган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларидан ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар
вакили кўрсатмасидан ҳамда жавобгар томонидан шартнома талабларини ўз
вақтида бажармаганлигини унинг иқтисодий аҳволи ёмонлашувидан келиб
чиққанлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг 4 054 963 сўм пеня ундириш
талабини қисман 2 000 000 сўмгача камайтириб, пеня ундириш талабининг
қолган қисмини қаноатлантиришдан рад этишни лозим топади.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 7 970 443 сўм асосий қарз тўловлар ўз вақтида
тўловни амалга оширмаганлиги учун ҳисобланган 2 000 000 сўм пеня ундириш
талабини қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъво талабларини қисман қаноатлантириб, ИПКнинг 118-моддасига
асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда
375 000 сўм давлат божи тўловини жавобгар зиммасига юклаб, Республика
бюджетига ундиришни, манфаати кўзланган шахс томонидан тўланган
37 500 сўм почта харажатини ҳам жавобгардан ундиришни лозим топади.
Бинобарин,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Сирдарё
туман
прокуратурасининг
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар “СОҲИЛ ИМКОНИЯТЛАРИ” фермер хўжалиги фермер хўжалиги
ҳисобидан:
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига
7 970 443сўм асосий қарз, 2 000 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажатлари;
Республика бюджетига 375 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Сирдарё вилояти
судига апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Судья
У.Р. Курбанов