Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/9773 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Y NGIY R N Ответчик / Подсудимый L GR INDUS RY
Source ID 221b5a39-eee9-4332-b68e-6dcd4df13b09 Claim ID PDF Hash aa67ddc4a97a6b38... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 242-моддаси ФКнинг 242 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/9773-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиков раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, тарафлардан даъвогар вакили К.Шарипов (2025 йил 8 июлдаги 46-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Y NGIY R N ’ IN ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ L GR INDUS RY” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 24 976 000 сўм асосий қарз, 2 497 600 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “S IL S L ILL” масъулияти чекланган жамиятива “ L GR INDUS RY” масъулияти чекланган жамияти (жавобгар)ўртасида 2024 йил 12 июлда 8-сонлибетон маҳсулотлари етказиб бериш шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандида етказиб берувчи (даъвогар) маҳсулотни етказиб бериши, сотиб олувчи (жавобгар) қабул қилиши ва тўловини амалга ошириш мажбуриятини олган. 2024 йил 20 августдан “S IL S L ILL” масъулияти чекланган жамиятининг номи “ L GR INDUS RY” масъулияти чекланган жамияти (даъвогар) номига ўзгартирилган. Шартнома бўйича тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисобварақфактураларга мувофиқ жами 116 440 000 сўм қийматидаги бетон маҳсулотларини даъвогар жавобгарга етказиб берган бўлиб, бироқ 24 976 000 сўмлик маҳсулотлар учун тўлов амалга оширилмаган. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли низо келиб чиқиб, даъвогар Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,жавобгар ҳисобидан 24 976 000 сўм асосий қарз, 2 497 600 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризани қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишда иштирок этувчи даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (ФК) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 437-моддасига асосан маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 242-моддасига мувофиқ, агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Жавобгар мажбуриятини тўлиқ бажармаганлиги сабабли, даъвогарнинг 2025 йил 5 майдаги жавобарга юборилган талабномаси жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар томонидан маҳсулот етказиб берилганлиги ишда мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактуралар, ишончнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар билан ўз исботини топганлиги, жавобгардан эътирозлар келиб тушмаганлигини инобатга олиб, асосий қарз ундириш талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 976 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. Даъвода 2 497 600 сўм пеня ундириш талаби ҳам мавжуд. ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши белгиланган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 5.1-бандида етказиб берилган товарлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун жавобгар даъвогарга ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорнинг 2-бандида судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида тушунтириш берилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга нисбатан 2 497 600 сўм пеня суммаси шартнома шартларига кўра асосли ҳисобланган. Бироқ суд, иш ҳолатлари ва тарафларнинг манфаатларини эътиборга олиб, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришга таяниб, ундирилиши талаб этилаётган 2 497 600 сўм пеня суммасини камайтириб, пеняни 1 500 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, пенянинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида тасдиқлаган Давлат божи ставкаларининг миқдорига кўра, Иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлиги, судга даъво аризаси киритилишида давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, суд иш бўйича ундирилиши лозим бўлган суд харажатларини тўлиқ жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 550 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 127, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “ L GR INDUS RY” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “Y NGIY R N ’ IN ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 24 976 000 сўм асосий қарз, 1 500 000 сўм пеня, 550 000 сўм ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Судья М.А. Холиков