Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/5281 Дата решения 14.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 56349f0d-6f28-4631-b0f4-6bcde08e10fe Claim ID PDF Hash 19b7c96f55021431... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуннинг 37-моддаси онуннинг 37 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 89-моддаси онуннинг 89 law
ИПКнинг 73-моддаси ИПКнинг 73 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 148-моддаси онуни 148 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/5281- сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 14 июль Гулистон туманлараро иқтисодий суди судьяси М.Холиковнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Абизов суд мажлиси котиблигида, аризачи “ SKL IY” масъулияти чекланган жамиятининг қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Аризачи “ SKL IY” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) Гулистон туманлараро иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, аризасида қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамиятини (бундан буён матнда қарздор деб юритилади)ни банкрот деб топишни сўраган. Суднинг 2025 йил 14 апрелдаги ажрими билан аризачининг аризаси иш юритиш учун қабул қилинган ва қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилиб, қарздорга нисбатан кузатув таомили жорий қилинган ҳамда суднинг ажрими билан учинчи тоифали суд бошқарувчиси Хакимов Ботиржон Шокирович муваққат бошқарувчи (бундан буён матнда муваққат бошқарувчи деб юритилади) этиб тайинланган. Аризачи, қарздор ва муваққат бошқарувчи иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улар суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда — ИПК) 128-моддасига биноан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни аризачи, қарздор ва муваққат бошқарувчи иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Ўтган суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили қарздор билан низони келишув йўли билан ҳал этишнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўраган. Ўтган суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили аризага эътироз билдириб, қарзни сўндириш чоралари кўрилаётганлиги, қарздорни банкрот деб топмасликни, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Ўтган суд мажлисида иштирок этган муваққат бошқарувчи кредиторларнинг йиғилишига асосан қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, мажбуриятларини бажармаганлиги, доимий тўлов қобилиятига эга эмаслиги маълум қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра аризачининг аризасини қаноатлантириб, банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қарздор ҳисобидан ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 210-моддасига мувофиқ юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг банкротлиги тўғрисидаги ишлар ушбу Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, қонунчиликда белгиланган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда суд томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 5-моддаси биринчи қисмига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонуннинг 37-моддаси бешинчи қисмига кўра эса кредиторнинг қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳамда уни банкрот деб топиш, шунингдек тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида ариза билан судга мурожаат этиши учун кредитор талабларининг асослилигини тасдиқловчи далиллар, шу жумладан суднинг қонуний кучга кирган қарори, мазкур талаблар қарздор томонидан тан олинганлигини тасдиқловчи далиллар, нотариуснинг ижро хати асос бўлади. Қонуннинг 52-моддаси биринчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Қонуннинг 89-моддасига асосан Кредиторларнинг биринчи йиғилишида қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилинади: суд санацияси ёки ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат қилиш тўғрисида; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан судга мурожаат этиш тўғрисида; кредиторлар қўмитаси аъзоларининг сони ва уларни сайлаш тўғрисида; санация қилувчи бошқарувчининг, ташқи бошқарувчининг ёки тугатувчи бошқарувчининг номзодларини маъқуллаш тўғрисида; ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалалар бўйича. Аниқланишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг: - 2024 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 36 472 897,6 сўм асосий қарз, 1 000 000 сўм пеня ҳамда 34 000 сўм почта харажати; - 2024 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 36 977 253,71 сўм асосий қарз, 3 000 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати; - 2024 йил 12 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарздордан аризачи фойдасига 36 189 952,05 сўм асосий қарз, 500 000 сўм пеня ҳамда 37 500 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Мавжуд қарздорликни ундириш юзасидан суднинг қарори қабул қилинган бўлса-да, бироқ қарздорлик қопланмаган, ариза тақдим этилган сана 2025 йил 10 апрель ҳолатига қарздорнинг аризачи олдидаги қарздорлиги 112 808 094 сўмни ташкил этган. ИПКнинг 73-моддасига иккинчи қисмига кўра, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Муваққат бошқарувчининг қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлили ва ҳисоботидан аниқланишича, кредиторларнинг йиғилишида рўйхатга олинган кредиторлар талаблари реестрида қарздорнинг муддати ўтган жами 122 314 383,61 сўм қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан Янгиер шаҳар ДСБ олдида 9 946 018,14 сўм, аризачи олдида 11 348 365,47 сўм, давлат бюджетига 1 020 000 сўм қарздорлиги мавжуд. Кредиторларнинг 2025 йил 11 июлда бўлиб ўтган йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарор қабул қилинган. Мазкур ҳолатда суд, иш ҳужжатлари, тарафлар вакиллари берган тушунтиришлари ва муваққат бошқарувчининг судга тақдим этган ҳисоботи ва кредиторларнинг йиғилиши баённомаси ва кредиторларнинг 2025 йил 11 июлда бўлиб ўтган йиғилишида қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида қарорига кўра қарздор доимий тўловга қобилиятсиз деган хулосага келиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Қонуннинг 26-моддаси биринчи қисмига асосан суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол- мулки ҳисобидан тўланади. Кредиторларнинг йиғилишида муваққат бошқарувчига ҳар ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида ҳақ тўлаш ҳақида қарор қабул қилинганлиги боис, суд муваққат бошқарувчига кузатув тартиб-таомили даврида ўз вазифасини бажарганлиги учун бажарилган иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини 10 баравари миқдорида, яъни 11 550 000 сўм миқдорида иш ҳақи тасдиқлашни лозим топади. Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Юқорида қайд этилганларга асосланиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топиб, тугатишга доир иш юритишни бошлашни, 3-тоифали суд бошқарувчиси Хакимов Ботиржон Шокировични қарздорнинг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Аризачининг ариза талаби асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда қарздор зиммасига юкланади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 5-6, 26, 37, 51-52, 89, 92-93, 140-144-моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд қ а р о р қ и л а д и: Аризачи “ SKL IY” масъулияти чекланган жамиятининг аризаси қаноатлантирилсин. Қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамияти иш фаолияти тўхтатилмаган ҳолда банкрот деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. 3-тоифали суд бошқарувчиси Хакимов Ботиржон Шокирович қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамиятини тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлансин ва унга тугатиш бошқарувчиси сифатида ҳақ тўлаш кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгилансин. Тугатиш бошқарувчиси зиммасига: - қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамиятини банкрот деб топилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида ҳамда суд томонидан чиқарилган суд ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибларга риоя қилган ҳолда расмий нашрда эълон қилиш ва бу ҳақда далилларни судга тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 148-моддасига биноан қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги тугатишга доир иш юритиш бошланаётган пайтда маълум бўлган, шунингдек тугатишга доир иш юритиш жараёнида аниқланган бошқа ҳисобварақларини аниқлаб, ушбу ҳисобварақларни ёпиш ва мазкур ҳисобварақлардаги пул маблағлари қолдиғини қарздорнинг ягона ҳисобварақларига ўтказиб, тугатишга доир иш юритиш жараёнида қарздорнинг сўмда юритиладиган ягона ва валютада юритиладиган ягона ҳисобварақларидан фойдаланиш; - тугатишга доир иш юритишни қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ойда камида бир марта кредиторлар йиғилишига ва судга ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботни, қарздорнинг молиявий аҳволи ҳамда унинг тугатишга доир иш юритиш бошланган пайтдаги ва иш юритиш жараёнидаги мол-мулки ҳақида ахборот тақдим этиш, кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин судга тугатишга доир иш юритишни амалга ошириш натижалари тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарорига асосан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидалари”нинг 4-бандига биноан қарздорга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги 2 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини мазкур Қарорнинг 5-бандига асосан таҳлил қилиб, таҳлил натижалари бўйича қўшимча равишда банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжудлиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органларига тақдим этилади) ёхуд ушбу аломатларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хулоса (кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга тақдим этилади)ни тузиб, хулосани имзолангандан кейин 10 иш кунидан кечикмай кредиторлар йиғилишига, иқтисодий судга ва прокуратура органлари (банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари мавжуд бўлса прокуратура органларига ҳам)га тақдим этиш; - Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 23 ва 144-145-моддаларида белгиланган мажбуриятларни бажариш юклатилсин. Қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамиятининг бошқарув органлари зиммасига тугатиш бошқарувчиси тайинланган кундан эътиборан уч иш куни ичида қарздорнинг бухгалтерия ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларини, муҳрлари ва штампларини, моддий ҳамда бошқа қимматликларини тугатиш бошқарувчисига топшириш мажбурияти юклатилсин ва мазкур мажбуриятни бажаришдан бош тортилган тақдирда, қарздорнинг бошқарув органлари, шу жумладан қарздор юридик шахснинг раҳбари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлиши ҳақида огоҳлантирилсин. Муваққат бошқарувчи Хакимов Ботиржон Шокировичга жами кузатув тартиб-таомили даврида ўз вазифасини бажарганлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида 11 550 000 сўм тасдиқлансин ва қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундирилсин. Қарздор “ UZ F R Y NGIY R” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан: - аризачи “ SKL IY” масъулияти чекланган жамиятига олдиндан тўланган ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 93 750 сўм харажат, 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга ва Мажбурий ижро бюросининг Янгиер шаҳар бўлимига юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков