Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1202-2504/3740 Дата решения 11.07.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья SULAYMANBEKOVA XILOLA ULUGBEKOVNA Язык
Стороны
Истец / Обвинение НAMKOR DON Ответчик / Подсудимый SAY UNOBODLIK POLVON
Source ID 464d6f0e-b0e1-480a-ab74-a13ce4f97abc Claim ID PDF Hash 90623735dd694f3b... Загружено 10.04.2026 17:07 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3740-сонли иқтисодий иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2025 йил 11 июль Сирдарё тумани Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “SAY UNOBODLIK POLVON” фермер хўжалигидан 41 208 344 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогр суд тугатиш бошқарувчиси А.Эшанкулов иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, АНИҚЛАДИ: “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “SAY UNOBODLIK POLVON” фермер хўжалиги (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 41 208 344 сўм асосий қарздорликни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади. Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, жавобгардан 2024 йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун 2 300 сўмни ташкил этишини, жавобгар томонидан шартномага асосан топширилиши озим бўлган ғалла режаси тўлиқ бажарилганлиги, бироқ, етказилган маҳсулот ва ва кўрсатилган хизматлар учун жавобгарнинг даъвогар олдида 41 208 344 сўм қарздорлиги юзага келганлигини билдириб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда “ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023 йил 03 сентябрда 38/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик) шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид қилиш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва ғалла маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган. Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар томонидан қабул қилиб олган. Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган. Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар (хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли маҳсулотлар етказилиб берилган ва хизматлар кўрсатилган. Бироқ етказилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар учун жавобгарнинг даъвогар олдида 41 208 344 сўм қарздорлиги келиб чиққан. ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида қарздорликка аниқлик киритиш учун 2025 йил 01 майда солиштирма далолатнома ўтказилган ва тарафлар томонидан тасдиқланган. Ушбу далолатномада жавобгарнинг 41 208 344 сўм қарздорлиги мавжудлиги акс этган бўлса-да, даъвогар томонидан судга даъво талабини миқдорини ошириш юзасидан ариза киритилмади. Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 41 208 344 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари миқдорининг 2-банди талабига мувофиқ, даъво талабининг қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 824 166,88 сўм давлат божи харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд ҚА Р О Р ҚИЛДИ: Даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамиятинингдаъво аризаси тўлиққаноатлантирилсин. Жавобгар “SAY UNOBODLIK POLVON”фермер хўжалигиҳисобидан даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 41 208 344 сўм асосий қарздорликҳамда олдиндан тўланган37 500 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “SAY UNOBODLIK POLVON”фермер хўжалигидан 824 166,88 сўм давлат божи тўловиРеспублика бюджетига ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация тартибида шикоят беришга ҳақли. Судья Х.У. Сулайманбекова