← Назад
Решение #2896342 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3759-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 июль
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, даъвогар “HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти
тугатиш бошқарувчисининг жавобгар “Sh rz db k F zliddin vi h” фермер
хўжалигидан 6 106 596 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
ва унга илова қилинган ҳужжатларни Сирдарё туманлараро иқтисодий суди
биносида бўлган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Sh rz db k F zliddin vi h” FERMER
XO’JALIGI (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 6 106 596 сўм
асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар
жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати
узайтирилмайди.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ва уни
ижро этиш юзасидан қабул қилинади. Бирорта қонун ёки бошқа
нормативҳуқуқий ҳужжат Конституциянинг принцип ва нормаларига зид
бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 130моддаси биринчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикасида одил судлов
фақат суд томонидан амалга оширилади.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда
“ФК” деб юритилади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан,
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса
бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
ФКнинг 449-моддасига кўра сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида ҳисоб-китоблар
тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи
(тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан
асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда
тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар
ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023йил 03 сентябрда
21/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик)
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини
даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу
маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид
қилиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада
кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва пахта
маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш
орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган.
Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар
бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар
томонидан қабул қилиб олган.
Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар
қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура
юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақ-
фактурани қабул қилиш рад этилмаган.
Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши
белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация
қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб
берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори
(ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда
назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар
(хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли
маҳсулотлар етказилиб берилган ва хизматлар кўрсатилган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган
миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
жавобгар
шартномавий
мажбуриятларини лозим даражада бажариб, даъвогарга шартномада
белгиланган миқдордан ортиқ яъни 100 тонна ўрнига 117,2тонна ғалла
маҳсулоти етказиб берган. Бироқ, олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган
хизматлар бўйича 6 106 596 сўм қарздорлиги юзага келган. Қарздорликни
келиб чиқишни асословчи ҳужжатлар даъво аризасига илова қилинган.
Тарафлар ўртасида қарздорликка аниқлик киритиш учун даъвогар
томонидан 2025 йил 01 майда солиштирма тузилган ва далолатномада
жавобгарнинг 6 106 596 сўм қарздорлиги мавжудлиги акс этган.
Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги
ишдаги шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма
далолатнома, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 6 106 596 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг
2-банди
талабига
мувофиқ,
даъво
талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи
харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар “HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамиятинингдаъво
аризаси тўлиққаноатлантирилсин.
Жавобгар "SHERZODBEKFAZLIDDINOVI H" FERMER XO’JALIGI
ҳисобидан даъвогар “HAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 6 106 596 сўм асосий қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган
37 500 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "SHERZODBEKFAZLIDDINOVI H"FERMER XO’JALIGIдан
375 000 сўм давлат божи тўловиРеспублика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов