← Назад
Решение #2896347 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2504/3730-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11
июль
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Сулайманбекова
раислигида, судья ёрдамчиси С.Сайданов котиблигида, даъвогар “НAMKOR
DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг жавобгар
"I TIYOR" фермер хўжалигидан 36 859 863 сўм асосий қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризасиюзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни
тугатиш бошқарувчиси А.Эшанкулов, жавобгар раҳбари И.Шакировларнинг
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган
очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "I TIYOR" фермер хўжалиги (кейинги
ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 36 859 863сўм асосий қарздорликни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қувватлаб, жавобгардан 2024йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун 2 300 сўмни
ташкил этишини, 2024 йилда 65 тонна ўрнига 68.7 тонна ғалла топшириб,
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилган бўлсада,
олинган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар учун жавобгарнинг даъвогар
олдида 36 859 863 сўм қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари қардорликни тан олиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд, тарафлар тушунтиришларини тинглаб, даъво аризасида баён
этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023йил 04 сентябрда
87/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик)
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини
даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу
маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид
қилиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада
кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва ғалла
маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш
орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган.
Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар
бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар
томонидан қабул қилиб олган.
Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар
қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура
юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган.
Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши
белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация
қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб
берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори
(ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда
назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар
(хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли
маҳсулотлар етказилиб берилган.
Етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгарнинг даъвогар олдида
36 859 863 сўм қарздорлиги юзага келган.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги
шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома,
даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 36 859 863 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг
2-банди
талабига
мувофиқ,
даъво
талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 737 197,26 сўм давлат божи
харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси, 118, 176 - 180-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамиятинингдаъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "I TIYOR" фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар
“НAMKOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 36 859 863 сўм
асосий қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта харажати
ундирилсин.
Жавобгар "I TIYOR"фермер хўжалигидан 737 197,26 сўм давлат божи
тўловиРеспублика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддатда апелляция ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.У. Сулайманбекова