← Назад
Решение #2896350 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3711-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 июль
тумани
Сирдарё
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар
“XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар
"SOBIRBOY
ANSURBOY"
FER ER
XO’JALIGIдан
41 097 532 сўм асосий қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва
унга илова қилинган ҳужжатларни даъвогар тугатиш бошқарувчиси
А.Эшонқуловнинг иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг
биносида ўтказилган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "SOBIRBOY
ANSURBOY" FER ER
XO’JALIGI (кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 41 097 532 сўм
асосий қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъво
талабларини қувватлаб, жавобгардан 2024йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун
2 300 сўмни ташкил этишини, 2024 йилда 59.4 тонна ўрнига 60.3 тонна ғалла
топшириб,жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилсада, олинган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлардан қарздорлик юзага
келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб
беришни сўради.
Суд, даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023йил 07 сентябрда
263/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик)
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини
даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу
маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид
қилиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада
кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва пахта
маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш
орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган.
Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар
бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар
томонидан қабул қилиб олган.
Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар
қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура
юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган.
Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши
белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация
қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб
берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори
(ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда
назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар
(хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли
маҳсулотлар етказилиб берилган ва хизматлар кўрсатилган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган
миқдорда маҳсулот етказиб берилса-да, жавобгарнинг даъвогар олдида
қарздорлиги келиб чиққан.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида қарздорликка аниқлик киритиш учун даъвогар
томонидан
2025
йил
01
майда
солиштирма
далолатномада
жавобгарнинг41 097 532 сўм қарздорлиги мавжудлиги акс этган.
Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги
ишдаги шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма
далолатнома, даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 41 097 532сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг
2-банди
талабига
мувофиқ,
даъво
талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 821 950,64 сўм давлат божи
харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамиятинингдаъво
аризаси тўлиққаноатлантирилсин.
Жавобгар "SOBIRBOY ANSURBOY" FER ER XO’JALIGI ҳисобидан
даъвогар “XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
41 097 532 сўм асосий қарздорликҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар "SOBIRBOY
ANSURBOY" FER ER XO’JALIGIдан
821 950,64 сўм давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов