← Назад
Решение #2896352 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 47 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1202-2501/3739-сонли иқтисодий иш
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 июль
Сирдарё тумани
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида, даъвогар
“HA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг
жавобгар "TURAKUL OTA" FER ER XO’JALIGIдан 17 504 227сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатларни даъвогар тугатиш бошқарувчиси А.Эшоқуловнинг иштирокида,
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг биносида ўтказилган очиқ суд
муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
“XA KOR DON” масъулияти чекланган жамияти тугатиш
бошқарувчиси (кейинги ўринларда “даъвогар” деб аталади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, "TURAKUL OTA" FER ER XO’JALIGI
(кейинги ўринларда “жавобгар” деб аталади)дан 17 504 227 сўм асосий
қарздорликни ундиришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисига келмади ва вакиллари иштирокини таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида жавобгар (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар тугатиш бошқарувчиси даъво
талабларини қувватлаб, жавобгардан 2024йил ғалла ҳосили учун 1 кг учун
2 300 сўмни ташкил этишини, 2024 йилда 60.3тонна ўрнига 62.6 тонна ғалла
топшириб, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари тўлиқ бажарилсада, олинган маҳсулотлар ва кшрсатилган хизматлар пули тўланмаслиги
натижасида қарздорлик юзага келганлигини маълум қилиб, даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд, даъвогар тугатиш бошқарувчисининг тушунтиришларини тинглаб,
даъво аризасида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб аталади) 465-моддасининг биринчи қисмига биноан, контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул
қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
белгиланган баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2023йил 06 сентябрда
222/24-сонли “Ғаллачилик кластерлари билан фермер хўжалиги ўртасида
бошоқли дон харид қилиш” бўйича шартнома тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар (хўжалик)
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган миқдордаги ғалла хом ашёсини
даъвогар (тайёрловчи)га етказиб бериш, даъвогар (тайёрловчи) эса ушбу
маҳсулотни келишилган муддатларда муайян нарх бўйича ҳақини тўлаб харид
қилиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгар юборган электрон-счёт фактурада
кўрсатилган ғалла маҳсулоти нархи эътирозсиз қабул қилинган ва пахта
маҳсулоти бўйича тарафлар электрон-счёт фактура юбориш ва қабул қилиш
орқали ғалла маҳсулоти нархини келишишган.
Шунингдек, топширилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар
бўйича даъвогар томонидан юборилган счёт-фактуралар ҳам жавобгар
томонидан қабул қилиб олган.
Тарафлар томонидан юборилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматлар
қиймати ўзгарганлиги ҳақида қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактура
юборилмаган ёки даъвогар томонидан жавобгар юборган ҳисобварақфактурани қабул қилиш рад этилмаган.
Модомики, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддаси
биринчи ва иккинчи қисмларида, товарларни (хизматларни) реализация
қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур
моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни
(хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши
шартлиги, ҳисобварақ-фактура қоида тариқасида, электрон ҳисобварақфактуранинг ахборот тизимига электрон шаклда расмийлаштирилиши
белгилаб қўйилган. Ушбу модданинг тўртинчи қисмига кўра, реализация
қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб
берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори
(ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда
назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани
тақдим этиши шарт.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар (тайёрловчи) томонидан жавобгар
(хўжалик)га уруғлик буғдой, нефть, минерал ўғит ва бошқа керакли
маҳсулотлар етказилиб берилган ва хизматлар кўрсатилган.
Бироқ жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан белгиланган
миқдорда маҳсулот етказиб берилмаганлиги натижасида жавобгарнинг
даъвогар олдида қарздорлиги келиб чиққан.
ФК 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ўртасида қарздорликка аниқлик киритиш учун даъвогар
томонидан 2025 йил 01 майда солиштирма далолатнома тузилган ва
далолатномада жавобгарнинг 17 504 227 сўм қарздорлиги мавжудлиги акс
этган.
Қайд этилган қонун нормалари ҳамда жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги
шартнома, маълумотнома, ҳисоб-фактуралар, солиштирма далолатнома,
даъвогар вакилининг судга тақдим этган маълумоти ва ишдаги ҳужжатлар
билан ўз тасдиғини топган деб ҳисоблаб, даъвонинг 17 504 227 сўм асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Суд, давлат божи ва почта харажати масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси
ҳамда 2020 йил 06 январдаги № 600-сонли “Давлат божи тўғрисидаги”
Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова қилинган давлат божи ставкалари
миқдорининг
2-банди
талабига
мувофиқ,
даъво
талабининг
қаноатлантирилган қисмига мутаносиб равишда 375 000 сўм давлат божи
харажатини жавобгар зиммасига юклашни ва олдиндан тўланган 37 500 сўм
почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 112, 113, 114, 116, 118, 170, 176 - 180-моддаларини қўллаб,
суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогар “HA KOR DON” масъулияти чекланган жамиятининг даъво
аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "TURAKULOTA" FER ER XO’JALIGI ҳисобидан даъвогар
“HA KOR
DON”
масъулияти
чекланган
жамияти
фойдасига
17 504 227 сўм асосий қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган 37 500 сўм почта
харажати ундирилсин.
Жавобгар "TURAKULOTA"FER ER XO’JALIGIдан
375 000 сўм
давлат божи тўлови Республика бюджетига ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози тараф шу суд орқали Сирдарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда апелляция, олти ойлик муддатда кассация
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
У.Р. Курбанов